Бугун Спорт вазирлигида спорт мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Музаффархўжа Раҳматхўжаев томонидан спорт мактаблари фаолиятини ривожлантиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар спорт бошқармаларининг ушбу йўналишга масъул ходимлари иштирок этди.
Ўзбекистон Президентининг Боку шаҳрига расмий ташрифи Озарбайжон–Ўзбекистон Инвестиция компанияси (AUIC) учун икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамловчи муҳим имконият бўлди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Озарбайжон сармояси иштирокида 280 та корхона фаолият юритмоқда.
NDTV телеканали полиция томонидан намойишчиларнинг қўлга олиниши ва автобусларда олиб кетилиши акс этган кадрларни эфирга узатди. Фаоллар Ҳиндистон Олий судининг кўча итларини тутиш, стерилизация қилиш ва бошпаналарга жойлаштириш ҳақидаги қарорига қарши чиқмоқда.
Қўқон шаҳрида 50 млн сўмлик қалбаки пулни 8 млн сўмга “шартли харидор”га сотаётган фуқаро қўлга олинди. Унинг уйидан 315,5 млн сўмлик сўм купюралари ва 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пул топилди.
UFC'нинг оғир вазн тоифасидаги чемпиони, британиялик Том Асиналл Оқ уйда ўтказиладиган турнирда қатнашмоқчи эмас. "Менга бу қизиқ эмас.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда ўз фаолиятини якунлаётган Франциянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушезни қабул қилди.«Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франциянинг икки томонлама алоқалари мислсиз динамикани намоён этди, мамлакатларимиз тарихий марраларга эришди, давлатларимиз стратегик ҳамкорларга айланди», — деб ёзди вазир.
Хабар берганимиздек, Хитойда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилган “Trans-Himalaya Cycling Race” кўп кунлик велопойгаларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юқори натижаларни қайд этиши ортидан Осиёнинг энг яхши жамоаси номига мушарраф бўлди. Турнир давомида 4 та босқич баҳслари якуни бўйича қитъа спортчилари орасида энг яхши натижа қайд этган терма жамоамиз аъзоси Никита Светков энг яхши осиёлик велоспортчи номига лойиқ кўрилди.
Тошкентда бўлиб ўтган Женнифер Лопес концерти учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган. Концерт пайтида меҳмонхоналар бандлиги ўтган йилга нисбатан 25,7 фоизга ошди.
Тошкентда бўлиб ўтган Женнифер Лопес концерти учун давлат бюджетидан маблағ ажратилмаган. Концерт пайтида меҳмонхоналар бандлиги ўтган йилга нисбатан 25,7 фоизга ошди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган тадқиқот ҳар бир маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини тизимли баҳолаш имконини берди. Маҳаллаларни тоифаларга ажратиш эса ресурсларни самарали тақсимлаш, ҳудудий тенгсизликни камайтириш ва жойларда барқарор ўсиш нуқталарини яратиш учун янги имкониятларни очади.
Тошкент туманида содир бўлган ёнғин натижасида бозор ҳудудининг 40 фоизи зарар кўрди, ҳодиса юзасидан тергов бошланди. Кеча, 11 август куни Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган “Уч қаҳрамон” бозорида ёнғин содир бўлди.
Россия ва Украина ўртасидаги давом етаётган қарама-қаршилик фонида Киевнинг чегарадаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган яна бир уриниши рус ҳарбийлари томонидан тўхтатилди. Манев қишлоғи ҳудудида, Брянск ва Черниҳив вилоятлари туташган жойда, Украина саботаж гуруҳи Россия ҳудудига киришга ҳаракат қилди, аммо қаттиқ ва мувофиқлаштирилган қаршиликка дуч келди.
16-17 август кунлари пойтахтимиздаги енгил атлетика федерацияси стадионида Silk Road to Tokyo WA Continental Tour Bronza халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Турнирда дунёнинг 15 та мамлакатидан жами 250 нафарга яқин профессионал спортчилар иштирок этади. Бронза туркумидаги мусобақада жами 22 та дастурда медаллар ўйналади: Эркаклар: - 100 метр - 1500 метр - 110 метр тўсиқлар оша - 400 метр тўсиқлар оша - баландликка сакраш - узунликка сакраш - уч хатлаб сакраш - босқон улоқтириш - найза улоқтириш - ўнкураш Аёллар: - 200 метр - 400 метр - 1500 метр - 100 метр тўсиқлар оша - 400 метр тўсиқлар оша - баландликка сакраш - узунликка сакраш - ядро итқитиш - босқон улоқтириш - еттикураш - 4х400 метр эстафетали югуриш - 4х400 метр Аралаш эстафетали югуриш.
Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров иккинчи муддатга Судьялар олий кенгаши раиси этиб сайланди, деб хабар беради ЎзА.Унинг номзоди президент тақдимномасига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан беш йил муддатга тасдиқланди.
11 август куни бўлиб ўтган «Ҳокимлик соати»да Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ижтимоий тармоқларни юритмайдиган раҳбарларни танқид қилди.Унинг сўзларига кўра, айрим туман ҳокимлари ўз иштирокидаги ёзувлар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетишидан қўрқиб, фаоллик ва ташаббус кўрсатишдан қочмоқда.
Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида илк бор ташкил этилган Asian Boxing ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди. Бугун мусобақанинг сўнгги куни доирасида U-22 ёш тоифасидаги финал беллашувлари ўтказилди.
Америкалик бокс шарҳловчиси Ҳарри Уильямс ўзбекистонлик супер оғир вазн тоифасида рингга чиқадиган Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) британиялик 20 ёшли Мозес Итаума (12-0, 10 КО) билан жанг қилиши кераклигини айтди. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар берди.
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида иккита янги назорат-ўтказиш пункти очилди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати. Ушбу пунктлар фаолияти 10 август куни 6:00 дан бошлаб йўлга қўйилган.
UFC шарҳловчиси Жо Роган фаолияти давомида яхшигина бойлик тўплаган, унинг кичик бир қисми дунёнинг энг кучли Лигасидаги фаолияти билан боғлиқ. Стендап-комик сифатида ҳам машҳур бўлган америкалик 1997 йилда интервью олувчи сифатида UFC билан ҳамкорлик қилишни бошлаган.
Литванинг Тракай шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси илк бор дунё биринчликларида совриндор бўлди.
Хабарингиз бор, айни кунларда Таиланднинг Бангкок шаҳрида Ёшлар ва 22 ёшгача бўлган боксчилар иштирокида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг ёшлар (U-19) ўртасидаги финал баҳслари бўлиб ўтди.
Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена" мажмуасида фигурали учиш бўйича турли ёш тоифаларидаги Ўзбекистон чемпионати ва “Тошкент конкилари” мусобақасида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан келган фигурали учувчилар иштирокида ўтган мусобақанинг қисқа ва эркин чиқиш баҳсларида София Вирдина аёллар ўртасида 112.08 балл тўплаб, биринчи ўриндан жой олган бўлса, эркаклар орасида Азизмурод Шабазов 107.39 балл жамғарган ҳолда ғолиб бўлди.
Ёшлар ўртасида ўтказилаётган футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубогининг ҳал қилувчи республика босқичи старт олмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйлаб ўтказилган ҳудудий баҳсларда 19.698 та жамоа таркибида иштирок этган 254 мингдан зиёд ўғил-кизлар орасидан финал босқичи учун 42 та жамоа сараланди.
Енгил атлетикачи Фёдор Иванов мамлакат чемпионатида 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича янги Россия рекордини ўрнатди. Турнир Қозон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Олтой Республикасининг Уст-Коксинский туманида тўйда содир этилган қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилди, дея хабар беради Тоғли Олтой бўйича Тергов бошқармасининг Телеграм-каналида. Қурбоннинг исми кўрсатилмаган, хабарларга кўра, Олтой Республикаси ММА федерацияси раҳбари Алексей Калбуков пичоқланган.
Шавкат Мирзиёев 9 август куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.Озарбайжон президенти матбуот хизматининг маълум қилишича, Алиев Мирзиёевга қўнғироқ қилган.
Собиқ UFC чемпиони, фаолиятини мағлубиятсиз якунлаган Хабиб Нурмагомедов Нью-Йорк шаҳрида мухлислар билан учрашувда ноодатий совға олди. Мухлислардан бири россияликка Покистондаги қудуқ ёнида қизалоқ тасвирланган суратни совға қилди.
Жиззах вилоятида ҳам “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқич баҳслари бошланди. Бугун Жиззах шаҳридаги “Cйбер Арена” мажмуасида таеквондо WТ бўйича беллашувлар ўтказилди.
Ўзбекистон Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тинчлик музокараларида муҳим натижага эришилганини олқишлайди, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.«Куни кеча Вашингтонда тарихий Қўшма декларациянинг имзоланишига Озарбайжон ва Арманистон етакчиларининг кучли сиёсий иродаси ва қатъияти, шунингдек, Америка Қўшма Штатлари президентининг фаол тинчликпарвар саъй-ҳаракатлари туфайли эришилди, деб ҳисоблаймиз», — дейилади вазирлик баёнотида.
Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридаги Gorky Tennis Park кортларида 4-9 август кунлари Франция теннис федерацияси (FFT), Осиё теннис федерацияси (ATF) ва Renault Group ҳомийлигида ўтказилаётган 16 ёшгача бўлган ўйинчилар учун нуфузли турнир - Roland Garros Junior Series by Renault мусобақасининг саралаш босқичи ғолиблари аниқланди.Ёрқин ярим финалда ўзбекистонлик теннисчи Акмал Абдуллаев қозоғистонлик Ансар Ниеткалиевни 7-6 (3), 6-3 ҳисобида мағлуб этиб, турнирнинг ҳал қилувчи ўйинига йўл олди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.