2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар касаначиликни ташкил этган талабгорларга ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади. Талабгорларга субсидия туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ажратилади.
«Газета.uz» президент матбуот хизмати фотосуратларида тақдимот слайдлари хиралаштирилаётганига эътибор қаратди. Тақдимот суратлари туфайли журналистлар муҳим лойиҳалар ҳақидаги хабарларни тўлдириш имконига эга бўлишарди.
Субсидия аризасини Давлат кадастрлари палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади. “Аҳолига ипотека кредити ва уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш жараёнларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Қарор билан, 2022 йил 1 декабрдан бошлаб қуйидагилар белгиланди: — субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади; — субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади; Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади; — субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади: — ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар; — олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.
Кувайтда енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Шавкат Мирзиёев 20−21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади. Икки мамлакат раҳбарларининг тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилади.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги Ўзбекистон ХТВ билан мавжуд таълим тизимини ривожлантиришда кўмаклашиш грант шартномасига (DOAG) қўшимча 5,35 миллион доллар ажратди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги билан мавжуд таълим тизимини ривожлантиришда кўмаклашиш грант шартномасига (DOAG) қўшимча 5,35 миллион доллар ажратди.
Президент қарори билан ФВВ, Антимонополия ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмиталарида ўринбосарлар ишдан кетди. Унга кўра, фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари Азизбек Латифжонов, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Сирожиддин Бердикулов ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосарлари Бекзод Умматов бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон енгил саноати, хусусан, тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш тармоқлари миллий иқтисодиётнинг таянчи ҳисобланади. Соҳа, айниқса, сўнгги йилларда шиддат билан ривожланишни бошлади.
Уларнинг ўрнига иккита янги ўринбосар тайинланди. Қашқадарё вилоятининг икки нафар ўринбосари, Рустам Юлдошев ва Акбар Эшонқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Уни видеога олиб, “ТикТок”ка жойлаган шериклари ҳам жазоланди. Аввалроқ, 3 нафар эркак қўшиқ қўйгани ва улардан бири эса кийимларини ечиб ўйинга тушганини видеога олгани видеоси тарқалди.
Марказий банк маълумотларига кўра, жорий йилнинг 9 ойи давомида банк карталарига кирим қилинган маблағлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88,7 фоизга (179,8 трлн.сўмга) ошиб, 382,6 трлн. сўмни ташкил қилди.
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги ўз поёнига етди. Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жами 6 та олтин, 3 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.
Айни кунларда шахмат бўйича «Мелтwатер Чампионс Чесс Тоур» онлайн мусобақаси ўтказилмоқда.Жаҳоннинг рейтинги баланд гроссмейстерлари ғолиблик йўлида дона сураётган мазкур мусобақада тезкор шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ортда қолган 8 тур натижаларига кўра, турнир пешқадами бўлиб турибди.
Бу йил ўзбек енгил атлетикасида порлаган Шарифа Давронова яна бир чемпионликни тантана қилди. Кувайтда ўтаётган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида ҳамюртимиз ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш дастурида тенгсиз бўлди.
Пойтахтимиз мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида қўлга киритилган ғалабалар шукуҳи бизни тарк этиб улгурмасидан дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси яна бир муваффақият билан бизни хушнуд қилиш ниятида. Жамоамиз 21-23 октябрь кунлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтадиган “Катта дубулға” турнирида иштирок этади.
Ўзбекистон МДҲ доирасида эркин савдодаги чекловларни тўлиқ бекор қилишга тайёр, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев Остонадаги саммитда. Унинг таъкидлашича, дунёдаги янги хатарлар шароитида ҳамкорликда янги — «Термиз-Пешовар» ва «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» логистика йўлакларини ривожлантириш муҳим.
Баҳрайнда ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан яна бир хушхабар: -102 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртимиз Шарофиддин Амриддинов 1 та олтин ва 2 та кумуш медалларни қўлга киритди. Амриддинов даст кўтариш машқида 172 кг билан Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони қатарлик Элбаҳ Фаресни ҳам ортда қолдириб, олтин медаль соҳибига айланди.
Ўзбекистон президенти Туркия шимолидаги шахтада юзага келган портлашда инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан мамлакат президентига ҳамдардлик йўллади. Сўнгги маълумотларга кўра, 41 киши ҳалок бўлди.
BCI H&M, Gap, IKEA, Levi Strauss, Zara, Hugo Boss, Adidas, Puma ва бошқалар каби дунёдаги энг йирик брендларнинг "пахта даласидан сотилишигача" ишлаб чиқариш жараёнини сертификатлайди. Жорий йилнинг 14 октябрь куни Олий Мажлис Сенати Раиси, Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева Better Cotton Initiative (BCI) нодавлат нотижорат ташкилоти менежери Рэйчел Бэккет билан учрашди.
Тошкентда ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатидан сўнг Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Кутилганидек, -90 кг вазн тоифасида чемпионликка эришган Давлат Бобонов катта фарқ билан етакчиликни қўлга киритди.
Кувайтда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида терма жамоамиз яна 2 та олтин медалга сазовор бўлди. Бу гал жамоамиз ҳисобига кўпкурашчимиз Нодир Норбоев ҳамда баландликка сакраш баҳсида Барнохон Сайфуллаева олтин медалларни ёзиб қўйишди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ берди. Наманганда мактаб ўқитувчиси 5-синф ўқувчисини аёвсиз дўппослагани ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Ўзбекистонда илк бор ўсмирларнинг руҳий саломатлиги бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди. UNICEF томонидан ўтказилган тадқиқотда республиканинг барча 14 вилоятидан 299 та мактабдан 22 854 нафар ўқувчи иштирок этди. Тадқиқот натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 10 фоиздан кўпроғи билан ижтимоий мулоқот мавжуд эмас ва ажратиб қўйишлардан азият чекишади, жумладан, ҳар 10 та ўқувчидан биттасида мактаб билан боғлиқлик ҳисси йўқ (8,7 фоиз), янада кўпроғи ўзини мактабнинг бир қисми сифатида кўрмайди (13,1 фоиз) ёки синфда ўзини ёлғиз сезади (16,7 фоиз).
Манама шаҳрида (Баҳрайн) ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида терма жамоамиз навбатдаги медалларни қўлга киритди. Ўзининг илк мусобақаси – Кўня-2021 V Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндорлар қаторидан жой олган Ригина Адашбаева иккинчи халқаро стартни ҳам муваффақиятли ўтказди.
Автобуслар 38-46-47-83 ва 91-сонли йўналишларда фаолият кўрсатади. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва "TRUCK AND BUS TRADE GROUP " МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан катта сиғимли "MAN A22 CNG" русумли автобусларнинг дастлабки 10 донаси ишлаб чиқарувчи томонидан етказиб берилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар транспорт матбуот хизмати.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ Кенгаши раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари билан улар уйларига қайтарилди. Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда гумон қилиниб ушланган 38 нафар фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси Халқ Кенгаши раисининг сўрови, депутатлик кафолатлари ҳамда шахсий дахлсизлик тамойили асосида улар уйларига қайтарилди, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати.
Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда “Москвич” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисининг йўл-патруль хизмати инспекторини ҳақорат қилаётган ҳолати акс этган видео тарқалди.
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида ўзаро савдо йўлидаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш ва янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантиришга чақирди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг I конгрессини келаси йили Ўзбекистонда ўтказишни ҳам таклиф қилди.
13-16-октябрь кунлари Қувайт давлати мезбонлигида енгил атлетика бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги ИВ Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.Ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Ислом бирдамлик ўйинлари ғолибаси Шарифа Давронова узунликка сакраш бўйича 6,06 натижа қайд этиб ўз шахсий рекордини янгилаш билан бир қаторда Осиё чемпионилигини ҳам қўлга киритди.
Бу билан ”Тегирмон гуруҳи” конларидан кунлик 200 минг куб.м қўшимча газ қазиб олинади ва газни Муборак газни қайта ишлаш заводига етказиб бериш имкониятлари янда оширилади. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавусимини беталофат ўтказиш, соҳага дахлдор хизматларнинг иш сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича қилинган ишлар ҳолатини ўрганилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.