Пандемия туфайли ижтимоий ҳаётнинг турли йўналишларидаги хатарларнинг ортиши кузатилмоқда — Танзила Нарбаева

Яқин келажакда дунёда қандай сиёсий-иқтисодий тартиб ҳукмрон бўлишини ҳеч ким башорат қила олмаяпти. Бугун, 8 сентябрь куни Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги 14-саммити бўлиб ўтмоқда.

Тошкент вилоятида қатор номдор брендлар остида “кирсода” ишлаб чиқараётган цех фош қилинди

Яширин цехдан салкам 1,5 тонна кир ювиш кукуни ашёвий далил сифатида олинган. Зангиота туманида яширин цех фаолиятига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура Департаменти Матбуот хизмати.

Термизда академик лицей “замдиректори” пора билан ушланди

Термиз давлат университети қошидаги академик лицей директори ўринбосари лицейга ўқишга киритиб қўйиш учун 5 млн сўм талаб қилди. Сурхондарё вилояти Ангор туманида академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган директор ўринбосари ушланди.

«Келажакда дунёда қандай сиёсий-иқтисодий тартиб ҳукмрон бўлишини ҳеч ким башорат қилолмаяпти» — Танзила Нарбаева

Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева пандемия ва жаҳондаги геосисёсий вазият туфайли келажак қандай бўлишини башорат қилиб бўлмаётганини таъкидлади.

Тошкентда МЧЖга қарашли ер майдонида 60 га яқин дарахтлар кесиб ташланди

Бу билан ўсимлик дунёсига салкам 800 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда дарахтлар кесиб ташлангани ҳақида хабар тарқалди.

Тошкентда овозини аёлларникига ўхшатиб, фирибгарлик қилган эркак ушланди — видео

Фуқаро ўзини Молия вазирлиги, Олий Мажлис Сенати масъул ходими деб таништириб, фирибгарлик жиноятини содир этган. Айбланувчи суд залида ўзини ўлдирмоқчи бўлди.

Тошкентдаги бир нечта кўчалар вақтинча ёпилади

Очиқ осмон остида концерт дастури ўтказилиши сабабли пойтахнинг айрим кўчалари 10:00 дан 00:00гача ёпилади. Жорий йилнинг 8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсумнинг очилиши муносабати билан очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти бўлиб ўтади.

«Россия сиздан фойдаланишига йўл қўйманг» — Украина ташқи ишлар вазири Марказий Осиё мамлакатларига

«Миллий манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун 1-навбатда Россиядан қўрқувни четга суриб қўйишингиз керак», деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Марказий Осиё давлатлари журналистларига. Унинг айтишича, уруш тугагач, Украина минтақа давлатлари билан муносабатларга янги динамика бериш ниятида.

Ўзбекистонлик шахматчи Умида Омонова ўсмирлар ўртасидаги Ғарбий Осиё чемпионатида ғолиб бўлди

Қирғизистонда Western Asia Chess Championship—2022 халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда.Чемпионатда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби 6 давлатдан 20 ёшдан ошмаган 30 нафарга яқин ўғил-қиз шахматчилар иштирок этмоқда.

Тошкентда мактаб ўқувчисига автомашинани бошқаришга рухсат берган она жавобгарликка тортилди

Автомашинани сояга олиб қўймоқчи бўлган йигит ўртоқларини олиб, "сайр" қилишга кетиб қолган. Тошкентда вояга етмаган бола Cobalt автомашинасини бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистон президенти миссиясини якунлаётган АҚШ элчисини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.

ХТВ жорий ўқув йилида нечта мактаб ўқув йилига тайёр бўлмаганини маълум қилди

Аммо, вазирлик мутасаддиси айтган таъмирлаш ишлари тугатилмаган мактаблар сони президент видеоселекторда айтган рақамлардан анча фарқ қилмоқда. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев видеоселекторда 1 сентябрь келишига қарамасдан вилоятларда жами 290 та мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари охирига етказилмаганини айтиб, ҳокимларни қаттиқ танқид остига олганди.  Президентдаги маълумотларга кўра, 1 сентябрь ҳолатига Андижон (25 та), Бухоро (24 та), Жиззах (12 та), Қашқадарё (32 та), Навоий (8 та), Наманган (12 та), Сурхондарё (29 та), Самарқанд (8 та), Тошкент вилояти (41 та), Сирдарё (6 та), Фарғона (23 та), Хоразм (6) ва Тошкент шаҳридаги (23 та) мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари тугалланмаган.

Самарқанд шаҳрида 28 та автобус ва трамвай ҳаракати вақтинча тўхтатилади

ШҲТ саммити вақтида 8 та автобус йўналишларида айрим ўзгартиришлар киритилган ҳолда аҳолига жамоат транспорти хизмати кўрсатилади. Самарқанд шаҳрида ШҲТ саммити вақтида қатор йўлларда транспорт ҳаракати чекланади.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади

Сенатнинг 32-ялпи мажлиси 13 сентябрь куни чақирилади. Унда ташқи меҳнат миграцияси, пенсия таъминоти, электрон тижоратга оид қонунлар кўриб чиқилади.

Тошкентдаги мактабда ўқувчи қизлар ва ўқитувчилар ўртасида рўмол сабаб келишмовчилик юзага келди

Мактаб ўқитувчиси рўмол ўраб келган ўқувчи қизларга танбеҳ бераётгани акс этган видео тарқалди. Ҳокимлик ҳолатга изоҳ берди.

Сурхондарёлик депутатнинг турмуш ўртоғи Расул Кушербаевнинг марҳум онасидан сўкди — аудио

Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев унинг вафот этган онасидан сўкишганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Депутат ҳолат юзасидан ички ишлар вазирига ариза ҳам ёзган.

Ўзбекистон транспорт соҳасида Туркманистон ва Эрон билан ҳамкорликни ривожлантиради

Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Туркманистоннинг «Аваза» миллий сайёҳлик зонасида денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирларининг «Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун» мавзусидаги Халқаро конференция бўлиб ўтди.Конференциянинг «Глобал пандемиядан сўнг барқарор иқтисодий тикланиш учун транспортни молиялаштириш, транспорт вазирлари даражасида фикр, тажриба, ташаббуслар ишлаб чиқиш» мавзусидаги пленар сессиясида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхан Чакиев, Бирлашган Араб Амирликлари Энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи, Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий ва Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим қатнашди.

Саъдуллаева Будапешт Гран-присида ғалаба қозонди

Венгрия пойтахтида енгил атлетика бўйича Гран-при сериясига кирувчи “Pápai Sportcentrum” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда аёллар ўртасида баландликка сакраш дастурида иштирок этган Сафина Садуллаева ғалаба қозонди.

Охирги 5 йилда нархларнинг ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир қилди?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари асосий истеъмол товарлари нархининг охирги 5 йилдаги ўзгариши аҳоли фаровонлигига қандай таъсир қилганини таҳлил этди.Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларида шартномалар учун тўлов миқдори жорий ўқув йилида ҳам ошмаслигини эълон қилди.

Тарбияланувчиси дарёда чўкиб кетган боғча раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада тўрт ёшли боланинг ўлимидан бир ярим ой ўтиб, МТТ ходимларининг эҳтиётсизлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Фарғона вилоятида 4 ёшли боғча тарбияланувчиси дарёда чўкиб ҳалок бўлди.

Тошкент вилоятида ҳайдовчи фарзандларини Labo юкхонасида мактабга олиб борди

"Мактаб узоқроқ эди. Дадам ҳам олдида бўлгани учун шунга мажбур бўлдим" - дейди ҳайдовчи.

Ҳаракатланаётган Malibu салонидан танасини чиқариб, видео ишлаган Нигина жазоланди

"ТикТокер" қўлга олиниб, ИИББга олиб келинган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Нигина исми билан танилган "ТикТокер" Malibu-2'да салондан танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали суҳбатда Қўстанай вилоятидаги ўрмон ёнғинлари оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 сентябрь куни Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Марказий банк талабалар учун махсус стипендия эълон қилди

Мазкур стипендия 900 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорда белгиланади. Стипендияни ютган талабалар ўз хоҳишига кўра банк тизимига ишга жойлаштирилади ҳамда хорижга ўқишга ҳам юборилади.

Парламент комиссияси Қорақалпоғистон воқеалари бўйича асосий айбланувчи билан учрашди

Тергов ҳибсхонасида сақланаётган Даулетмурат Тажимуратовнинг айтишича, тергов давомида унга нисбатан қийноқлар, босим ва тазйиқлар кузатилмаган. Мустақил комиссия аъзолари Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 11-сонли тергов изоляторида бўлиб, Қорақалпоғистонда содир бўлган ҳолатлар ва воқеалар туфайли жиноят содир этгани учун ҳибсга олинган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди.

Жисмоний шахсларнинг телефон рақами орқали аниқлаш тартиби тасдиқланди

Mobile-ID тизимидан фойдаланган ҳолда ихтиёрий идентификация қилиш давлат хизматларидан фойдаланишни соддалаштиради ва электрон рақамли имзога бўлган эҳтиёжни бартараф этади. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда жисмоний шахсларни Mobile-ID идентификация қилиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб ёзади Norma.uz.

Самарқандда мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга китобларни улоқтириб тарқатди — видео

Ўқитувчи ва мактаб директорига чора кўрилди. Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 1-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи мактаб дарсликларини ота-оналар ва ўқувчиларга юқоридан улоқтириб, тарқатгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Энди Қорақалпоғистон ва Хоразмда яшовчи айрим фуқаролар темир йўл ва авиачипталарни 50 фоизлик чегирма билан олади

Тартиб шу йил 15 сентябрдан кучга киради. Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектлари учун бир қатор солиқлар 50 фоизга камайтирилади

Шунингдек, Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни четга экспорт қилишда ҳамда экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади. Қорақалпоғистонда тадбиркорлик, инновацион технологиялар ва инфратузилмаларни жадал суръатларда ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон ТИВ Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир бўлган портлашни қоралади

5 сентябрь куни эрта тонгда Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш содир бўлди, дастлабки маълумотларга кўра, уни худкуш террорчи амалга оширган. Икки нафар дипмиссия ходими ва тўрт нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.