Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясидаги лавозимини сақлаб қолди

Бугун, 26 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Профессионал бокс федерациясининг навбатдан ташқари конференциясида Билол Эркинов федерация раиси этиб сайланди. Шунингдек, федерация раисининг биринчи ўринбосари сифатида Ғофур Раҳимов, ўринбосарлар сифатида Зиёвиддин Хожиниёзов ва Умид Ёқубов сайланди.

Европа Иттифоқи Ўзбекистонда гендер сезгир бюджетлаштиришни қўллаб-қувватлайди

Тошкент, Ўзбекистон – 2025-йил 26-май – Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Гендерга йўналтирилган сиёсат ва бюджетларни илгари суриш: Ўзбекистонда шаффоф, инклюзив ва ҳисобдор бошқарув сари” лойиҳаси расман ишга туширилди. Мазкур янги лойиҳани Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш бўйича тузилмаси – БМТ Аёллар амалга оширади.

Уларнинг хотираси — қалбимизда мангу яшайди!

Ватанимиз ўзининг қадимий ва шонли тарихида кўп оғир синов ва машаққатларни бошидан кечиргани, уларнинг барчаси беқиёс мардлик ва сабр-матонат билан енгиб ўтилгани ҳаммамизга айён. Тарихсиз келажак йўқ деганларидек, тарихий маълумотларга таянадиган бўлсак, қадим замонлардан бошлаб бобо-момоларимиз илму-фанга қўшган чексиз ҳиссаси билан бир қаторда ватан озодлиги учун ҳам ҳақиқий қаҳрамонликлар кўрсатишган.

Италия бош вазири май охирида Ўзбекистонга келади

Италия бош вазири Жоржа Мелони 28−29 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилди Италия ҳукумати матбуот хизмати. Музокара ва учрашувлар Самарқандда бўлиб ўтади.

Жаҳон чемпионатида курашадиган дзюдочиларимиз таркиби маълум

13-20 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича яккалик ва аралаш жамоавий дастурдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 83 мамлакатдан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда қатнашади.

Триатлон бўйича жаҳон кубоги баҳслари якунланди

Самарқанд мезбонлигида триатлон бўйича ўтказилган “World Triathlon Cup Samarkand-2025” мусобақаси якунланди. 35 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этган мусобақанинг аёллар баҳсида олтин медал Халқаро триатлон федерацияси байроғи остида ҳаракатланган Диана Исаковага насиб этди.

Россия фигурали учиш федерацияси Ижроия қўмитаси Иван Поповнинг Ўзбекистонга ўтишига рухсат бермади

Фигурали учувчи Иван Поповнинг Ўзбекистон терма жамоасига трансфери маъқулланмади. Бу ҳақда ТАСС нашри ўз манбасига таяниб, хабар бермоқда.

Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Орзулар паради” ўтказилди

Ҳар бир спортчи олимпия ва паралимпия ўйинларида иштирок этишни, юрти байроғини баланд кўтаришни орзу қилади. Ҳар сафар 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида, очилиш маросимига йўл олган делегациямизни катта ҳаяжон билан кузатамиз.

Ўсмир дзюдочиларимиз Осиё кубогида биринчи бўлишди

Шу кунларда пойтахтимиз дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Айни пайтга келиб, 8 мамлакатдан ташриф буюрган мусобақада ўсмирлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етди.

Президент — битирувчиларга: «Халқ сизлардан эзгу ишлар ва ёрқин натижалар кутади»

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини ўқишни тугатиб, мустақил ҳаётга қадам қўйгани билан табриклади. 24 май куни 10 мингдан ортиқ мактабда 450 мингдан ортиқ битирувчи учун «сўнгги қўнғироқ» чалинади.

Боксчиларимиз “Thailand Open” турнирига жўнаб кетишди

24-май – 1-июнь кунлари Таиланд пойтахтида бокс бўйича “Thailand Open” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаси Бангкок шаҳрига йўл олди.

“Бош прокурор кубоги” ғолиблари аниқланди

Навоий шаҳридаги спорт мажмуасида 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида эркин кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган полвонлар ўзаро беллашди.

Шарофиддин Лолаев Термиз шаҳри ҳокими бўлди

Шарофиддин Усанович Лолаев Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.Шарофиддин Лолаев 1987 йилда Қумқўрғон туманида туғилган.

Дзюдочиларимиз нуфузли турнирни 22 та медаль билан бошлади

Пойтахтимиздаги "Алпомиш" спорт мажмуаси дзюдо бўйича "Tashkent Cadet and Junior Asian Cup" мусобақасига мезбонлик қилмоқда. Унда Осиёнинг турли мамлакатларидан келган 300 нафардан зиёд ёш полвонлар ўзаро рақобатлашмоқда.

Теннис. Максим Шин бош совринни Тошкентда олиб қолмоқчи

Пойтахтимиздаги “Saxovat sport servis” спорт мажмуасида Халқаро теннис федерациясининг расмий тақвимига киритилган М15 тоифасига кирувчи халқаро турнирда ёш теннисчимиз Максим Шин муваффақиятли иштирок этмоқда. Мусобақанинг яккалик баҳсларида М.Шин биринчи ва иккинчи  даврада нейтрал теннисчилар Алексей Алешчев ҳамда Максим Жуковни таслим қилди ва чорак финалга чиқди.

Музработ туманига янги ҳоким тайинланди

Абдулла Абдимўминович Маматқулов Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.У мазкур лавозимда 2024 йилнинг сентябридан буён ишлаб келган Алишер Қурбоновнинг ўрнини эгаллади.

Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси Истанбулдаги этноспорт фестивалида!

Истанбул шаҳрида ўтаётган анъанавий этноспорт фестивалида Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ҳамда Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Муминхўжа Муратов фаол иштирок этмоқда. Спортчиларимиз халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, белбоғли кураш бўйича юксак маҳорат кўрсатмоқда.

Ўзбекистон ва Словения 7 та йўналишда ҳужжатлар имзолади

22 май куни Любляна шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения бош вазири Роберт Голоб Қўшма баёнот имзолади.Меҳмон давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, етакчилар ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтган.

Ўзбекистон Словениянинг «Копер» портидан ЕИ бозорига чиқиш учун логистика ҳаби сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда

Любляна шаҳридаги Президент саройида Шавкат Мирзиёев ва Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Люблянада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

22 май куни Люблянадаги Конгресс майдонида Словенияга расмий ташриф билан келган Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Словенияга етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Словения президенти Наташа Пирц Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага етиб борди. Бу ҳақда меҳмон давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Термиздан Жанубий денгизларгача: Ўзбекистон Афғонистонни минтақавий ҳамкорликка қўшиш ниятида

19−21 май кунлари Термиз шаҳрида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликка бағишланган мулоқот бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистон ташаббуси билан икки минтақани яқинлаштириш мақсадида яратилган янги платформа ҳисобланади.

Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорлик мемарандуми имзоланди

Бугун Миллий паралимпия қўмитасида Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди. Учрашув давомида томонлар юртимизда аравачада қиличбозлик спорт турини янада ривожлантириш бўйича ўзаро фикр алмашиб, келажакдаги режаларни муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти таркибида: ҳамкорлик хронологияси

Будапештда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон номидан президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Туркий давлатлар ўртасида «Турк-трейд» онлайн платформаси яратилади

Шавкат Мирзиёев 21 май куни Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Венгрия бош вазири Виктор Орбан раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев қатнашди.

ММА. Шоҳасан Мирзаматов тез орада чемпионлик камари учун жанг ўтказади

Яримўрта вазн тоифасида Ўзбекистоннинг таниқли ММА жангчиси Шоҳасан Мирзаматов Instagram саҳифасига янги пост жойлади. У 11 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Octagon 72 турнири доирасида Қирғизистон вакили Абилкассим Якубов билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалабага эришганди.

Яқинда Олма-Отада Octagon 73 турнири ўтказилади

23 апрель куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги "Балуан-Шолак" аренасида ММА бўйича Octagon 73 турнири ўтказилади. Бу ҳақда 19 апрель куни, мусобақага 5 кун қолганида ташкилотчилар хабар берди.

Теннис. Сергей Фомин чорак финал остонасидаги рақибини кутмоқда

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи халқаро турнирда Сергей Фомин асосий тўр баҳсларини муваффақиятли бошлади. Теннисчимиз яккалик беллашувларининг илк даврасида грузиялик Александр Бакшига қарши кортга чиқди.

Дунёнинг етакчи дзюдо ҳакамлари Тошкентда имтиҳондан ўтказилади

Тошкентда дзюдо бўйича ўтказилаётган халқаро ҳакамлик семинар машғулотларида 12 та давлат дзюдо мутахассислари иштирок этмоқда. Халқаро семинарда АҚШ, Буюк Британия, Ҳиндистон, Япония, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Хитой, Кувайт сингари давлат вакиллари қаторида мамлакатимиздаги турли спорт клублари, олий спорт маҳорати мактаблари, билим юртлари, марказларда дзюдо спорт тури бўйича фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассислар ҳам ўз малакаларини оширмоқда.

Сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионати бошланди

Пойтахтимизда жойлашган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига қарашли “Сув спорти саройи”да сузиш бўйича I Марказий Осиё очиқ чемпионати старт олди. Президентимизнинг 2024 йил 4 ноябрдаги “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2025 йил 13 февраль куни ўтказилган олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳолининг жисмоний фаоллигини оширишга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан мамлакатимиз Спорт вазирлиги ва Сув спорти федерацияси томонидан ўтказилаётган ушбу мусобақада "A", "B" ва "C" ёш тоифаларидаги спортчилар иштирок этмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.