Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев 12−14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, «Марказий Осиё — Россия» саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга боради. Саммит доирасида Вьетнам ва Покистон етакчилари билан ҳам музокаралар ўтказади.

Еврокенгаш раҳбари Ўзбекистонга ташриф буюради

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель октябрь ойи охирида Ўзбекистонга ташриф буюриб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда.Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарль Мишель Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради.

Ўзбекистон президенти МДҲ норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Давлат раҳбари шу куннинг ўзида амалий ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон президенти МДҲнинг норасмий саммитида қатнашиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон 19 давлат қаторида БМТ ИҲКда Синьцзян автоном ҳудуди бўйича баҳсга қарши чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.

«Камиловнинг Украина ҳақидаги нутқидан кейин иқтисодий муаммолар бошланди» — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров собиқ ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловнинг Украина ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотидан сўнг Ўзбекистонда иқтисодий муаммолар пайдо бўла бошлаганини айтди. «Ўзбекистоннинг шимолдан океанга очилиш йўналиши бир ҳафтага махсус фалажлантирилди», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни Санкт-Петербургда ўтказиладиган МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибида «минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқиш кўзда тутилган».

Мирзиёев Путинни «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинни «халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, қолаверса 70 ёшга тўлгани учун «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан тақдирлади.Президент фармони билан Россия президенти Владимир Путин орден билан тақдирлади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот котиби.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Афғонистонда ОТМларга қабул квоталари оширилганини олқишлади

Пайшанба куни Афғонистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул квотаси қарийб 70 фоизга оширилганини олқишлади ва олий ўқув юртларида ўқиш учун қизларга тенг миқдорда ўрин берилишига умид билдирди.

Ўзбекистон Венгрияда дипломатик ваколатхона очади

Президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон ҳамда Венгрия ўртасида стратегик шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Шунингдек, мамлакатлар вазирлари ва идоралари раҳбарлари 15 та ҳужжатга имзо чекишди.

Сенат бир қатор қонунлар ва айримларига ўзгартишлар киритишни кўриб чиқади

Сенат 7 октябрдаги ялпи мажлисда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ва янги таҳрирдаги стандартлаштириш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Қолаверса, Оролбўйи минтақаси бўйича ҳукуматга юборилган сўров натижаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг ҳисоботи муҳокама қилинади.

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Венгрия президентлари ўртасидаги музокараларда Венгрия томони ўзбекистонлик талаба ва докторантлар учун йиллик квотани 170 тагача оширишга қарор қилгани айтилди. Олий ўқув юртлари ректорларининг иккинчи Ўзбекистон-Венгрия форумини ўтказиш мақсадга мувофиқлиги ҳам таъкидланди.

Фото: Ўзбекистон ва Венгрия президентлари учрашди

Венгрияда расмий ташриф билан бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёевни Будапештда расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг, давлат раҳбари Қаҳрамонлар майдонидаги хотира устуни пойига гулчамбар қўйди.

«Биз сиз учун биринчи кўприкни барпо қиляпмиз». Азиз Абдуҳакимов хориждаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди

«O'zbekistonlik» фильми тақдимоти доирасида бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хориждаги ватандошларга мурожаат қилиб, уларни ҳамкорликка чақирди. «Биз узоқ вақт давомида ўз йўли ва бахтини топишга уринганлардан ранжидик… Лекин Янги Ўзбекистон бошқача фикрлайди ва ҳаёт кечиради», — деди у.

Шавкат Мирзиёев Будапештга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Будапештга етиб борди. Олий мартабали меҳмонларни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг жануби-шарқий штатларида юз берган кучли «Иэн» тўфони оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий талафотлар кўрилгани муносабати билан президент Жозеф Байденга таъзия йўллади.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

ТИВ Кобулдаги таълим марказида содир бўлган теракт юзасидан баёнот берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул ғарбидаги таълим марказида содир этилган террорчилик ҳужуми юзасидан баёнот берди. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти қизлар эканлиги айтилмоқда.

Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқдир — ТИВ

ТИВ Украина атрофидаги вазият бўйича баёнот берди. Унда Ўзбекистон бошқа давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга содиқлиги таъкидланган.

Тошкент марказида тезликни 50 км/соатгача тушириш режалаштирилмоқда

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси ҳаракат тезлигини Кичик ҳалқа йўлида 60 км/соат, пойтахт маркази — А.Навоий, Маҳтумқули, А.Темур, КҲАЙ, И.Каримов, Т,Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларида эса 50 км/соатгача тушириш масаласини муҳокамага қўйишни кўзлаяпти.Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлида транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км/соатгача чеклаш масаласини Кенгашнинг навбатдаги сессиясига киритишни кўзлаяпти.

Тошкент вилоятига янги прокурор тайинланди

Бош прокурор ўринбосари лавозимида фаолият юритган Шавкатжон Рахимов Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди.Рахимов Шавкатжон Жўраевич Тошкент вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати.

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси в.б. Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби ёрдамчиси вазифасини бажарувчи, Давлат департаментининг Халқаро жамоатчилик билан алоқалар бюроси раҳбари Элизабет Трюдо 3−6 октябрь кунлари Ўзбекистонга келади. У расмийлар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари билан учрашади.

Президент транспорт соҳасига бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди

Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга бағишланган навбатдаги йиғилиш ўтказди. «Агар биз транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлай олмаймиз», — деди у.

«Ўзбекчорванасл» директори меҳмонхонадаги номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди

«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Атамурадов меҳмонхонада содир этган номақбул ҳаракатлари сабаб ишдан олинди. Сешанба кунги йиғилишда буни эълон қилган президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков шундай қўшимча қилди: «сизнинг чет элдаги саргузаштларингизни ҳам юборишди».

«Залдан чиқиб кетинг ва гувоҳномангизни топширинг». ПА раҳбари ҳокимлар ишдан олинганини қандай маълум қилди?

Сешанба кунги видеоселектор йиғилишида президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков бешта туман ҳокими ишдан бўшатилганини маълум қилди. У ўз нутқида ҳокимлар «бутун давлат тизими ва президент командасини обрўсизлантиришга олиб келганини» таъкидлади.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов президент қарори билан ўзгаларни ҳақорат қилгани, ҳокимларга қўйилган талабларни бажармагани ва ўз фаолиятини давлат сиёсатига мос равишда ташкил этмагани учун жаримага тортилди.Ўзбекистон президентининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари лавозимидан озод қилинди

Асака ва Фарғона туманлари ҳокимлари ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани учун лавозимидан озод қилинди. Президент тегишли қарорни имзолади.

Шавкат Мирзиёев шу ҳафта Жаҳон банки вице-президенти билан учрашади

Президентнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди. Унга кўра, давлат раҳбари душанба куни электротехника саноатида вазифалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботини тинглайди.

Дания Ўзбекистонда фахрий консуллик очади

Дания ҳукумати Ўзбекистонда фахрий консуллик очишга қарор қилди. Бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирларининг музокараларида маълум қилинди.

Владимир Норов БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов БМТ минбарида нутқ сўзлади. Вазир нутқи давомида иқлим ўзгариши, таълим, яшил иқтисодиёт, конституциявий тузатишлар ва Тараққиёт стратегияси борасида гапирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.