Ҳоким ёрдамчиси Олтинкўл тумани ҳокими бўлди

Қўрғонтепа тумани ҳокими ёрдамчиси Махамадмусо Обидов Олтинкўл тумани ҳокими этиб тайинланди. У олдинроқ Миллий банкнинг Андижон вилояти филиали раҳбари ҳам бўлган.

Ангрен шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Алишер Райимов Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.Алишер Райимов Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзоди таклиф этилди

Президент Жо Байден АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига Жонатан Ҳеник номзодини илгари сурди. 2019 йилдан буён ушбу лавозимни Дэниел Розенблюм эгаллаб келмоқда.

«Сиёсий шартларимиз йўқ». ХХР элчиси — Хитой кредитлари ҳақида

Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь Хитой кредитлари мамлакатларни «қарз тузоғига» тушишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Ғарб банклари ёки халқаро молия муассасалари қарз берса — пишлоқ, Хитой қарз ёки кредит берса — тузоқ.

Азиз Абдуҳакимов ШҲТ туризм вазирларига доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди

Азиз Абдуҳакимов ШҲТга аъзо мамлакатлар туризм вазирларига ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш мақсадида доимий мувофиқлаштирувчи гуруҳ тузишни таклиф қилди. Гуруҳга туризм вазирлари ўринбосарлари раҳбарлик қилади ва давлатлар ўртасида энг оммабоп туристик йўналишлар харитасини тузиб чиқади, трансчегаравий сайёҳлик алмашинуви имкониятларини ўрганади.

Фото: Ўзбекистон ва Қирғизистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари чегарани кўздан кечирди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев билан бирга вертолётда ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмини кўздан кечирди (фото).17 май куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев билан вертолётда учиб, ўзбек-қирғиз чегарасининг белгиланмаган қисмини кўзда кечирди.

«Биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор» — Шавкат Мирзиёев

Биржа савдоларни кўпайтириш бўйича ўтказилган йиғилишда давлат раҳбари Жомбой ва Уйчи туманларида биржа орқали ғишт ҳамда бетон қоришмасини сотган корхоналарни эътироф этиб, ҳокимлар томонидан бу тажриба яхши йўлга қўйилмаганини танқид қилди. «Очиқ айтиш керак, ҳали аксарият ҳокимлар масаланинг ичига кирмаган, биржа нималигини билмайдиган туман ҳокимлари ҳам бор», — деди у.

«Қўлингизга Конституцияни олинг ва ўқинг: қайси модда нима учун ўзгариши керак?»

ЎзЛиДеП ва «Миллий тикланиш» партиялари Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани парламентнинг икки палатаси кенгашлари муҳокамасига киритиш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов таклифларда халқнинг орзу-истаклари мужассам эканлигини таъкидлади.

Президент Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Совет иттифоқининг икки карра қаҳрамони, учувчи-космонавт Владимир Жонибековнинг 80 ёшга тўлиши муносабати билан Ўзбекистон президенти уни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учувчи-космонавт Владимир Жонибековни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади, деб хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканали.

«Охирги пайтларда Ўзбекистонда эски даврларни акс эттирувчи ҳолатларни кўриб турибмиз» — АҚШ элчиси

АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмнинг таъкидлашича, Ўзбекистон 2016 йилдан буён диний эркинликни таъминлаш борасида катта ютуқларга эришди, бироқ сўнгги пайтларда «эски даврларни акс эттирувчи» ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. «Орқага кетмайлик, олдинга кетайлик, янада бағрикенгроқ жамият сари ҳаракат қилайлик», — деди элчи.

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида намойишчилар вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини талаб қилишди. Прокуратура митингни мамлакат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида ўтказилган «ноқонуний ҳаракат» деб атади.

Муротжон Азимов депутат бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутат этиб сайланди.Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Халқ депутатларининг вилоят кенгашига депутат этиб сайланди.

«Терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмас» — Содиқ Сафоев

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев терроризм ва экстремизмни дин билан боғлаш зинҳор мумкин эмаслигини таъкидлади. «Ўрнашиб қолган стереотиплар ва янглиш фикрларга қарши курашиш — умумий вазифамиздир», — деди у.

Президент БААга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди. Ташриф давомида давлат раҳбари БААнинг янги сайланган президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашиб, унга президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетди. Давлат раҳбари 13 май куни вафот этган БАА президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг таъзия маросимида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи БАА президенти этиб сайлангани билан табриклади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти этиб сайлангани билан табриклади.

Вазирлик ва идораларда кадр сиёсатини баҳолаш бўйича рейтинг жорий қилинади

Давлат орган ва ташкилотларида кадр сиёсатини юритишни баҳолаш бўйича 10 та индикатордан иборат рейтинг жорий қилинади ва у ҳар 6 ойда эълон қилиб борилади. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги бунинг ёрдамида давлат идораларидаги вакансиялар тўлдирилиши ва муддатларга риоя қилиниши, ходимларнинг қўнимсизлик даражаси ҳамда иш муҳитини баҳолашни режалаштираяпти.

Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини $1 млрдга етказиш мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев Фарғона фаоллари билан суҳбатда энди иш бошлаган пайтлари вилоятнинг экспорт салоҳиятини 50 млн долларга етказиш мўлжаллангани, ўтган йили эса бу миқдор 801 млн долларга етганини айтди. «Ҳозир 1 млрд доллар экспорт тўғрисида гаплашяпмиз», — деди у.

Тожикистон президентининг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда

Душанбе шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ раҳбарлари Тожикистон президентининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги вазиятга эътибори сусайиб бораётганини таъкидлади, гарчи «у ердаги вазият оғир иқтисодий инқироз ва қийин гуманитар вазият кескинлигича қолиб, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолмоқда».

Адирдаги 1000 гектарлик плантация. Президент Фарғонага ташрифини Олтиариқдан бошлади

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқда ташкил этилган адирликдаги минг гектарлик плантациядан бошлади. Бу ерда 560 гектарда токзор барпо этилган, 300 гектарлик интенсив боғда эса олма, гилос, ўрик кўчатлари экилмоқда.

Президент сув тошқинларидан ҳимояланишни кучайтириш бўйича кўрсатма берди

Ўзбекистонда баҳор ойларида 15 га яқин йирик сел ва кўчкилар содир бўлди. Бунинг оқибатида 9 нафар инсон ва 450 дан ортиқ бош чорва моллари ҳалок бўлди.

«Ўзбекистонда иерархия жуда вертикал бўлиб қолмоқда» — Германия элчиси

Ўзбекистонда давлат ҳокимияти иерархияси «жуда вертикал» бўлиб қолмоқда, бу «фуқаролар, фуқаролик жамияти, ўзини ўзи бошқариш органларига ривожланиш ва жалб қилинишига етарли имкониятлар бермаяпти», дея таъкидлади Германия элчиси Тило Клиннер.Германиянинг Тошкентдаги элчиси Тило Клиннер Alter Ego лойиҳасига берган интервюсида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.

Бундан буён турли важлар билан фермердан ғалласини олиб қўйиш тақиқланади — президент

Бундан кейин туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди.

Президент: «Нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли — бозорда таклифни кўпайтириш»

Шавкат Мирзиёев жаҳон бозорида озиқ-овқат нархи кун сайин ортиб бораётгани, жумладан, буғдой нархи йил бошидан бери 30 фоизга қимматлашганини айтди. «Нарх-наво барқарорлигини таъминлашнинг ягона тўғри йўли бу — бозорда таклифни кўпайтириш ҳисобланади», — деди у.

Ўзбекистон 140-мамлакат билан дипломатик алоқаларни ўрнатди

Ўзбекистон Кариб денгизи ҳавзасининг яна бир давлати — Сент-Винсент ва Гренадин ороллари билан дипломатик муносабатларни ўрнатди.Сент-Винсент ва Гренадин ороллари Ўзбекистон дипломатик муносабатларни ўрнатган 140-мамлакат бўлди, деб хабар бермоқда Дунё АА.

Манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги маълумотларни декларация қилиш таклиф этилмоқда

Адлия вазирлиги манфаатлар тўқнашувини алоҳида қонун билан тартибга солиш таклифини билдирди. Унга кўра, манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартиби белгиланмоқда, бунга амал қилмаганлар эса жаримага тортилади.

Ўзбекистон Шарқий Қуддусдаги вазиятни дипломатия йўли билан ҳал қилишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Шарқий Қуддусдаги вазият кескинлашганидан жиддий хавотирдалигини билдириб, томонларни ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун вазминлик ҳамда сиёсий ирода кўрсатишга чақирди. Апрель ўрталаридан бери Фаластин ва Исроил ўртасидаги кескинлик яна кучайганди.

Шавкат Мирзиёев: «Бугун дунё таҳликали бўлиб бораяпти»

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди. У уруш фахрийларини байрам билан табриклаб, дунёда ҳар дақиқа синовли бўлаётганлигини таъкидлади.

«Осон бўлмайди». Адлия вазири — давлат органлари аппаратини оптималлаштириш тўғрисида

Адлия вазири Русланбек Давлетов Адлия вазирлиги тузилмасини оптималлаштириш ва бошқарув аппаратини қисқартириш бюджетга камида 100 млрд сўмни тежаш имконини берганини таъкидлади. Бошқа вазирликларда ҳам шундай ўзгаришлар кутилмоқда, бироқ бу осон бўлмайди, чунки давлат идоралари уларнинг функция ва ваколатларини қисқартиришдан манфаатдор эмас, деди у.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.