«Марказий Осиё транспорт хаби вазифасини яна зиммасига олмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммитида имкон қадар тезроқ минтақада тўлақонли эркин савдо зонасини ташкил этиш, транспорт ва транзит бўйича келишувни ишлаб чиқиш, энергетика инфратузилмасини биргаликда барпо этиш ва хавфсизлик бўйича учрашувлар ўтказишни таклиф қилди.Марказий Осиё иқтисодий ўсиш ва инвестицион фаоллик марказларидан бирига айланмоқда, Ғарбни Шарқ ва Шимолни Жануб билан боғлайдиган транспорт хаби бўлишдек тарихий вазифани яна ўз зиммасига олмоқда.

Европарламент Лукашенкони Россиянинг Украинадаги жиноятларига шерик деб тан олди

Европарламент Беларусь президенти Александр Лукашенкони Украинадаги жиноятлари, хусусан, украиналик болаларни депортация қилишда Россиянинг шериги деб тан олди ва Гаагадаги судни уни ҳибсга олишга ордер беришга чақирди. Шунга ўхшаш ҳужжат аввал Россия президентининг ҳибсга олиниши учун чиқарилганди.

Тожикистонда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон музокара ўтказди. Фото

Шавкат Мирзиёев Душанбеда тожикистонлик ҳамкасби Эмомали Раҳмон билан учрашиб, иттифоқчилик масалаларини муҳокама қилди. Қолаверса, улар Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитига қўйилган масалалар юзасидан фикр алмашди.

Алия Юнусова бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман лавозимини тарк этаётганини маълум қилди

Бола ҳуқуқлари бўйича омбудсман Алия Юнусова «мавжуд вазиятдан келиб чиқиб» ўз фаолиятини тўхтатаётганини эълон қилди. У мазкур лавозимда 2020 йилнинг февралидан бери ишлаб келаётганди.

Давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхати кенгайтирилди

Хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг оила аъзолари ҳам давлат ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатига киритилди.Президентнинг 13 сентябрда имзолаган фармони билан [ПФ-159] айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири бўлди

Шу вақтгача Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган Бегисбай Темирбаев Қорақалпоғистон маданият вазири этиб тайинланди.Бегисбай Жумабаевич Темирбаев Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири этиб тайинланди.

Ўзбекистон Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилади

Президент Қатар билан олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни тасдиқлаш бўйича қарорни қабул қилди.Шавкат Мирзиёев 13 сентябрь куни «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни қабул қилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Президент давлат чегараси тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисидаги қонун»ни имзолади. Унда Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириши белгилаб қўйилди.

Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузиш шарт этиб белгиланди

Энди ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон Республикаси байроғи остида сузишга йўл қўйилади. Бу ички кема йўлларида сузиш қоидаларида белгилаб қўйилди.

Зарафшоннинг собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган

2018−2022 йилларда Зарафшон шаҳри ҳокими бўлган Анвар Ражабов ер ажратиш билан боғлиқ масалада айбдор деб топилиб, 3,5 йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.Навоий вилояти Зарафшон шаҳри собиқ ҳокими Анвар Ражабов жиноий жавобгарликка тортилган.

Ўзбекистон президенти Душанбе ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида қатнашади

Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Марказий Осиё беш мамлакати раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда беш йил деганда ўтказилаётган Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этиш учун Тожикистонга боради.Бу ҳафта президент Шавкат Мирзиёев 14−15 сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги, бешинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди

Ўзбекистон президенти келгуси ҳафтада АҚШга боради. Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нуқт сўзлайди, қолаверса, АҚШ ташаббуси билан ўтказилаётган «C5+1» форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида қатнашади.

«Йилига 500 минг ўқувчи ўрни яратиш вазифаси ҳеч қаерга йўқолмади» — президент матбуот котиби

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz» нашрига жавобан, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясига йилига 500 минг ўқувчи ўрни ташкил этиш банди киритилмаган бўлсада, «топшириқ ҳеч қаерга йўқолмагани»ни айтди. Бу борада чора-тадбирлар ва механизмлар белгилаб берилган, деди у.

Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази ташкил этилди. Марказ Давлат шаҳарсозлик кадастрини юритади.

Соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.Президентнинг тегишли қарори билан соғлиқни сақлаш вазирига 3 нафар янги ўринбосар тайинланди.

Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади

Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади. Унинг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.

Президент Британиянинг Cross Works компаниясига тегишли Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади (+фото)

Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак.

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайловларини тан олмайди — ТИВ

Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.Ўзбекистон Қорабоғда 9 сентябрда бўлиб ўтган деб аталмиш президентлик сайловларини тан олмайди, дея баёнот бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги.

Ўзбекистон делегацияси президент ташрифи олдидан АҚШда бўлди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ва бошқа расмийлар АҚШга ташриф буюрди. Шавкат Мирзиёев сентябрь ойи охирида АҚШга бориши кутилмоқда.

«Янги Тошкент лойиҳасини бошламасак, Тошкентда беш йилдан кейин одамлар яшай олмайди» — президент

Ўзбекистон президенти «Янги Тошкент» лойиҳасини бошлаш муҳимлигини, акс ҳолда беш йилдан кейин «пойтахтда одамлар яшай олмаслигини» айтди.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Янги Тошкентнинг бош режаси лойиҳаси билан танишди.

Сурхондарёдаги газета ХДП етакчисини истеъфога чиқишга чақирди

«Сурхон овози» газетаси Халқ демократик партияси етакчисини истеъфога чиқишга чақирди. Бош муҳаррирнинг биринчи саҳифадаги мақоласида сайловда сиёсий рақобат бўлмагани, Улуғбек Иноятов олган 4 фоиз овоз эса шармандали экани айтилади.

АҚШ Ўзбекистонни Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурига киритади

Ўзбекистон АҚШ Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги дастурининг 50 та ҳамкор давлатидан бирига айланади. Бу ҳақда Тошкентда келишувга эришди.

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.

Ўзбекистон ФАОнинг «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусига қўшилади

Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари Тошкентдаги музокараларда 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди. У қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, уни рақамлаштириш (жумладан, «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусида иштирок этиш) ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Академик Владимир Квинт Ўзбекистонга Сув ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Кучкаров академик Владимир Квинт билан Кузбасс стратегияси мисолида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача cув ресурслари бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди. «Вазият фалокатли эмас, ҳали икки-уч йил бор, бироқ жуда критик нуқтада», — деди Квинт.

Энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдоримиз — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллаб, Ўзбекистон энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик тарафдори эканини таъкидлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтаётган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция иштирокчиларига мурожаат йўллади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВга қайтарилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Ўтган йилнинг декабрь ойида маъмурий ислоҳотлар доирасида у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таркибига ўтказилганди.

Самарқандда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Ким у?

Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади.

«Сизнинг тинчликсеварлик йўлингиз бизнинг ҳам йўналишимиздир». Александр Лукашенко — Ўзбекистон ҳақида

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскда Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаевани қабул қиларкан, мамлакатга ва Шавкат Мирзиёевга муносабати ҳақида гапирди. «Сизда жуда яхши президент бор.

«Сиёсат изчиллиги ва ишончли маълумотлар таҳлили муҳим» — Матильда Димовска

Сиёсат изчиллиги, мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва ишончли маълумотлар таҳлили ривожланишнинг замонавий муаммоларини ҳал қилиш калитидир. БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска мамлакатдаги миссиясини якунланишидан олдин «Газета.uz»га берган интервьюсида шундай фикр билдирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.