Президент Шавкат Мирзиёев 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади.Президент Шавкат Мирзиёев 21−22 апрель кунлари Қашқадарё вилоятига сафар қилади, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари мамлакат бўйича 5 мингга яқин бўш бино борлигини аниқлади. Шавкат Мирзиёев бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағларни ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфлашни буюрди.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари 35,3 млн аҳоли истиқомат қиладиган 6,9 млн хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказди. Натижада хонадонларнинг 47 фоизида қўшимча даромадга эҳтиёжи бор, 36 фоизида ўзига тўқ, 11 фоизида кам даромадли ва 6 фоизида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшаши маълум бўлди.
Шавкат Мирзиёев маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолияти ва аҳоли бандлигини таъминлашда йўл қўйилаётган камчиликларни танқид қилди. Президент Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ бошлиғини қатъий огоҳлантирди.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Алишер Қодиров вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Қодиров Алишер Абдулахатович Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Президент қарорига асосан кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ИИВга бириктирилди ва «Нурли маскан» мактаблари деб қайта номланди. Йил якунига қадар кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар яшайдиган ҳудудларда овозли светофорлар ва инновацион йўл белгилари ўрнатилади.
«Ўзбекистон темир йўллари» Афғонистон темир йўллари бошқармаси (ARA) «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўналишини 2011 йилдан буён бошқариб келаётган ўзбек компанияси фаолиятидан «бутунлай қониқиш ҳосил қилгани»ни билдирди. Бир вақтнинг ўзида афғон матбуоти ARA назоратни босқичма-босқич ўз қўлига олиш ниятида экани ҳақида ёзмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Азиз Эргашев тайинланди. У «Ўзнефтгазинспекция» Жиззах вилоят бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Офшор компаниялар хизматидан фойдаланиш бўйича «Пандора архиви»да бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг рафиқаси Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизовнинг ҳам номлари борлиги маълум бўлди. ИТСВнинг билдиришича, Азизов 1990-йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғулланган, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмаган ёки бенефициар бўлмаган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга жавоб ташрифи май ойи охирларида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашувда олий даражадаги ташрифга тайёргарлик кўриш мақсадида Бишкек шаҳрига келганини маълум қилди.
Кармана тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Тоҳир Ўринов ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги котибият мудири Мақсуд Нуруллаев бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари вилоят кенгашида депутатлик қилади. Уларнинг депутатликдан кетиш бўйича аризаси олинган бўлса-да, ҳануз кенгашга аъзолигича қолмоқда.
Президент тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин, илгари бундай тартиб мавжуд эмас эди.
Ўзбекистон президенти телефон орқали мулоқотда Венгрия ҳукумати раҳбарини «ФИДЕС» — Христиан-демократик халқ партияси коалицияси ушбу мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда ғалаба қозонгани билан табриклади.14 апрель куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқот қилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева Heritage Foundation`нинг «Эркин савдо» кўрсаткичида Ўзбекистоннинг ўрни рекорд даражада яхшиланганини маълум қилди. Бироқ, «Иқтисодий эркинлик» индексида Ўзбекистон 117-ўринни эгаллаб, «асосан эркин бўлмаган мамлакатлар» гуруҳида қолди.
Ўзбекистон БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг Ривожланиш мақсадларида фан ва технологиялар масалалари бўйича комиссияси аъзоси этиб сайланди. Комиссия долзарб илмий, техник, инновацион ва муҳандислик масалалари бўйича малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш учун ташкил этилган.
Ўзбекистон Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатиш эълон қилинганини олқишлайди. Ташқи ишлар вазирлиги тегишли баёнот билан чиқди.
Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Alter Ego лойиҳасига берган интервьюсида, унинг таъбири билан айтганда, «урушда қурол сифатида фойдаланилаётган» Россия оммавий ахборот воситалари фаолиятининг чекланиши, шунингдек, Владимир Путин ва унинг атрофидагиларга қарши киритилган санкциялардан кўзланган мақсад хусусида сўз юритди. Россия оммавий ахборот воситалари ва элчихонаси дипломатни танқид қилиб, мазкур интервьюни «йўқ жойдан шовқин кўтариш» деб атади.
Вазирлар Маҳкамаси янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларини жамоатчилик муҳокамасисиз тасдиқлади. Бунга президентнинг 17 мартдаги фармони билан муҳокамага қўйиладиган ҳужжатлар таснифига киритилган ўзгартириш сабаб бўлган бўлиши мумкин.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм Ўзбекистоннинг Украина можаросидаги позициясини тушунишини маълум қилди. «Россия билан ҳам, Украина билан ҳам чуқур тарихий ва муҳим ришталарга эга.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳукуматда бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлик қилаётган тизимга ўтказилди. Бунга қадар вазирлик бош вазир Абдулла Арипов тўғридан-тўғри раҳбарлик қилган комплексда эди.
Президент фармони билан хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия олиш тартиби соддалаштирилади. Қолаверса, хорижлик шифокорларга Ўзбекистонда фаолиятини амалга ошириш тасдиқномаси учун йиғим 6 бараварга камайтирилади, 1 ойга келган шифокорлардан эса тасдиқнома талаб этилмайди.
8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам етиб келган. Закарпатська вилояти раҳбари Виктор Микита кўрсатилган ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирган.
Покистон парламенти бош вазир Имрон Хонни ишончсизлик вотуми билан муддатидан олдин лавозимидан четлаштирди. Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми эълон қилиш таклифини билдирган мухолифат партия уни пандемия фонида издан чиққан иқтисодиётни тиклай олмаганликда, Покистонни коррупциядан ҳоли қилиш ваъдаларини бажармаганликда айблаган.
Олимжон Нурматов соғлиғи сабабли Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Бунгача ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ихтиёр Қосимов ҳоким в.б.
1 майдан хорижликларга Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкка сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилди, уларнинг рўйхати ҳукумат томонидан тасдиқланади. Бундан ташқари, хориж фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини олиш учун Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида харид қилиш талаб этиладиган кўчмас мулк қиймати ҳам камайтирилди.
Қирғизистон президенти протокол хизматини бошқарган Муса Жаманбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди.Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра Муса Мураталиевич Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Унинг қурилиши қарийб тўрт йилдан бери давом этмоқда, бугунги кунда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатиб туриш бўйича резолюцияга қарши овоз берди. Мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов бундай қарорлар «гумонланаётган инсон ҳуқуқлари бузилишининг пухта тергови натижасига» асосланган бўлиши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Садир Жапаров Шавкат Мирзиёевнинг жавоб ташрифи билан Қирғизистонга бориши стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев қўшни мамлакатнинг муваққат ҳукумати томонидан кўкнори етиштиришни тақиқланишини қўллаб-қувватлашини билдирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бу қарорни Афғонистондаги гиёҳвандлик моддалари муаммосини илдизи билан йўқ қилишдаги муҳим қарор деб атади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.