БМТ Бош Ассамблеяси фавқулодда махсус сессиясида Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидаги аъзолигини тўхтатди. Украина ва 50 дан ортиқ бошқа давлатлар таклиф қилган резолюцияни 93 давлат қўллаб-қувватлади.
2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.Президент фармонига асосан Алишер Саидаббасович Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан энергетика вазири лавозимидан озод этилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди.
«Дунёнинг бошқа ҳеч бир мамлакатида мен икки томонлама қатнов ўртасидаги бурилиб олишларга дуч келмаганман, бу жуда қўрқинчли», — деди Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлоу. Унинг сўзларига кўра, кўчаларнинг тўғри дизайни, чекланган тезликка риоя қилиш ва ҳайдовчиликка ўқитишни қайта кўриб чиқиш вазиятни яхшилаши мумкин.
Президент қарорига мувофиқ, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Унга кўра, бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
«Бу сўнгги бир неча йил ичида кўпроқ орқага кетган соҳалардан бири. Лекин ижобий нарсалар ҳали ҳам кўп», — деди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчиси Тим Торлот Ўзбекистондаги сўз эркинлиги билан боғлиқ вазиятни тасвирлар экан.
Адлия вазирлиги ўз тизимидаги раҳбар ва ходимларни эҳтимолий ишдан бўшатилиш ҳақида огоҳлантирди. 207 нафар туман ва шаҳар адлия бўлими бошлиқлари, 207 нафар ДХМ директорлари билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.
Ўзбекистон бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Хитойда бўлиб ўтган Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлар конференциясида Афғонистон муваққат ҳукуматини халқаро тан олиш механизмлари ва мезонларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.Жорий йилнинг 30 ва 31 март кунлари Хитойнинг Хуаншань шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатларининг Вазирлар конференцияси бўлиб ўтди.
Дунёдаги ҳодисалар муносабати билан афғон масаласи жаҳон сиёсатида иккинчи даражага тушиб кетди. «Бунга йўл қўйиб бўлмайди.
Пайшанба куни Светлана Артикова Бош прокуратура ишда вафот этган ходими оиласига нафақа ва маънавий зарарни тўлаши масаласига муносабат билдирди. Унинг фикрича, суднинг 971 млн сўмни тўлаш тўғрисидаги қарорида қонун талаблари бузилган.
Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди. Ташриф доирасида у икки давлат чегарадош вилоятлари ҳокимлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этади.
Президент жаҳондаги нобарқарор вазиятда Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш бўйича топшириқлар берди. Жумладан, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига акциз солиғи ва божхона божлари қайта кўриб чиқилади, тадбиркорларга 10 трлн сўм «револьвер» кредитлар берилади.
Шавкат Мирзиёев Жиззах, Самарқанд ҳамда Тошкент шаҳрида захиралар ўз вақтида тарқатилмагани сабабли, шакар нархи кескин ошганини танқид қилди. «Ушбу ҳудудларнинг ҳокимлари ва прокурорлари қаёққа қараган?», — деди у.
Президент видеоселектор йиғилишида валюта бозори барқарорлашгани, биржада рубль ва юань бўйича савдолар бошланганини айтди. «Валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захираларимиз етарли», — деди Шавкат Мирзиёев.
Меҳнат вазири Нозим Хусанов мамлакат ютуғининг 50 фоизи болалар ва мажбурий меҳнатга чек қўйишга эришилганида бўлса, қолган 50 фоизи уни сақлаб қолишга боғлиқлигини айтди. Сенат раиси Танзила Нарбаева эса «одамлар яратилган шароитлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий ҳимоя тизимидан қониқиши кераклигини» таъкидлади.
Коррупцион схемаларнинг давлат, жамият ва тадбиркорликка етказадиган зарари мамлакат ривожланишига тўсиқ бўлади. ТДЮУ «Бизнес ҳуқуқи» кафедраси мудири Хусаин Раджапов давлат харидларида учраши мумкин бўлган коррупцион схемаларни таҳлил қилди ва ушбу қоидабузарликларга қарши кураш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билдирди.
30 март куни Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған ҳамда уларнинг рафиқалари Хоразмга ташриф буюрди. Давлат раҳбарлари биргаликда Хивадаги қадимий обидаларни, жумладан Ичан қалъани зиёрат қилди.
Ўзбекистонда стратегик тармоқларнинг хусусийлаштириладиган айрим акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи — «олтин акция» бекор қилинмоқда. Қолаверса, энди унитар корхонада кузатув кенгаши ташкил этилиши ва у корхона бошқарув органи бўлиши мумкин.
Президент фармойиши билан Бухоро вилоят суди раиси ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси «одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузгани учун» лавозимидан озод қилиниб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяларининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари икки давлат ўртасидаги муносабатлар мақомини «кенг қамровли стратегик шериклик» босқичига кўтаришга келишиб олди. Музокаралар якунида 10 та ҳужжат, шу жумладан, имтиёзли савдо, мудофаа соҳасида ҳамкорлик ва маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимлар имзоланди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди.
Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Украина халқаро хавфсизлик кафолатлари масаласида ўз таклифларини тақдим этди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг «ихтисослашган тиббий кўрикдан ўтиш ва тегишли муолажаларни олиш мақсадида» хорижда даволанаётгани хабар қилинди.Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов сўнгги ўн кун давомида сурункали касалликлари туфайли Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сон Марказий клиник шифохонасида тиббий муолажалар олди, — дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.
«Адолат» партияси вакили Гулнисо Саидова «Очиқ бюджет» порталида фуқаролар муаммолар ечими бўйича ташаббусларни таклиф этиб, бунга овоз тўплаш жараёнини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, «бу ўзларига қадрдон бўлган ташкилот, мактаб, боғча ва ҳоказоларга давлатнинг маблағ ажратилиши учун тиланчиликдир».
Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат органлари очиқлигининг мониторинги юзасидан маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 135 та давлат органидан 80 таси (60 фоизи) 2021 йилнинг IV чорагидаги давлат харидларига оид маълумотларни эълон қилмаган.
«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Даврон Ваҳобов Савдо-саноат палатасига раҳбар этиб тайинланди.Ваҳобов Даврон Абдужалолович Савдо-саноат палатаси раиси этиб тайинланди, дея хабар қилди ССП матбуот хизмати.
Чоршанба куни Украинадан яна 146 нафар ўзбекистонлик, шу жумладан, 42 нафар аёл, 12 нафар вояга етгаман бола ва 2 нафар чақалоқ Польша орқали олиб келинди. Эвакуация бошланган кундан то ҳозирга қадар 27 та авиарейс ёрдамида жами 6030 нафар фуқаро ватанга қайтарилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки раҳбари Одиль Рено-Бассо хоним ҳамда Осиё тараққиёт банки президенти Масацуга Асакавани қабул қилди. Учрашувларда шериклик муносабатларини кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни тайёрлашга келишиб олинди.
Маданият вазири ўринбосари Олимжон Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида ишлаган Муроджон Мажидов эгаллади.
Президент Тошкент халқаро инвестиция форумида нутқ сўзлаб, Ўзбекистондаги ислоҳотлар ортга қайтмайдиган реал ҳақиқат эканлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторларга юзланиб, «2026 йилга қадар иқтисодиётдаги эксклюзив ҳуқуқлар ва 25 дан ортиқ фаолият бўйича монополиялар тугатилишини» маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.