14 та ҳудуд раҳбарларига хотин-қизлар масалалари бўйича янги ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳокимларига янги ўринбосарлар — вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиқлари, қолаверса, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Қорақалпоғистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси тайинланди. Уларнинг барчаси хотин-қизлардан иборат.

АҚШ Ўзбекистонга Украина ва Афғонистонга ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга «Украина ва Афғонистон халқларига кўрсатаётган инсонпарварлик ёрдами» учун миннатдорчилик билдирди. Абдулазиз Комилов билан музокараларда икки томонлама муносабатлар, минтақавий хавфсизлик ва C5+1 форматидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди

Молия вазирлиги департамент директори Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.Отабек Фазилкаримов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Депутатлар Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Депутатлар йўлларда фуқаролар манфаатларининг устуворлигини таъминлаш, экологияни муҳофаза қилиш, пиёда ва велосипед ҳаракатига шароит яратишни назарда тутувчи «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. «Бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари тайинланди

Содиқжон Турдиев Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди. Президент администрацияси масъул ходими Абдулла Турсунов ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мухтор Муҳитдиновлар вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Озода Жураева уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари бўлди

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Назиржон Назиров ўз лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Озода Жураева тайинланди.

Илк ҳоким ёрдамчиси туман ҳокими бўлди

«Мадели» овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган Бахтияр Менглибеков Мўйноқ туманига ҳоким бўлди.Менглибеков Бахтияр Бекмурзаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ўзбекистонда «Олима аёллар жамияти» ташкил этилади

Президент душанба куни Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида «Олима аёллар жамияти» тузилиши ва унга ҳар йили 50 млрд сўм маблағ ажратилишини маълум қилди. «Илм-фан билан шуғулланиш, илмий янгилик яратиш — бу игна билан қудуқ қазишга баробар», — деди Шавкат Мирзиёев.

Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон ички ишлар вазири этиб тайинланди

Полковник Оринбаев Аманбай Тлеубаевич Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Аманбай Оринбаев ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Мигрантларнинг қарамоғидаги айрим фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади

Президент қарори билан боқувчиси хорижга ишлашга кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» рўйхатида турган фуқароларга 540 минг сўмдан бир марталик ёрдам берилади. Уларнинг ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик араваси, эшитиш аппарати ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун 1,3 млн сўмдан ёрдам ҳам кўрсатилади.

Украинадан қайтган талабалар ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларда давом эттириши мумкин

Президент видеоселекторда Украинадан эвакуация қилинган талабалар Ўзбекистондаги ОТМларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитлар яратиб берилишини маълум қилди. «Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди.

«Барча давлат ташкилотларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилади» — президент

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида бундан буён барча давлат ташкилотлари ва муассасаларида талабаларнинг ишлашига рухсат берилишини маълум қилди. Марказий банк тажрибаси асосида Иқтисодиёт, Молия, Қурилиш, Энергетика, Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирликлари, солиқ, кадастр идоралари 3−4 курс талабаларни ҳақ тўланадиган стажировкага жалб қилади.

Талабаларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилади

Президент видеоселектор йиғилишида 100 мингга яқин талаба ишлашни хоҳлашини, ҳозирги кунда талабалар ишлаши мумкин бўлган 105 мингта вакант иш ўрни борлигини айтди. У талабалар билан ишламагани учун ҳоким ва ректорларни танқид қилди.

Фото: Исломободда Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон музокаралар ўтказди

Пайшанба куни Исломободда бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти ва Покистон бош вазири Стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни, икки давлат вазирлари эса 10 га яқин ҳужжатни имзолади. Қолаверса, Шавкат Мирзиёев Имрон Хонга Урдуча-ўзбекча муштарак сўзлар луғатини совға қилди.

Украинадаги Запорожье атом электр станцияси ўққа тутилди

Европадаги энг йирик Запорожье АЭСи ҳудуди Россия қўшинлари томонидан ўққа тутилди, атом электр станцияси яқинида ёнғин чиқди. Станциянинг асосий жиҳозларига зарар етмаган.

UNICEF Афғонистонга Термиз орқали $2,3 млнлик гуманитар ёрдам юборди

UNICEF Сурхондарё вилоятидаги «Termez Cargo Centre» логистика марказидан оғир ижтимоий шароитда яшаётган афғонистонлик оилалар учун 16 та юк машинасида 2,3 млн долларлик инсонпарварлик ёрдамини юборди.UNICEF 2,3 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматдаги инсонпарварлик ёрдамини Афғонистонга юборди.

Молдовага ўтган ўзбекистонликлар кейинроқ қайтарилади — ТИВ

ТИВ расмий вакили Украинадан Молдовага ўтган 200га яқин ўзбекистонликларни ватанга қайтариш масаласи кейинроқ ишлаб чиқилишини маълум қилди. Ҳозирда Польша орқали эвакуация қилиш устувор эканлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди

Пайшанба куни Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди. Ташриф давомида Покистон бош вазири Имрон Хон билан савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳалари юзасидан фикр алмашилади.

Спортни ривожлантириш вазирига уч нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан Абдулло Аслонов, Шахрилло Махмудов ва Мурад Исмаилов спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.18 февраль куни қайта ташкил этилган Спортни ривожлантириш вазирлигида тайинловлар амалга оширилди, деб хабар берди ЎзА.

Фермерларга сув тежовчи технология жорий этган ҳар бир гектар ери учун субсидия берилади

Президент қарори билан қишлоқ хўжалигида томчилатиб суғориладиган экин майдонининг ҳар бир гектарига субсидия берилади. Бунда пахта майдонлари учун 8 млн сўм — Қорақалпоғистон ва Хоразмда 12 млн сўм, сабзавот ва полиз экинлари учун 1,5 млн сўмдан 2,5 млн сўмгача, мевали экинлар учун 6 млн сўм, узум майдонлари учун эса 8 млн сўмдан ажратилади.

Россия Украинадаги махсус операцияда қурбон бўлганлар сонини илк бор очиқлади

Россия Украинадаги махсус операция бошидан бери 498 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлганини ва 1597 нафари жароҳатланганини маълум қилди. Шунингдек, Россия томони Украинанинг йўқотишлари 2870 нафар одамдан кўпроқлигини таъкидламоқда.

Ўзбекистон ва БМТ Контртеррор бошқармаси ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл харитаси»ни тайёрлайди

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби ўринбосари — Контртеррор бошқармаси раҳбари Владимир Воронковни қабул қилди. Томонлар «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси доирасида кўп томонлама тадбирлар ўтказиш, ёшларни экстремизм ва терроризмнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш, «қайноқ нуқталар»дан қайтарилган шахсларни реабилитация ва реинтеграция қилиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди.

Элчихонани Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти — ТИВ расмий вакили

Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг айтишича, Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, чунки ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш ҳисобланади.Ўзбекистон элчихонасини Киевдан эвакуация қилиш масаласи кўриб чиқилмаяпти, дея маълум қилди ТИВ расмий вакили Юсуп Кабулжанов.

«Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақидаги маълумотлар асосга эга эмас» — Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонда хорижий давлатлар томонидан ҳарбий хизматга ёллаш бошлангани ҳақидаги маълумотлар ҳеч қандай асосга эга эмаслигини маълум қилди. «Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқаридаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди», — дейилади баёнотда.

Нобел мукофоти совриндорлари Россия ҳукуматини қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирди

163 нафар Нобел мукофоти совриндорлари Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига қарши очиқ хат билан чиқишди. Улар Россиянинг хатти-ҳаракатларини мустақил Украина давлати ва Украина халқига «президент Путин бошчилигидаги асоссиз ҳарбий тажовуз», деб баҳолаган.

Президент ҳамкор давлатлардаги вазият оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлашни буюрди

Вазирлар Маҳкамаси президент Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига биноан Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг режасини ишлаб чиқади.Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари бўлган айрим мамлакатларда юзага келаётган вазиятни ҳисобга олган ҳолда, вужудга келиши мумкин бўлган барча салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларни юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирларнинг батафсил режасини ишлаб чиқишга топшириқ берди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди

Президент фармонига асосан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тузилиши муносабати билан Маҳалла вазирлиги номи ўзгартирилиб, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди. Шунга мувофиқ, эски лавозимлар тугатилиб, янгилари жорий этилмоқда.

Украинадан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш давом этади — ТИВ

1186 киши Украинадан Польша орқали Ўзбекистонга етказилди. Чоршанба кунига иккита рейс режалаштирилган.

2021 йилда 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада зўравонлик бўлаётгани ҳақида мурожаат қилган — президент

Президент сешанба кунги видеоселекторда 2021 йилнинг ўзида 39 мингга яқин хотин-қизлар оилада зўравонликка учраганини маълум қилди. «Маҳаллада ишламаганимизни натижаси шу», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Қизларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатаяпти». Шавкат Мирзиёев айрим сериалларни танқид қилди

Президент телеканалларда эфирга узатилаётган айрим сериалларни танқид қилиб, хотин-қизлар образи салбий бўёқларда тасвирланаётгани дунёқараши ҳали шаклланмаган қизлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга ибратли хотин-қизлар образлари акс эттирилган кино ва саҳна асарлари яратишни буюрди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.