Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташрифининг биринчи манзили — Қозон шаҳрига келди. Бу унинг Татаристонга илк ташрифи ҳисобланади.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида 13 октябрь куни МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси бўлиб ўтади. Унда ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар раҳбарлари, хусусан, Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Олимхон Рустамов Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари бўлди.5 октябрь куни Рустамов Олимхон Бакиевич Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Жаҳонгир Аминов Ўзбекистоннинг Исроилдаги янги элчиси бўлди. У бу лавозимда 2020 йилдан буён ишлаб келган Феруза Маҳмудованинг ўрнини эгаллади.
4 октябрь куни Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади.4 октябрь куни Қозон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги минтақалараро ҳамкорликнинг учинчи форуми бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 5−7 октябрь кунлари расмий ташриф билан Россияда бўлади. Шунингдек, у Татаристонга ҳам ташриф буюради.
Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Элисон Леклер ўз миссиясини якунламоқда. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов унга мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Йил охирида Тошкент шаҳрида Қатар амири таъсис этган коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал мукофотнинг топшириш маросими ўтказилади. Унда Қатар давлатининг раҳбарияти ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Бизнес учун электр энергияси ва газ нархи ошади, оғир вазиятга тушиб қолган оилаларга комплекс ёрдам кўрсатилади, қамоқдан чиққанларни ишга олганларга субсидия ажратилади, эксклюзив ҳуқуққа эга субъектларнинг реестри шакллантирилади — 1 октябрдан нималар ўзгаради?«Газета.uz» 2023 йил 1 октябрдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этади.
Сахи Аннакличев Бизнесни ривожлантириш банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. У бунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистон президенти Доҳада Қатар амири билан музокаралар ўтказди. Мамлакатлар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди.
2020 йилдан буён Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси лавозимида ишлаб келган Феруза Маҳмудова ўз миссиясини якунламоқда. Мамлакат ташқи ишлар вазири Эли Коэн элчига юксак фаолияти учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Қатарда бўлиб, у ерда олий даражадаги музокаралар ўтказади, шунингдек, Доҳа шаҳрида EXPO 2023 кўргазмаси очилиш маросимида иштирок этади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 1−2 октябрь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ўзбекистонда охирги етти йилда мактабгача таълим бўйича қамров даражаси 27 фоиздан 72 фоизга, олий таълимда эса 9 фоиздан 42 фоизга етди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа ходимларига юборган табригида маълум қилди.
Сенат Бекзод Наримановни Ўзбекистон омбудсманининг ўринбосари этиб сайлади. Август ойида унинг номзоди Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганди.
Сенаторлар жамоат жойларида таниш имконини бермайдиган даражада юзни тўсганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган қонунни мақуллади. Шу билан бирга, қонун билан жамоат жойларида ибодат либосларида юрганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик бекор қилинмоқда.
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадмановни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирлади.Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шадманов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон президенти Берлинда биринчи «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этди. МО давлатлари етакчилари Германиянинг минтақа ва Германия ўртасида стратегик минтақавий шерикликни йўлга қўйиш, ушбу форматда мунтазам учрашув ва маслаҳатлашувлар ўтказиб бориш таклифини қўллаб-қувватладилар.
Сенатор Қутбиддин Бурхонов Uzbekistan Airways кассаларида чипта сотиб олишда фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинишини танқид қилди. Сенат бу муаммони ҳал этиш юзасидан компанияга сўров юборган.
Ўзбекистонда донор қони ва унинг таркибий қисмларини хусусий тартибда тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни амалга оширишга рухсат берилиши кутилмоқда. Тегишли қонунни Сенат маъқуллади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Сарвар Хамидов ва Олимхон Рустамов лавозимидан озод этилди.Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари лавозимидан озод этилди, дея хабар қилди ЎзА вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда.
Президентнинг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг янги элчиси Дилшод Ахатов ушбу мамлакатга етиб борди. У аввал Ҳиндистонда элчи бўлиб ишлаган.
Берлинда Марказий Осиё давлатлари ва Германия давлат раҳбарларининг музокаралари бўлиб ўтади. Уларда Ўзбекистон президенти ҳам иштирок этади.
«Док-1 Макс» иши бўйича айбланувчилардан бири суд мажлисидаги нутқини марҳум 65 нафар боланинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдиришдан бошлади. У пора олди-бердисида воситачилик қилганини тан олди ва ҳинд ишлаб чиқарувчисидан бошлиғига 33 минг долларни қандай етказиб берганини айтиб берди.
«Еттилик»га айланган «маҳалла бешлиги» тизими «эшитувчи давлат» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида яратилган, — деди Шавкат Мирзиёев. «Одамларнинг бизга берган ишончини оқлаймиз десак, бизни битта нарса қутқаради — садоқат, ватанга муҳаббат ва фидойилик».
Наманганда журналистлар шифохонага ётқизилган болалар билан боғлиқ вазиятни ёритиш бўйича расмийлар билан тортишди. Ўзини ССВ раҳбари ёрдамчиси сифатида таништирган шахс вазирга интервью бериш тақиқланганини айтди.
Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов АҚШ Қуролли кучлари марказий қўмондонлиги қўмондони Майкл Курилла билан учрашди. Томонлар ҳарбий соҳада ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқди.
Венгриянинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Ёжеф Рожа ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Венгриянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Ёжеф Рожани қабул қилди, деб хабар бермоқда вазир ўзининг Telegram каналида.
ЎзЛиДеП фракциясида Қонунчилик палатаси ва Сенат ваколатларини янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга оид қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, парламент палаталарига ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатини бериш, қуйи палата спикери ўринбосарларини 7 тадан 2 тагача қисқартириш кутилмоқда.
Шавкат Мирзиёев Италиянинг собиқ президенти, сенатор Жоржо Наполитано вафоти муносабати билан мамлакат президенти ва халқига таъзия йўллади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Италия етакчиси Сержо Маттареллага ушбу мамлакатнинг собиқ президенти Жоржо Наполитано вафот этгани муносабати билан таъзия йўллади, дея хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.