Ханчжоу-2022: Мадина Ашрафхонова ярим финал орқали медаллар учун курашади

Байдаркада эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Мадина Ашрафохонова ярим финалчилар қаторидан жой олди. 500 метр масофага кечган саралаш баҳсида юртдошимиз маррага тўртинчи бўлиб етиб келди.

Ханчжоу-2022: Икки нафар курашчимиз ярим финалда

Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Бугун икки нафар ҳамюртимиз ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Ханчжоу-2022, байдарка ва каноэ: Саралаш баҳсида иккита финал ва битта ярим финал йўлланмасига эга бўлдик

Эрта тонгдан Ханчжоуда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича беллашувларга старт берилди. Ўзбекистон терма жамоаси бугунги саралаш баҳсларини муваффақиятли бошлади.

Ханчжоу-2022. 1-октябрда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Осиё Ўйинларида бугун Ўзбекистон делегациясини яна бир масъулиятли кун кутиб турибди. Тимур Кападзе бошчилигидаги футболчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Ханчжоу-2022. Баҳодир Жалолов ярим финалга йўл олди, Мўйдинхўжаев қозоқ боксчисини ютаётган жойида мағлуб бўлди

Ханчжоу-2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 30 сентябрь, шанба куни давом эттирилди. Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларидаги иштирокини муваффақиятли бошлади.

Ханчжоу-2022. Барча ўзбекистонлик шахматчиларнинг партияларида дуранг қайд этилди

Осиё Ўйинларида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳсларда 2-тур ўйинлари ўтказилди. Эътиборли томони, барча саккиз шахматчимиз бугун дурангга имззо чекди.

Ханчжоу-2022, футбол: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалга чиқди!

Осиё Ўйинларида аёллар футболи бўйича чорак финал баҳсларига старт берилди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлиб ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ханчжоу-2022, бокс: Абдумалик Ҳалаков чорак финалга чиқди

Осиё Ўйинларида бокс бўйича бугунги дастурдан ўрин олган навбатдаги баҳслар бошланди. 57 кг. вазнда жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалаков нимчорак финал босқичида вьетнамлик Нгуен Ван Дуонгга қарши рингга кўтарилди.

Ханчжоу-2022: Курашчиларимизда иккинчи финал

Хитойда давом этаётган Осиё ўйинларида Кураш бўйича -52 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз Ҳилола Ортиқбоева ҳам финалчилар қаторидан жой олди. Курашчимиз ярим финалда туркманистонлик Айнур Амановани доғда қолдирди.

Ханчжоу-2022, еттикураш: Екатерина Воронина иккита баҳслардан кейин 2-ўринда бормоқда

Инчеон-2014 Осиё ўйинлари ғолиби Екатерина Воронина яна бир чемпионлик сари юришини бошлади. Енгил атлетиканинг кўпкураш дастурида қатнашаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси 100 метрга тўсиқлар оша югуриш йўналишида 14.47 сония натижа қайд этиб, ўз ҳисобига 912 очко ёзиб қўйди.

Ханчжоу-2022, ўзбек кураши. Тўрт вакилимиз ярим финалга чиқди

Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан ўзбек кураши бўйича мусобақаларга старт берилди. Бугун эркаклар икки (-66 кг ва +90 кг), аёллар эса бир (-52 кг) вазнда баҳсларда иштирок этишмоқда.

Ханчжоу-2022, байдарка ва каноэ: Жуфтликларда яна 3 та финал йўлланмасини қўлга киритдик

Ханчжоу Осиё ўйинларида байдарка ва каноэ йўналишида саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. Екатерина Шубина ҳамда Арина Танатмишева жуфтлиги байдаркачи қизлар ўртасида 500 метрга кечган саралаш баҳсларида муносиб иштирок этди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Йигитларимиз 2-турда Ҳиндистон билан, қизларимиз Филиппин билан ўйнайди

Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳсларга кеча старт берилди.1-турда Қирғизистонни мағлуб этган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2-турда Ҳиндистонга қарши дона суради.

Ханчжоу-2022, бокс: Бугун «эл-класико» ва Баҳодир Жалоловнинг жанги бор

Бугун, 30 сентябрь куни Осиё ўйинларида 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.Энг оғир вазндаги спортчимиз Баҳодир Жалолов ўзининг илк жангини чорак финал босқичи доирасида тожикистонлик боксчига қарши ўтказади.

Ханчжоу-2022, байдарка ва каноэ: Икки ҳамюртимиз финалга йўл олди

Осиё ўйинларида бугундан байдарка ва каноэда эшкак эшиш баҳслари бошланди. Биринчи бўлиб байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов 1000 метрга кечган дастурда қатнашди.

Ханчжоу-2022. 30-сентябрда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2023 ўйинларида 30-сентябрь, шанба куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: stadion.uz

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ чемпионлик жанги учун шартнома имзоланди

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.Боксчилар ўртасида жанг учун шартнома имзолади.

Ханчжоу-2022: Лайло Аллаберганова финалда

Осиё Ўйинларида бугундан енгил атлетика баҳслари бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан биринчи бўлиб Лайло Аллаберганова стартга чиқди.

Расман: Муроджон Аҳмадалиевнинг Кевин Гонсалесга қарши жанги санаси ва жанг манзили аниқ бўлди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилади.Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ва мексикалик Кевин Гонсалес ўртасида биринчи ярим енгил вазн тоифасида элиминатор жанги учун буйруқ берди.

Ханчжоу-2022, шахмат. Йигитларимиз Қирғизистонни мағлуб этди, қизларимиз Хитой билан дуранг ўйнади

Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳслар бошланди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Қирғизистонга қарши дона суриб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ханчжоу-2022'да еттинчи олтин! Қиличбозларимиздан тарихий чемпионлик!

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасидан ажойиб ғалаба. Ҳамюртларимиз шиддатли руҳда кечган финал жангида япониялик рақибларини мағлубиятга учратиб, Осиё ўйинлари чемпионига айланишди.

Ханчжоу-2022, бокс. Мулложонов, кутилмаганда, ютқазиб қўйди

Осиё Ўйинларининг бокс мусобақасидан бугунга белгиланган кундузга жанглар якунига етди. -92 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Лазизбек Мулложонов мусобақани тарк этди.

Ханчжоу-2022, бокс. Ҳабибуллаев чорак финалга чиқди

Осиё Ўйинларининг бокс мусобақасидан бугунга белгиланган кундузга жанглар ўтказилмоқда. -80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган боксчимиз Тўрабек Ҳабибуллаев Осиё ўйинларидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Ханчжоу-2022, бокс. Бобоқулова ютқазди, Турдибекова чорак финалга чиқди

Осиё Ўйинларининг бокс мусобақасидан бугунга белгиланган кундузги жанглар ўтказилмоқда. Айни пайтгача икки ватандошимиз ўз жангларини ўтказди.

Ханчжоу-2022, шахмат: Жамоавий баҳсларга қуръа ташланди: рақибларимиз аниқ

Ханчжоу Осиё ўйинларида бугундан шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий баҳслар бошланади. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 1-турда Қирғизистонга қарши дона сурадиган бўлди.

Ханчжоу-2022: Саблячи қизларимиз финалда!

Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси финал йўлланмасини қўлга киритди. Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева ҳамда Паола Плиегодан иборат жамоамиз дастлаб чорак финалда Сингапурни 45-32 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда Хитой устидан иродали ғалабани қайд этишди.

Ханчжоу-2022. 29-сентябрда иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати

Ханчжоу-2023 ўйинларида 29-сентябрь, жума куни ўзбекистонлик спортчилар қуйидаги баҳсларда иштирок этишади. Манба: www.stadion.uz.

Ханчжоу-2022. Эртага 4 боксчимиз рингга кўтарилади

29 сентябрь куни Осиё ўйинларида тўрт нафар боксчимиз жанг ўтказади:-50 кг: Сабина Бобоқулова - Ю Ву (Хитой) (11:15 дан сўнг)-57 кг: Ситора Турдибекова - Фатима Заҳра (Покистон) (11:45 дан сўнг)-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев - Муҳаммад Аҳмед Алсубҳи (Саудия Арабистони) (12:25 дан сўнг)-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Хуезан Хан (Хитой) (13:30 дан сўнг) Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Ханчжоу-2022. Ўзбекистон - Индонезия - 2:0 (видеошарҳ)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Ўйинлари нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Индонезияга қарши майдонга тушиб, қийин ғалабага эришди. Учрашув видеошарҳи билан таништириб ўтамиз.

Ханчжоу-2022. Ўзбекистон ОТЖ чорак финалда Саудия билан ўйнайди

Осиё Ўйинларида эркаклар футболида бугун нимчорак финал босқичи якунига етди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияга қарши ўйинда қийин ғалабага эришгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.