Самарқанд шаҳрида 26-30 декабрь кунлари шахматнинг рапид ва блиц йўналишларида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Беш кун давом этадиган ушбу турнирда тезкор ва блиц бўйича жаҳон чемпиони номига даъвогарлик қилувчи жаҳоннинг энг кучли шахматчилари тўпланади.
Эртадан дунёнинг турли нуқталарида қиличбозлик бўйича катталар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувларига старт берилади. Париж-2024 Олимпиадаси учун рейтинг очколари ўйналадиган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этишади.
WBA йўналиши бўйича енгил вазн тоифаси чемпиони Дмитрий Бивол (21:0) ярим оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланганидан кейин бошқа вазнга ўтишга тайёр эканлигини тасдиқлади. "Мен Рамирес ва Смитнинг жангини кўрдим", деди Бивол Fight Hub TV телеканалига берган интервьюсида.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида давом этаётган каратэ WKF бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Унда ҳамюртларимиз 1 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
ATP Саудия Арабистони билан «Мастерс» мусобақасини Ар-Риёдда ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб ёзади The Times. Турнир Австралия Очиқ чемпионатига бир ҳафта қолганда якунланади.
Қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари ўз якунига етди. Эрон пойтахтида ўтган сабля бўйича йигитлар ўртасидаги беллашувларда ҳам юртдошларимиз ажойиб натижа қайд этишди.
9-10 ноябрь кунлари Иорданияда таэквондо WT бўйича навбатдаги йирик турнир бўлиб ўтади. Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти соврини учун ташкил этиладиган мазкур мусобақа G2 таснифига кириб, унда ўз вазн тоифаларида ғалаба қозонган спортчилар 20 рейтинг очкосига эга бўлишади.
Россиянинг Сочи шаҳридаги Red Arena мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.Унда ярим ўрта вазнда Ботир Аҳмедов (10-3-0) ва Муҳаммадсалим Сотволдиев (7-8-2) ўртасидаги жанг бўлиб ўтди.
Британиялик собиқ жаҳон чемпиони, ҳозирда таҳлилчи ва шарҳловчи Жонни Нелсон WBC йўналишининг амалдаги чемпиони Тайсон Фьюри нима учун фаолиятининг сўнгги босқичида эканини тушунтирди. «Менимча, Фьюрининг энергияси тугади.
Аралаш жуфтликлар бўйича 2020 йилги Олимпиада чемпиони, дунёнинг бешинчи рақамли теннисчиси Андрей Рублёв ўз карьерасидаги мукофот пуллари бўйича 20 миллион долларлик довондан ошди. У фаолияти давомида 20 146 588 доллар ишлаб олди.
Баҳрайннинг Манама шаҳрида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи якунланди. Қизлар ўртасида кечган беллашувлар Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди.
Сербиялик теннисчи, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Новак Жокович Париждаги «Мастерс» финалидаги рақиби, дунёнинг 17-рақамли ракеткаси болгариялик Григор Димитровнинг келажакда йирик турнирларда ғолиб чиқишига умид билдирди. Бугун, 5 ноябрь куни болгариялик «Катта дубулға» туркумига кирувчи 24 карра чемпионга икки сетда имкониятни бой берди.
UFC жангчилари Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра январь ойида октагонга кўтарилиши мумкин.Бу ҳақида журналист Ariel Ҳелвани маълум қилди.
Сербиялик теннисчи, жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси, «Катта дубулға» туркумига кирувчи 24 та турнир чемпиони Новак Жокович Парижда (Франция) «Мастерс» мусобақасида ғолиб чиқди. Финал баҳсида спортчи икки сетда дунёнинг 17-ракеткаси болгариялик Григор Димитровни ишончли тарзда мағлуб этди.
Машҳур мураббий Хавьер Мендес UFCда мағлуб бўлмаган Хабиб Нурмагомедовни аралаш яккакураш (ММА)га қайтишга мажбурлаши мумкинлигини айтди. «Ҳозирда Хабибнинг асосий вазифаси фарзандларига яхши ота бўлишдир.
Бугун, 5 ноябрь куни Парижда «Мастерс» туркумига кирувчи турнирнинг финали бўлиб ўтади ва унда сербиялик Новак Жокович (дунёнинг биринчи ракеткаси) ва болгариялик Григор Димитров (дунёнинг 17-ракеткаси) тўқнаш келишади. Учрашув Тошкент вақти билан тахминан 19:00да бошланади.
Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши расман маълум бўлди.Бутунжаҳон бокс ассосиасияси (WBA) Отабек Холматов ва америкалик Раймонд Форд ўртасидаги жангга буйруқ берди.
«Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 24 карра чемпиони, дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович ўз фаолиятида 76 марта «Мастерс» туркумига кирувчи мусобақаларнинг ярим финалига чиқди. Шу тариқа Новак бу кўрсаткич бўйича испаниялик Рафаэль Надалга тенглашди, эндиликда уларнинг иккаласи ҳам бу рекордни бўлишиб турибди.
Бугун Қозоғистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионати ўз якунига етди. Сўнги кундан эса ёшлар ўртасидаги финал баҳслари ўрин олган эди.
Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Френсис Нганну билан эҳтимолий реванш жанги ҳақида гапирди. «Йўқ, бу жанг мен ўйлагандек бўлмади.
Енгил вазн тоифасида россиялик UFC чемпиони Ислом Махачев бокс жангида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Махачев бу имкониятни инкор этмади ва бунга мисол тариқасида француз-камерунлик ММА жангчиси Френсис Нганну ва WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги яқинда бўлиб ўтган жангни келтирди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев икки вазн тоифасида промоутерлик бўйича чемпион Конор Макгрегор билан бўлиши мумкин бўлган жанг ҳақида гапирди. Махачевнинг сўзларига кўра, у октагонга қайтганидан кейин бир неча жангларда ғалаба қозонса, Макгрегорга қарши жанг қилишга тайёр.
UFC промоушинида енгил вазн тоифасида иштирок этаётган россиялик жангчи Ислом Махачев P4P рейтинги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. У америкалик оғир вазн тоифасидаги Жон Жонсдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган. «Менимча, бу UFC сиёсати.
Саудия Арабистонидаги инвестиция фондлари вакиллари «Мастерс» туркумидаги турнирларни ўтказиш ҳуқуқини Мадрид ёки Майамидаги ташкилотчилардан сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Athletic. Ушбу турнирлар International Management Group компаниясига тегишли.
«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони Рафаэль Надалнинг амакиси ва собиқ мураббийи Тони Надаль жиянининг жиддий жароҳатдан сўнг кортга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Тони Надалнинг сўзларига кўра, бу 2024 йилнинг январида Австралия Очиқ чемпионатида содир бўлади.
Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг промоутерлик давридаги даромадлари маълум бўлди. Агар маълумотлар тўғри бўлса, лигага қўшилиш вақтида россияликнинг асосий маоши 14 000 долларни ташкил этган ва 2018 йилда бонуслар ва барча ҳомийлик шартномаларини қўшиб ҳисобласа, унинг даромади 6,4 миллион доллардан ошди (асосий маоши 6 миллион доллар).
Париждаги (Франция) қаттиқ кортли майдонларда «Мастерс» турнири давом этмоқда. 2 ноябрь куни бўлиб ўтган ўйинлар натижалари билан танишишингиз мумкин.
Осиё чемпионатининг сўнги куни доирасида бугун ёшлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади. Унда 9 нафар қизлар ва 7 та эркаклар вазнида ёш боксчиларимиз ринга чиқишади.
Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг 2024 йилда бўлиб ўтади.Фьюри ва Усик ўртасидаги жанг 2024 йил февраль ойига режалаштирилмоқда, дея хабар берди ESPN нашри.
Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг бугун ўсмирлар ўртасидаги баҳслари ўз якунига етди.Унга кўра боксчиларимиз, 4 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза медалларига эга чиқишдиОлтин медал:-46 кг: Мафтуна Мусурмонова-57 кг: Севара Маматова-75 кг: Мафтуна Янгиева+80 кг: Собирахон ШаҳобиддиноваКумуш медал:-50 кг: Робия Равшанова-52 кг: Муслима Турғунова-54 кг: Зуҳро Рустамова-63 кг: Аселя Тулегенова-80 кг: Руҳшона ПарпиеваБронза медал:-48 кг: Баҳора Абдураимова-60 кг: Руҳшона Шакарова-70 кг: Райҳона ҚурбонбоеваКумуш медал:-54 кг: Шаҳбозбек Эргашев-60 кг: Сардорбек СаидакбаровБронза медал:-46 кг: Беҳруз Қурбонов-52 кг: Иброҳим Ғиёсов-57 кг: Суҳроб Раҳматуллаев-63 кг: Шоҳжаҳон Алишеров-70 кг: Муҳаммадсаид Ғуломов-75 кг: Норбек Абдуллаев-80 кг: Жаҳонгир Эргашев+80 кг: Муҳаммадризо Алижонов.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.