Жаҳон чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

22-30 июль кунлари Грузиянинг Тбилиси шаҳрида қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоамиз таркибини маълум қилди.

Синнер – Уимблдоннинг 66-чемпиони!

Италиялик теннисчи Янник Синнер Уимблдон-2025 яккалик мусобақаларининг ғолиби деган шарафли номга сазовор бўлди. У Лондон кортларида биринчи марта бош соврин эгасига айланди ва жаҳон тасниф жадвалидаги пешқадамлик мавқеини янада мустаҳкамлаб олди.

Енгил атлетика. Анвар Анваров жорий мавсумда иккинчи бор Ўзбекистон рекордини янгилади

Финляндиянинг Ёенсуу шаҳрида енгил атлетика бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Аҳамиятлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Анваров мамлакат рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди.

Усикнинг фаолиятидаги энг муҳим 5 та воқелик

Машҳур боксчи Александр Усик фаолиятидаги энг муҳим 5 та воқелик ҳақида гапирди: "Биринчи воқеа — мен бокс билан шуғулланишни бошлаган кун. Бу 2002 йилда содир бўлган.

БМБ 7 нафар футзалчи билан шартномани узайтирди

БМБ профессионал футзал клуби бир қатор ўйинчилари билан шартнома муддатини узайтирди. Хусусан, янги мавсум олдидан амалдаги чемпион Машраб Адилов, Шаҳзод Саъдиев, МуҳаммадалиҲусанбоев, Давлат Ибрагимов, Даврон Чориев, Музаффар Аҳаджонов ва Бекзод Мирқосимов жамоада қолади.

Улуғбек Рашитов: “Бўлган ишни ортга қайтариб бўлмайди”

Ўзбекистонлик икки карра Олимпия чемпиони Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга мусобақалардан четлатилгани ҳақидадаги хабарларга муносабат билдирди.Спортчи вазиятга аниқлик киритаркан, ҳеч қандай тақиқланган модда истеъмол қилмаганини таъкидлади:— Мен ҳам бу борада ўз фикримни билдирмоқчиман.

Курашчи қизларимиз Осиё чемпионатини 4 та медаль билан якунлашди

Қирғиз Республикасида спорт курашлари бўйича U20 Осиё чемпионатида аёллар кураши бўйича баҳслар ортда қолди. Унда Ӯзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Уимблдон. Новак Жокович финал остонасида қоқилди

Уимблдон-2025 яккалик ярим финал учрашувларида кутилмаган натижалар қайд этилмади. Жаҳоннинг биринчи рақамли ракеткаси Янник Синнер КДТ турнирлар рекордчиси Новак Жоковични уч сетда мағлубиятга учратди.

Махачев Топурияга қарши жанг ўтказиши мумкин

UFC раҳбари Дана Уайт шундай ваъда берди: "Агар Ислом Махачев ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик камарини қўлга киритса, у ҳолда уни Илия Топурияга қарши жанг кутади". Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Махачев енгил вазндаги чемпионлик камаридан воз кечиб, ярим ўрта вазн тоифасига ўтганди.

Владимир Свечников Венгриядаги турнирда олтин медални қўлга киритди

Венгриянинг Будапешт шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича халқаро мусобақа ўтказилмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Владимир Свечников олтин медалга эга чиқди.

Оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар жамоаларимиз Осиё чемпионатида очколар ҳисоби ва медаллар сони бўйича биринчи ўринни эгаллашди

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида аёллар ўртасида энг оғир вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов икки йилга дисквалификация қилинди

Таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони, ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов антидопинг қоидаларини бузганликда айбдор деб топилди, дея Халқаро допинг таҳлил агентлиги баёнот берди.Агентлик маълумотига кўра, спортчи сўнгги 12 ой ичида уч марта ўзининг жойлашуви ҳақида нотўғри маълумот берган.

Новак Жокович Эверт билан тенглашди!

Новак Джокович KДТ мусобақаларининг ярим финаига чиқиш бўйича афсонавий Крис Эвертга тенглашиб олди. Рекорд кўрсаткич 52 та ярим финални ташкил этади.

Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида яна 16 та медаль қўлга киритишди

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз поёнига етиб бормоқда. Оғир вазн тоифасида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 4 та олтин, 2 та кумуш ва 10 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олимпия ва Паралимпия коллежи ўқувчи-спортчиларига ойлик стипендия таъсис этилади

“2028 йил Лос Анжелес шаҳрида (АҚШ) бўлиб ўтадиган ХХХIV ёзги Олимпия ва XVIII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Ўзбекистон спортчиларини Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёрлашнинг асосий мақсадлари этиб қуюдагилар белгиланди: спортнинг устувор тоифадаги бокс, дзюдо, таеквондо, эркин кураш, оғир атлетика турлари бўйича медаллар сонини ошириш; спортнинг ривожланаётган тоифадаги триатлон, волейбол, стол тенниси, баскетбол, замонавий беш кураш каби 21 та тури бўйича лисензияларни қўлга киритиш; халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Жастин Гетжи Илия Топурияни нокаут қилишини айтди

UFC'нинг енгил вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, 36 ёшли америкалик спортчи Жастин Гетжи амалдаги чемпион Илия Топурия билан жанг қилиш ниятида эканлигини билдирди. "Ҳозирда Топурия — катта юлдуз.

Ринат Жумабаев: «Нодирбек Абдусатторов — Магнус Карлсен билан фақат ғалаба учун ўйнайдиган кам сонли шахматчилардан бири»

Қозоғистоннинг етакчи шахматчиси Ринат Жумабаев ёш ва истеъдодли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳақида илиқ фикр билдирди:“Мен Нодирбекнинг шахматдаги шаклланишини бошидан кузатганман. Ёшлигидан у билан Марказий Осиё ва халқаро мусобақаларда тўқнаш келганмиз.

Ўзбекистонда ўсмирлар ва ёшлар ўртасида “Президент Олимпиадаси” ўтказилади

Президент қарорига кўра, 2025 йилдан ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларини уч босқичли “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари шаклида ўтказиб бориш тизими йўлга қўйилади. Ушбу спорт мусобақаларда ёшларни спорт билан доимий шуғуллантириш хизматини кўрсатадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг спорт тайёргарлигига эга бўлган спортчилари иштирок этади.

Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши жанги нега бекор қилингани маълум бўлди

Ўзбекистонлик UFC устаси Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоқ спортчиси Асу Алмабаевга қарши ўтказиши керак эди. Бироқ, ушбу баҳс бекор қилинди.

World Boxing Cup. Астана турнирини битта олтин медаль билан якунладик

Хабар берганимиздек, Қозоғистоннинг Астана шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг навбатдаги босқичига мезбонлик қилди. Унда иштирок этган Элшод Расулов бошчилигида аёллар терма жамоамиз мусобақани битта олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунладилар.

World Boxing Cup. Бугун бир боксчимиз финалда жанг қилади

Қозоғистонда старт олган World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларида бугун финал жанглари бўлиб ўтади. Ушбу босқичга вакилларимиздан Навбаҳор Ҳамидова етиб келди ва у ўзининг доимий рақибларидан туркиялик Олимпиада ва уч карра Жаҳон чемпиони Бусеназ Сурменелига қарши рингга кўтарилади.

Испаниялик мотопойгачи пойга трассасида ҳалок бўлди

Испаниялик мотопойгачи Борха Гомес ҳалок бўлди – фожиа Франциядаги "Манйи-Кур" трассасида юз берди. 20 ёшли спортчи мотоциклдан йиқилиб, жамоадош дўстининг ғилдираклари остида қолган.

Жаҳон кубоги. 4 нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун рингга кўтарилади

Астана шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи босқичга кирмоқда. Ортда қолган кун Сабина Бобоқулова ва Навбаҳор Ҳамидова чорак, Олтиной Сотимбоева ярим финал жангини ўтказишди.

Машҳур мексикалик боксчи АҚШда қўлга олинди

Мексикалик боксчи Xулио Сезар Чавес АҚШ Иммиграция ва божхона хизмати (ICE) томонидан ҳибсга олинди. АҚШ Ички хавфсизлик департаменти маълумотларига кўра, у депортация қилиниши кутилмоқда.

Оғир атлетикачиларимиз катта таркибда Осиё чемпионатида иштирок этишади

Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. 10 июлга қадар давом этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бугун уч нафар боксчимиз баҳс олиб боради

Астанада ўтаётган бокс бўйича Жаҳон кубогида кучлилар сараланмоқда. Тажрибали юртдошларимиздан Феруза Казакова Хитой Таипейи вакили билан кечган муросасиз баҳсда иродали ғалабага эришди.

Шаҳрам Ғиёсов чемпионлик камари учун жанг қилади

Шаҳрам Ғиёсов WBA йўналишида вақтинчалик чемпионлик камари учун мексикалик Рауль Куриэлга қарши жанг қилади. 31 яшар ҳамюртимиз фаолияти давомида 17 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.

Спортимиз раҳбарлари Қозоғистонда Геннадий Головкин ва мамлакатнинг бошқа спорт амалдорлари билан учрашувда иштирок этишди

Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти ҳозирда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида хизмат сафарида бўлиб турибди. Ташриф давомида расмийлар қардош мамлакат билан спорт соҳасидаги алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда.

Бугун Феруза Казаковага мухлислик қиламиз

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 3 нафар вакили рингга кўтарилиб, уларнинг 2 таси ғалаба қозонди.

Бугун яна 3 нафар боксчимиз Жаҳон кубогида иштирок этади

Астанада бокс бўйича Жаҳон кубоги босқичининг яна бир куни ортда қолди. Хабар берганимиздек, унда Ўзбекистон терма аёллар терма жамоасининг 3 нафар аъзоси рингга кўтарилиб, улардан 2 нафари кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.