Махачевнинг менежери Али Абдель-Азиз яқин орада жанг эълон қилинишидан дарак берди. "Махачев.
Июль ойининг илк кунлари мамлакатимиз гандболчилари учун халқаро мусобақаларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Уларнинг иккитаси Европа мамлакатларида ташкил этилаётгани эътиборли.
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) июнь ойи якунига кўра, профессионал боксчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан мамлакатимизнинг 8 та боксчиси жой олди.
Бугун Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида Ички аудит ва назорат бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда Спорт вазирлигининг 2025 йилдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича лойиҳалари бўйича тақдимотлар ўтказилди. Хусусан, жисмоний тайёргарлик спорт синовлари махсус талабларини бажарган умумтаълим мактаблари ўқувчиларига форма ва кўкрак нишонларини етказиб бериш ҳолати бўйича маълумот берилди.
Навоийда дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақасининг учинчи босқичи бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган полвонлар 4 вазн тоифасида баҳс олиб боришди.
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги баҳслари старт олди. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг 2 нафар аъзоси рингга кўтарилди.
Тошкентдаги Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ўтказилган камондан отиш бўйича халқаро семинар ўз якунига етди. Семинар давомида Бутунжаҳон камондан отиш федерацияси томонидан тавсия этилган тажрибали мутахассис, украиналик эксперт Виктория Ковал Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 27 нафар маҳаллий мураббийга ўз билим ва тажрибасини улашди.
Грузиянинг Батуми шаҳрида 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил ва қизлар ўртасида шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунланди. 36 та давлатнинг 300 нафарга яқин шахматчи ёшлари иштирок этган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Камолиддин Маъмуров, Музаффаржон Абдурасулов, Муҳаммадзиё Олимжонов 12 ёшли ўғил болалар баҳсида, Амелина Гимранова ва Ҳуснорахон Ҳуснитдинова 10 ёшли қизлар, Зарина Ларина 8 ёшли қизлар мусобақасида ўз омадини синовдан ўтказди.
Бугун Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги старт олади. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этади.
Калифорнияда бўлиб ўтган бокс оқшомининг асосий юлдузи Жейк Пол жанг учун рақиби кичик Хулио Сезар Чавесга қараганда камроқ гонорар олди. Қонунга кўра, промоутерлар комиссияга тақдим этадиган шартномаларда кўрсатилган боксчиларнинг гонорарлари очиқ маълумот бўлиб, расман Жейк Полнинг жанг учун маоши атиги 300 минг долларни ташкил этади.
Пойтахтимиздаги “Ҳумо арена” мажмуасида стол тенниси бўйича ўтаётган XXIX Осиё чемпионатининг U15 ва U19 ёш тоифаларининг жамоавий баҳсларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Чемпионатнинг U15 ёш тоифасидаги қизлар йўналишида Жанубий Корея терма жамоаси биринчи ўриндан жой олган бўлса, Япония иккинчи ўринда қайд этилди.
Швейцариянинг Люсерн шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор мазкур тоифадаги мусобақада дастлабки медалини қўлга киритди.
UFC 317 турнири якунига кўра бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди. Унга кўра, энг яхши жанг учун Брэндон Ройвал ва Жошуа Ван бонусга эга бўлди. Шунингдек энг яхши чиқиш учун Илия Топурия ҳама Грегори Родригес қўшимча 50 000 доллар бонусни қўлга киритди.
Туркияда ўтаётган халқаро теннис турнирида Амир Милушев ва Милана Масленкова мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Жумладан, Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган M15 таснифига кирувчи ушбу мусобақанинг иккинчи даврасида Амир Милушев туркиялик Биртан Дуранга қарши кортга чиқди ва 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучган ҳолда чорак финалда бошқа бир мезбон теннисчи Арда Азкара билан рақобатлашадиган бўлди.
28 июндан 7 июлга қадар, Қозоғистоннинг Астана шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларининг навбатдаги босқич жангларига мезбонлик қилади. Ушбу мусобақада бу сафар аёллар терма жамоамиз иштирок этадилар.
UFC собиқ чемпиони Ислам Махачев ярим ўрта вазнда (77 кг) собиқ чемпион Камару Усманга қарши эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди. "Мен интервьюни кўрдим, Камару нимадир деган экан (кулади).
Ветнамда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Ортда қолган кун Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та олтин ва 4 та бронза медалларига эга чиқишди.
Бундан 129 йил муқаддам франциялик Пьер де Кубертен бошчилигида Олимпия ўйинларини замонавий кўринишда қайта тиклаш ишлари бошланган эди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 1894 йилнинг 23 июнь куни Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)га асос солинди.
18-22 июнь кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам шоҳсупага кўтарилишди.
Бугун Халқаро Олимпия қўмитаси тарихида аҳамиятли сана. 2013 йилдан ХОҚ Президенти сифатида фаолият олиб борган Томас Бах бугун расман фаолиятини якунлайди.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида WBC Гран-присининг нимчорак финал босқичи ўзбек боксчилари учун муваффақиятли ўтди. Жумладан, мусобақанинг ушбу босқичида ҳамюртимиз Лазизбек Муллажонов энг оғир вазн тоифасида марокашлик Юнесс Баалага қарши рингга кўтарилди.
Мамлакатимизда иқтидорли ёш спортчиларни саралаш, танлаш ва оммавий спортни ривожлантиришга йўналтирилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказилаётган тизимли мусобақалар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилмоқда. Волейбол бўйича “Ички ишлар вазири кубоги”нинг аёллар ва ўғил болалар ўртасида Тошкент ва Фарғонада ўтказилган республика босқичи мусобақалари ҳақиқий спорт байрами кўринишини олди.
Вьетнамда U23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муваффақиятли иштирок этди.
Индонезиянинг Бали шаҳрида давом этаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатининг сабля йўналишида жамоавий баҳслар ўтказилди. Унда Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пардибаева, Самира Шокирова ва Луиса Фернанда Эррера Лара каби маҳоратли қиличбозлардан иборат бўлган Ўзбекистон терма жамоаси 1/16 финалда Хитой Тайпейини 45:23, 1/8 финалда Ҳонконгни 45:37 ҳисобида таслим қилди.
23-29 июнь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида, кичик ўсмирлар (U-15) ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Мусобақада Республикамизнинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан 400 га яқин спортчилар иштирок этиши кутиляпти.
Жиззах шаҳрида Олий лигага ўтиш турнири ташкиллаштирилди. Натижада, барча ўйинда ғалаба қозонган "СҚБ" биринчи, "Қизилқум" - иккинчи, "Нефтчи" эса 6 очко билан учинчи поғонани банд этди.
Дзюдочиларимиз Будапештдаги жаҳон чемпионатини медалсиз якунлашди. Бунақаси сўнгги бор 2018 йили бўлганди.
UFC чемпиони Мераб Двалишвили Умар Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди. "Умарга яна бир, иккита ёки учта ғалаба керак бўлади.
Ветнамда бўлиб ўтаётган U–23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин ва аёллар кураши бўйича баҳслар қизғин давом этмоқда. Эркин кураш мусобақаларида юртимиз вакиллари муносиб натижалар қайд этишди.
Йиғилишни ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов кириш сўзи билан очди ва олиб борди. Йиғилиш раиси Б.Маматқулов Ижроия қўмита аъзоларига ЎФФ ишчи гуруҳи яқинда водий вилоятларида сафарда бўлиб, жойларда футзални ривожлантиришга берилаётган эътибор, вилоят футзал жамоаларига яратилган шарт-шароитлар ўрганилгани ҳақида маълумот берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.