Ҳиндистонлик спортчи Олимпиададан четлатилди

Ҳиндистонлик спортчи Винеш Пхогат вазн меъёрларини бузгани учун эркин кураш бўйича турнирдан четлатилди. Баҳслар бошланиш арафасида қиз тарозидан ўта олмади.

Франциялик спортчи Олимпиада вақтида севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди

Франциялик спортчи Алис Фино Олимпия дастурлари якунлаганидан сўнг севгилисига турмуш қуришни таклиф қилди. Спортчи 3000 м масофага тўсиқлар оша югуришда тўртинчи ўринни эгаллади.

Париж-2024. Спортчига туҳмат қилган аёл ҳибсга олинди

Пекин полицияси Париж Олимпиадасининг стол тенниси бўйича аёллар ўртасидаги яккалик баҳслари финалидан сўнг ижтимоий тармоқларга хитойлик спортчилар ва мураббийлар ҳақида туҳмат аралаш фикрларни жойлаштирганликда гумонланган аёлни ҳибсга олди. Полиция баёнотида айтилишича, аёл ғаразли тарзда маълумот тўплаган ва бошқаларга очиқчасига туҳмат қилган, натижада жамият фикрига салбий таъсир кўрсатган.

Бокс. Исроил Мадримов юртимизга қайтиб келди

Хабарингиз бор, яқиндагина АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс оқшоми ташкил этилган эди. Ушбу оқшомнинг марказий жангида Исроил Мадримов АҚШлик Теренс Кроуфорд билан биринчи ўрта вазн тоифасида WBA камари учун жанг қилди.

Париж мэри Сенадаги сув сифати ҳақида гапирди

Париж мэри Анн Идальго дарёдаги сув сифати ёмонлиги сабабли аввал бекор қилинган машғулотлар фонида Сена ҳақида гапирди. "Биз ҳали ҳам натижаларни кутамиз, чунки очиқ сув мусобақаси 10 километр масофада ўтказилади, шунинг учун триатлончилар кўпроқ вақтни Сенада ўтказадилар.

Индонезия олимпия терма жамоаси ходимининг буюмлари ўғирлаб кетилди

Парижда бадминтон бўйича Индонезия олимпия терма жамоаси ходими Арман Дармаджидан 53 минг евро ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Antara хабар бермоқда.

Камерун антидопинг ташкилоти талабларга жавоб бермади

WАDА, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги Камерун антидопинг ташкилотини (NADО Камерун) талабларга жавоб бермагани ҳақида ёзди. Бу ҳақда WАDА расмий сайти хабар бермоқда.

Париж-2024. Бугун 8 нафар ҳамюртимиз медаллар учун баҳсларда иштирок этади (+рўйхат)

Парид олипиадасида бугундан таэквондо WТ, бадиий гимнастика, эркин кураш ва замонавий бешкураш бўйича терма жамоамиз аъзолари Париж-2024 медаллари учун иштирокларини бошлашади. Кун давомида Ўзбекистон делегациясининг 8 нафар аъзоси 6 спорт турида қатнашишади.

Олимпиада-2024. Баҳодир Жалолов германиялик рақибини қандай қилиб мағлуб этди? (Видеошарҳ)

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олди. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ярим финал жангида германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Париж-2024. Бугун Ҳасанбой Дўсматов финал, Абдумалик Халоков ярим финал жангини ўтказади

Париж олимпиадасида бугун боксчиларимизни муҳим баҳслар кутмоқда. Дастлаб, Абдумалик Халоков ўзининг ярим финалдаги жангини -57 кг вазнда, австралиялик Чарли Сеньорга қарши ўтказади.

Париж-2024. Баҳодир Жалолов Олимпиада финалида!

Бокс бўйича Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов иккинчи бор Олимпиада финалчилари қаторидан жой олмоқда. Энг оғир вазн тоифасида иштирок этаётган юртдошимиз ҳозиргина якунланган жангда германиялик Нелви Тиафакни мағлуб этиб, финал йўлланмасига сазовор бўлди.

Швециялик журналист Олимпия ўйинларидан четлатилди

Олимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси швециялик журналистга унинг хитойлик стол теннисчиси Ван Чуцин билан қасддан тўқнашиб кетгани учун мусобақада ишлашини тақиқлади, дея хабар бермоқда The Free Press Journal. Ванг Чуцин (дунёнинг 1-рақами) яккалик баҳсларида мағлуб бўлганидан сўнг Олимпия ўйинларида ОАВ билан суҳбатни тугатди.

Париж-2024. Ирландиялик боксчи ўз вазн тоифасининг чемпионига айланди

Ирландиялик спортчи Кэлли Энн Харрингтон Олимпиаданинг аёллар боксида 60 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Кеча, 6 август куни бўлиб ўтган бокс бўйича финал учрашувида Кэлли Энн Харрингтон хитойлик боксчи Венлу Янгни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, Олимпиада чемпионига айланди.

Олимпиададаги энг ёш спортчи ўз дебютини ўтказди

11 ёшли скейтбордчи кеча Олимпиададаги дебютини ўтказди. "Парк" йўналишида иштирок этган Чжэн Хаохао Олимпиада тарихидаги энг ёш Хитой вакилига айланди.

Қирғизистон делегацияси Олимпиададаги учинчи медалига эга чиқди

Қирғизистон делегацияси Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпиадасида ўзининг учинчи медалига эга чиқди. Юнон-рим курашчиси Акжол Махмудов (77 кг) мусобақада бронза медалини қўлга киритди.

Париж-2024. Рустам Ассакалов жароҳат олиб мусобақани якунлади

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Рустам Ассакалов Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. -97 кг вазн тоифасида гиламга чиққан юртдошимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда кубалик амалдаги жаҳон чемпиони Габриел Росиллони билан беллашди.

Париж-2024. Муҳокамага сабаб бўлган боксчи финалга чиқди

Бокс бўйича 2023-йилги жаҳон чемпионати бошланишидан олдин гендер тестидан ўта олмаган ва кейинчалик турнирдан четлаштирилган жазоирлик Иман Хелиф Париж ёзги Олимпия ўйинларининг аёллар ўртасидаги бокс бўйича ярим финалида ғолиб чиқди ва финалга йўл олди. Унинг ярим финалдаги рақиби Таиланд вакили Янам Суваннафаенг бўлди.

Қозоғистон Олимпиададаги илк медалига эга чиқди

Қозоғистон ҳисобига юнон-рим курашчиси Демеу Жадраев (77 кг) кумуш медални тақдим этди. У финал баҳсида япониялик Нао Кусакага 2:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

2020 йилги Олимпиада чемпиони жорий муваффақиятсизлигини қабул қила олмаяпти

2020 йилги Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, норвегиялик спортчи Якоб Ингебригцен 2024 йилги Олимпиада финалида 1500 метрга югуриш бўйича кутилмаган натижаси ҳақида фикр билдирди. Бу масофада Токио-2020 чемпиони Ингебригцен бор-йўғи тўртинчи ўринни эгаллади.

Дюрант рекорд ўрнатди

"Финикс Санз" ва АҚШ терма жамоасининг кичик ҳужумчиси Кевин Дюрант терма жамоа учун тўпланган очколар бўйича - эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Баскетбол баҳсларининг чорак финалида Бразилия терма жамоаси билан бугунги ўйинда Дюрант 489 очкодан кўп балл йиғди ва барча турнирларда энг муваффақиятли америкалик баскетболчилар рўйхатида Лиза Леслидан олдинга ўтди.

Париж-2024. Арам Варданян мусобақани медалсиз якунлади

Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян (-77 кг) учинчи ўрин учун беллашувда гиламга чиқди. 2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашган юртдошимиз мағлубиятга учради ва Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади.

Париж-2024. Эртадан эркин курашчиларимиз баҳсларни бошлайди

Эртадан эркин кураш усталари ҳам Париж-2024 медаллари учун курашга қўшилади. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси баҳсларга киришади.

UFC. Френцис Нганнунинг ММАъдаги кейинги рақиби маълум бўлди

Френцис Нганну навбатдаги жангини Ренан Феррейрага қарши ўтказади. PFL Super Fight титули учун жанг 19 октабр куни бўлиб ўтади.

Париж-2024. 1500 м масофага югуришда янги Олимпия рекорди ўрнатилди

Америкалик спортчи Коул Хокер Олимпия ўйинлари финалида 1500 м масофага югуришда сенсацион тарзда ғолиб чиқди. У масофани 3:27,65 га босиб ўтди ва шу билан янги Олимпия рекордини ўрнатди.

Эронлик спортчи терма жамоасига илк медални тақдим этди

2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида юнон-рим кураши бўйича 130 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун жанглар бўлиб ўтди. Учинчи ўринни Хитой вакили Лингже Мен ва эронлик курашчи Амин Мирзазода бўлишди.

Париж-2024. Шахриёр Маҳкамов ҳам чорак финалдаги иштирокини якунлади

Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. 1000 метр масофага кечган чорак финал баҳсида юртдошимиз 3:35.43 дақиқада учинчи бўлиб маррага етиб келди.

Париж-2024. Шубина учун Олимпиада ниҳоясига етди

Байдаркачимиз Екатерина Шубина чорак финал босқичида стартга чиқди. 500 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз олтинчи бўлиб маррага келди.

Париж-2024.Баҳодир Жалолов навбатдаги Олимпиадада қатнашадими?

Парижда Олимпиаданинг бокс мусобақасида асосий баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичда Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли қатнашмоқда.

Париж-2024. Шахриёр Маҳкамов ўз гуруҳида 3-бўлди

Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов жорий Олимпия ўйинларидаги дастлабки стартини якунлади. 1000 метр масофага кечган йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз ўз гуруҳидаги саралаш босқичида 3-бўлиб маррага етиб келди ва у ҳам чорак финалда ўз омадини синаб кўради.

Париж-2024. Рустам Ассакалов ҳам бронза медали учун гиламга чиқади

Яна бир “классик” курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Корея Республикаси вакили Сеонг Жун Ким билан беллашган полвонимиз ажойиб ғалабаси билан Олимпиада медали сари яна бир қадам ташлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.