Отабек Умаров стол тенниси федерациясига ташриф буюрди

МОҚ раҳбарияти жойларда спорт федерация ва ассоциацияларининг янги Олимпия циклига тайёргарлик режалари билан танишмоқда. Кеча мутасаддилар Ўзбекистон стол тенниси федерациясининг бу борадаги тақдимотини таҳлил қилишди.

Бокс, ОЧ. Делегациямиз энг кўп финалчиларга эга бўлди

Таиландда якунига етиб бораётган бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси қитъамиздаги етакчилигини яна бир бор намойиш этмоқда. Бугун эркаклар ўртасида ўтказилган ярим финал жангларида рингга кўтарилган 11 нафар боксчимиздан 10 таси ғалаба қозониб, 11-декабрь кунига белгилганган финал босқичига йўл олди.

Бокс, ОЧ. Тўрабек Ҳабибуллаев қозоғистонлик рақибини енгиб, финалга йўл олди

Чиангмай (Таиланд) шаҳри мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг финалчилари аниқланмоқда. Қитъа биринчилигида -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев 1/4 финалда афғонистонлик Аҳмад Самир Давраҳини 1-раунддаёқ нокаут эвазига мағлуб этганди.  Ҳозиргина якунига етган муросасиз 1/2 финал жангида чарм қўлқоп устамиз Қозоғистон терма жамоаси аъзоси Ерасил Жекпеков билан ҳисоб-китоб қилди.

Бокс, ОЧ. Жасурбек Йўлдошев финалга йўл олди

Таиландда бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари ўтказилмоқда.  Мусобақада -86 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Жасурбек Йўлдошев ярим финалда тожикистонлик Аҳмаджон Саидовга қарши рингга кўтарилди.  Жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Бокс. Миразизбек Мирзаҳалилов Осиё чемпионати финалига чиқди

Таиланднинг Чианг Май шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. 9-кун доирасида, 57 кг да Миразизбек Мирзаҳалилов филиппинлик Кларк Баутистага қарши ажойиб жанг олиб бориб, якунда 5-0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шуҳрат Салаев “Катта дубулға челленжер” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди

Хабар бериб ўтганимиздек, Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WТ бўйича “Катта дубулға челленжер” турнири давом этмоқда. Дастлабки кунда ҳамюртларимиздан Шуҳрат Салаев кумуш медал билан бирга 2025-йил ташкил этиладиган асосий “Катта дубулға” мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Шавкат Раҳмонов UFC 310 турнирининг асосий жангида Иэн Гэррини мағлуб этди

Лас-Вегасдаги UFC 310 мусобақасида ярим ўрта вазн тоифасида Шавкат Раҳмонов ва Иэн Гэрри ўртасида жанг бўлиб ўтди. Раҳмонов Гэррини ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди (учала ҳакам ҳам - 48-47).

Етти нафар боксчи қизимиз Осиё чемпионати финалига чиқди

Таиландда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида аёллар ўртасидаги ярим финал жанглари ортда қолди. Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси ғалаба қозониб, 10 декабрь куни кечадиган чемпионлик жангида рингга кўтариладиган бўлди.

11 нафар эркак боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида

Таиланд мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасидаги ярим финал баҳсларига навбат берилади. Мазкур босқичга Ўзбекистон терма жамоасининг 11 нафар аъзоси етиб келган.

Давлат Бобонов ҳамда Музаффарбек Тўрабоев ёш дзюдочиларга сабоқ берди

Олимпиада совриндорларидан самарқандлик ёш дзюдочилар учун “мастер класс”! Дзюдо билан шуғулланаётган самарқандлик болалар учун унутилмас тадбир ташкил этилди.

Бокс Осиё чемпионати. Терма жамоамиз вакиллари энг кўп таркибда ярим финалга йўл олдилар.

Айни кунларда давом этаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ўзининг тобора қизғин палласига кириб бормоқда. Бугунгача мусобақанинг чорак финал жанглари якунланди.

Бокс. 9 нафар аёл боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида!

Таиланд мезбонлигида кечаётган бокс бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирмоқда. Бугун аёллар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилади.

Таэквондочиларимиз нуфузли турниридаги иштирокини бошлашди

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича "Катта дубулға челленжер" мусобақасига старт берилди. Маълум қилганимиздек, унда Ўзбекистон терма жамоаси жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда.

Шаҳобиддин Зоиров IBA'нинг “Чемпионлар оқшоми”да мағлуб бўлди

Дубайдаги “The Agenda” мажмуасида бокс бўйича “IBA Чемпионлар оқшоми” мусобақаси ўтказилди. Мусобақанинг иккинчи асосий жангида Рио Олимпиадаси ғолиби, ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Шаҳобиддин Зоиров рингга кўтарилди.

Кураш, ЖЧ. Иккинчи кун беллашувлари ҳам вакилларимиз учун омадли келди

Айни кунларда Мўғулистон давлатининг Улан-Батор шаҳрида  ёшлар, ўспиринлар ва фахрийлар ўртасида кураш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чемпионатнинг иккинчи кунида 18 та вазн тоифаси бўйича 20 дан ортиқ давлатдан келган 150 дан ортиқ 2007-2008 йилда туғилган ёшлар иштирок этди.

Манамада оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бошланди

Бугун Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақадан аввал Халқаро оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтди.

Бугун Шаҳобиддин Зоиров Дубайда рингга чиқади. 5-раундгача нокаут қилган боксчи 1 млн долларни қўлга киритади

Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги "The Agenda" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида чарм қўлқоп устамиз Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади.

Лос-Анжелес-2028: Футболчиларимиздан яна бир йўлланма кутамиз

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 лицензияларини қўлга киритиб, делегациямиз таркибида 4-йилликнинг энг нуфузли мусобақасига биринчи бор ўйин спорт турларидан йўлланма олган жамоага айланди. Бугун куннинг иккинчи ярмида футболчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланма олиш имкониятлари ва бунинг учун ишлаб чиқилган режа муҳокама марказида бўлди.

UFC 311 турнирининг асосий икки жанги ҳақида маълумот берилди

UFC 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган UFC 311 турнирида икки катта жанг ҳақида маълум қилди. Унга кўра, Ислом Махачев Арманистон вакили Арман Царукянга қарши, грузиялик Мераб Двалишвили эса яна бир россиялик Умар Нурмагомедовга қарши октагонга кўтарилади.

ФИДE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов Гукешни “қувиш”да давом этмоқда

Жаҳон шахмат федерацияси ноябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Тошкент 2027-йил қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилади

Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерациясининг навбатдаги Конгресси муваффақиятли ўтказилди. Маълум қилганимиздек, унда ҳамюртимиз Алишер Усмонов яна бир бор ушбу ташкилот раҳбари этиб сайланди.

Афсус, ёшлар ўртасидаги Осиё Ўйинлари Тошкентда ўтказилмайдиган бўлди

2025 йилги Осиё ёшлар ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Бокс. Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жангдаги мағлубиятни ёпди

Кеча Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан навбатдаги профессионал бокс турнири ташкил этилди. Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазнда чемпионлик камарига собиқ даъвогар Магомед Курбанов тажрибали ватандоши Асланбек Козаевга қарши рингга кўтарилди.

Бугун уч нафар боксчимиз қитъа чемпионатида рингга кўтарилади

Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати давом этади. Бугун мусобақанинг иккинчи куни доирасида яна бир қатор вазн тоифаларида саралаш жанглари ўтказилади.

Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президентлигига сайланди

Маълум қилганимиздек, бугун Тошкентда Халқаро қиличбозлик федерацияси (ФИЭ)нинг навбатдаги Конгресси ўтказилди. Унинг энг аҳамиятли томони FIE президентлигига сайловда ҳамюртимиз Алишер Усмонов ғалаба қозонди ва янги муддатда ҳам ташкилотга раҳбарлик қиладиган бўлди.

Бугун 4 боксчимиз Екатеринбургда рингга чиқади, Асланов камар учун жанг қилади

Бугун Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги проф бокс турнири ташкил этилади. Биз учун аҳамиятлиси, ушбу турнир кардидан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчининг ҳам жанги ўрин олган.

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи Гусковнинг UFC’даги навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди

Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилувчи UFC жангчиси Богдан Гусков UFC 311 турнири доирасида жанг қилади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади

Бугун Таиландда бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан Ҳавасбек Абдуллаев рингга кўтарилади.

Усик ва Фьюри реванш жанги учун рекорд даражада гонорар олади

Супероғир вазн тоифасида учта асосий йўналиш чемпиони Александр Усик ҳамда собиқ чемпион Тайсон Фьюрининг реванш жанги учун гонорарлари расман тасдиқланди. Боксчилар 21 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган реванш жанги учун рекорд даражада гонорар олишади.

Чимаев ким билан машғулот ўтказишни хоҳлайди?

UFC жангчиси Хамзат Чимаев афсонавий Фёдор Емельяненко билан бирга машғулот ўтказишни исташини айтди. "Албатта, Фёдор билан шуғулланишни истардим.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.