2020 йилги Олимпиада чемпиони, икки карра жаҳон чемпиони, норвегиялик спортчи Якоб Ингебригцен 2024 йилги Олимпиада финалида 1500 метрга югуриш бўйича кутилмаган натижаси ҳақида фикр билдирди. Бу масофада Токио-2020 чемпиони Ингебригцен бор-йўғи тўртинчи ўринни эгаллади.
"Финикс Санз" ва АҚШ терма жамоасининг кичик ҳужумчиси Кевин Дюрант терма жамоа учун тўпланган очколар бўйича - эркаклар ва аёллар ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Баскетбол баҳсларининг чорак финалида Бразилия терма жамоаси билан бугунги ўйинда Дюрант 489 очкодан кўп балл йиғди ва барча турнирларда энг муваффақиятли америкалик баскетболчилар рўйхатида Лиза Леслидан олдинга ўтди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян (-77 кг) учинчи ўрин учун беллашувда гиламга чиқди. 2021 йилги жаҳон чемпиони, арманистонлик Малхас Амоян билан курашган юртдошимиз мағлубиятга учради ва Олимпиадани бешинчи поғонада якунлади.
Эртадан эркин кураш усталари ҳам Париж-2024 медаллари учун курашга қўшилади. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси баҳсларга киришади.
Френцис Нганну навбатдаги жангини Ренан Феррейрага қарши ўтказади. PFL Super Fight титули учун жанг 19 октабр куни бўлиб ўтади.
Америкалик спортчи Коул Хокер Олимпия ўйинлари финалида 1500 м масофага югуришда сенсацион тарзда ғолиб чиқди. У масофани 3:27,65 га босиб ўтди ва шу билан янги Олимпия рекордини ўрнатди.
2024-йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида юнон-рим кураши бўйича 130 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун жанглар бўлиб ўтди. Учинчи ўринни Хитой вакили Лингже Мен ва эронлик курашчи Амин Мирзазода бўлишди.
Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини тугатди. 1000 метр масофага кечган чорак финал баҳсида юртдошимиз 3:35.43 дақиқада учинчи бўлиб маррага етиб келди.
Байдаркачимиз Екатерина Шубина чорак финал босқичида стартга чиқди. 500 метр масофага кечган пойгада ҳамюртимиз олтинчи бўлиб маррага келди.
Парижда Олимпиаданинг бокс мусобақасида асосий баҳслар бўлиб ўтмоқда. Ушбу босқичда Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли қатнашмоқда.
Яна бир байдаркачимиз Шахриёр Маҳкамов жорий Олимпия ўйинларидаги дастлабки стартини якунлади. 1000 метр масофага кечган йўналишда иштирок этган ҳамюртимиз ўз гуруҳидаги саралаш босқичида 3-бўлиб маррага етиб келди ва у ҳам чорак финалда ўз омадини синаб кўради.
Яна бир “классик” курашчимиз Рустам Ассакалов (-97 кг) ҳам кечки дастурда бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолди. Корея Республикаси вакили Сеонг Жун Ким билан беллашган полвонимиз ажойиб ғалабаси билан Олимпиада медали сари яна бир қадам ташлади.
Юнон-рум курашчимиз Арам Варданян бронза медали учун ўтиш босқичида муваффақиятли иштирок этди. Ҳамюртимиз ҳозиргина якунланган беллашувда жазоирлик Абделкрим Оукалини мағлубиятга учратишга эришди.
Байдаркачилар ҳам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокларини бошлашди. Юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб Екатерина Шубина 500 метр масофага кечган саралаш босқичида стартга чиқди.
Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмитаси швециялик журналистга у хитойлик стол теннисчиси Ван Чу Чин билан қасддан тўқнашиб кетгани учун мусобақадан четлатилди. Ван Чу Чин (дунёнинг 1-рақамли теннисчиси) яккалик баҳсларида мағлуб бўлганидан сўнг ОАВ билан суҳбатлашди.
Михаин Лопес кетма-кет бешинчи бор Олимпиадада ғолиби бўлди. Спортчи илк бор 2004 йилда Олимпиадада қатнашган.
Олим Муҳамедов бошчилигидаги Ёшлар терма жамоамиз 6-21 август кунлари Ҳиндистоннинг Ҳаряна шаҳрида Халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинини олиб боришади. Жамоа бугун тонгда Ҳиндистонга жўнаб кетди.
Бугун, 7 август куни Францияда давом этаётган Олимпиадада 20 спорт тури бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Шундан 10 тасида ёзги Олимпия ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари аниқланади.
Париж Олимпиадасида Индонезия бадминтон жамоаси талон-тарож қилинди. "Antara" хабарига кўра, ўғрилар жамоа менежерининг сумкасини ўмариб кетишган.
Жазоирлик боксчи Имон Хелиф Париждаги Олимпия турнирида финалга чиқди. У 66 килограммгача бўлган вазн тоифасида ярим финалда таиландлик Жанжаем Суваннафенгни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Футбол бўйича аёллар олимпия турнирининг финалчилари аниқланди. Бразилия аёллар терма жамоаси ярим финалда Испанияни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.-71 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Асадхўжа Мўйдинхўжаев турнирдаги учинчи жангини АҚШ вакили Омари Жонсга қарши ўтказди.
АҚШ ва Германия терма жамоалари тўқнаш келган 2024 йилги Олимпия ўйинларида аёллар футболи турнирининг ярим финал учрашуви якунланди. Жамоалар Лион шаҳридаги (Франция) «Групама» стадионида тўқнаш келишди.
Бугун спорт курашлари бўйича ҳамюртимиз Арам Варданян чорак финалда япониялик Кусака Наога имкониятни бой берганди. Ярим финалга йўл олган япон спортчиси ушбу босқичда Арманистон вакилини мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.
4 август куни Лос-Анжелесда Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд ўртасида икки камар учун жанг бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи очколар ҳисобида мағлубиятга учради.
"Атлетик" вингери Нико Уильямс ҳали ҳам "Барселона"га ўтиши мумкин. Каталония клуби Ольмо учун йирик шартнома тайёрлагани аввалроқ хабар қилинганди.
Ёзги Олимпия ўйинларида Франция шарафини ҳимоя қилаётган мезбон спортчилар мусобақадаги медаллар учун қанча мукофот пули олиши маълум бўлди. RMC Sport нашрининг ёзишича, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан франциялик спортиларга 80 минг евро мукофот пули берилади.
Маҳоратли юнон-рим курашчимиз Рустам Ассакалов чорак финалда номдор спортчи билан тўқнаш келди. Арманистонлик Артур Алексанян билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.
“Клакссик” курашчи Арам Варданян Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида чорак финал баҳсида гиламга чиқди. Ўтган йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби япониялик Нао Кусака билан беллашган ҳамюртимиз имкониятни бой берди.
Ўзбекистонлик спортчилар яна бир дастур аёллар курашида ҳам дебют қилди. Актенге Кеунимжаева (-50 кг) 1/8 финалда украиналик Оксана Ливач билан беллашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.