Маълумотларга кўра, Самарқанд шаҳрининг “Хушрав” қўрғони, “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги 15 гектар ер майдонида Хитойнинг “Shanghai SUS Environment” компанияси томонидан маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган завод қурилмоқда. Лойиҳа учун умумий қиймати 150 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилган. Келгусида ушбу корхонада кунига 1,5 минг тонна чиқинди қайта ишланиб, йилига 240 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши, шунингдек 150–200 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган деб хабар берилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.