Амалий машғулотлар чоғида иштирокчилар меҳмон уйларининг кундалик иш жараёни, меҳмонларни кутиб олиш ва уларга хизмат кўрсатиш маданияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, хоналарни миллий услубда безаш ва самимий муҳит яратиш бўйича қўлланилаётган самарали усуллар амалий тарзда кўрсатиб берилди. Тадбирда меҳмон уйлари фаолиятини янада самарали ташкил этиш, хизмат сифати ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган амалий тавсиялар берилди.
Айни пайтда, ҳудудлар бўйлаб оилавий меҳмон уйлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида тумандаги “Сайёҳ 2000” Президент Фармонига асосан оилавий меҳмон уйининг илғор тажрибаси бошқа меҳмон уйларига ўрнак сифатида тарғиб қилинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.