“Метан заправкалар” фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда

“Метан заправкалар” фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда

Қўшни давлатдаги газ тармоғида юз берган техник носозлик туфайли Ўзбекистонга импорт қилинаётган табиий газ ҳажми қисқарганини Энергетика вазирлиги маълум қилинди. Мазкур ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, аҳоли ва ижтимоий соҳани барқарор газ билан таъминлаш мақсадида зарур чоралар амалга оширилмоқда.

Маълум қилинишича, биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари: мактаб, шифохона, Олий таълим муассасалари ва бошқа муҳим инфратузилмаларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.

Аҳоли учун газ босими пасайиб кетмаслиги мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда “метан заправкалар” фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда. Расмий маълумотга кўра, бу чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга қайтариш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилиши айтилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.