Нефть суюқлигининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида кони атрофида, шунингдек, сой ўзани бўйлаб қўшимча ҳимоя ҳовузлари барпо этилган. Бу чоралар нефть суюқлигининг атроф-муҳитга тарқалишини чеклашга қаратилган.
Йиғиб олинган нефть суюқлиги узлуксиз равишда махсус майдонга олиб чиқилмоқда. Мазкур майдонда ҳар бири 5 000 куб метр ҳажмга эга бўлган, махсус изоляцияланган иккита шлам ҳовузи мавжуд. Ушбу ҳовузлар нефть суюқлигини хавфсиз сақлаш ҳамда кейинчалик ундан самарали фойдаланиш имконини беради.
Маълум қилинишича, барча ишлар амалдаги саноат ва экологик хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда олиб борилмоқда. Шу билан бирга, нефть суюқлиги намуналари бўйича лаборатория таҳлиллари амалга оширилмоқда. Олинган натижалар асосида уни қайта ишлаш имкониятлари ўрганилади, геологик тадқиқотлар эса давом эттирилмоқда.
Ҳозирги кунда вазият доимий мониторинг остида бўлиб, нефть суюқлиги чиқиши жиловланган. Дастлабки кунларда каналга оқиб чиққан нефть суюқликларини тозалаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилиши маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.