2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди

2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари дастуридаги ўзгариш эълон қилинди

Франциядаги Алп тоғларида ўтадиган 2030 йилги қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси мусобақа дастуридан ўрин олган спорт турларини эълон қилди.

Унда қатор янги спорт турлари ва дастурлари Ўйинлар тақвимидан ўрин олган бўлса, чанғи икки кураши спорти Олимпия ўйинларидан чиқарилди. Батафсил:

Янги қўшилган спорт турлари:
Чанғи спорти – фрирайд;
Сноуборд – фрирайд;
Синхрон фигурали учиш.

Янги қўшилган дастурлар (медаллар жамланмалари):
Биатлон – аралаш яккалик эстафетаси;
Конкида югуриш – эркаклар жамоавий спринти;
Конкида югуриш – аёллар жамоавий спринти;
Фристайл – аралаш жамоавий ски-кросс;
Сноуборд – аралаш жамоавий параллел баҳслар;
Трамплиндан сакраш – аёллар жамоавий мусобақаси;
Ски-алпинизм – эркаклар индивидуал пойгаси;
Ски-алпинизм – аёллар индивидуал пойгаси;
Ски-алпинизм – эркаклар спринти;
Ски-алпинизм – аёллар спринти;
Ски-алпинизм – аралаш эстафета.

Дастурдан чиқариб юборилган спорт тури:
Чанғи икки кураши.

Манба: https://t.me/OlympicUz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.