Бутунжаҳон таэквондо WТ тақвимида 2 та рейтинг турнири бўлиб, унда Олимпиада очколари ўйналади. Ушбу турнирларда таэквондо терма жамоамиз икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этяпти. Уларнинг дастлабкиси «Фужаираҳ Опен 2022» мусобақаси ҳисобланади.
Қувонарлиси, кучли таркиб билан ушбу турнирга жўнаб кетган терма жамоамиз 4 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Олтин медаль:
Улуғбек Рашитов
Жасурбек Жайсунов
Феруза Садикова
Светлана Осипова
Кумуш медаль:
Чарос Қаюмова
Бронза медаль:
Никита Рафалович
Ниёз Пўлатов
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.