Пекин — 2022: Бугун 9 та йўналишда ғолиблар аниқланади

Пекин-2022: Бугун 9 та йўналишда ғолиблар аниқланади

7 февраль, Пекин — 2022 қишки Олимпия ўйинларининг учинчи куни. Ушбу кун дастурида терма жамоалар 9 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришади.

Кеча эркаклар ўртасида ўтказилиш керак бўлган тезкор тушиш баҳсларининг ҳал қилувчи баҳси кучли шамол сабаб бугунга қолдирилди. Шунингдек, аёллар ўртасидаги гигант слалом баҳслари, биатлон бўйича аёллар ўртасидаги индивидуал пойга, фигурали учиш бўйича жамоавий дастур, шорт-трек, трамплиндан сакраш, сноуборд ва конкида югуриш дастурлари ҳам бугун ўз ғолибларини аниқлайди. Батафсил:

08:35 – Фигурали учиш, жамоавий дастур

09:00 – Тоғ чанғиси. Эркаклар, тезкор тушиш

09:55 – Сноуборд. Эркаклар, слоупстайл

11:30 – Тоғ чанғиси. Аёллар, гигант слалом

13:30 – Конкида учиш. Аёллар, 1500 метр

14:00 – Биатлон. Аёллар, индивидуал пойга

17:45 – Шорт-трек. Аёллар, 500 метр

17:50 – Трамплиндан сакраш. Аралаш жамоавий

17:58 – Шорт-трек. Эркаклар, 1000 метр

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.