Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон фуқароларини хорижда ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан: а) маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан: боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам; меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам; меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида улар билан бирга истиқомат қилувчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма; б) маҳаллалардаги ёшлар етакчиларининг ёзма тавсияномасига асосан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган ҳамда меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг болаларига мавсумий фаолият юритадиган оромгоҳларга бепул йўлланмалар беришни йўлга қўяди.
«Қамчиқ» довонида юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Қамчиқавтойўл» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Norma» хабар беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Сурхондарёда сиртлонни ўлдирган фуқаро табиатга 1 млрд сўм зарар етказган. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим кўчаларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Қуйида уларнинг номи келтирилган: — Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.
«Ўзгидромет» 15 июль, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, кечаси ва эрталаб бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган БРИКСнинг Х парламент форуми майдонида Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан музокара ўтказди. Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
7-12 июль кунлари Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган «Олтин қоракўз» 36-халқаро фолклор халқ рақс фестивалида Ўзбекистон делегацияси 1-ўринни олди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трамп Пенсильвания штатида сайловолди учрашувда нутқ сўзлаётган чоғида унинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани ҳақидаги хабарни чуқур хавотир билан қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
“Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Робахон Маҳмудова Ўзбекистонда эркатой ҳайдовчиларни тийиб қўйиш учун қонунчиликда жиддий ўзгаришлар қилиш кераклигини таъкидлади. Унга кўра, 2023 йилда содир этилган 9 минг 839 та ЙТҲ оқибатида 9 минг 209 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2 282 нафар киши ҳалок бўлган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро ҳамкорликда янги навигация йўлагини жорий этди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистондан қарийб 25 дона қадимий тангалар олиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Toshkent-AERO» ИБК ахборот хизмати хабар берди.
Россияда ота-онаси томонидан қаровсиз ёки назоратсиз қолдириб кетилган 7 нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Президент Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилишда “Ташаббусли бюджет” доирасидаги кўплаб лойиҳалар иши ҳали бошланмаганини танқид қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Япониянинг Ямагата префектурасида аҳолини жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш учун кунига камида бир марта кулишга ундайдиган қонун қабул қилинди. Бу ҳақда маҳаллий «The Asahi Shimbun» газетаси хабар бермоқда.
Урганч халқаро аэропорти реконструкция қилиш учун ёпилгани сабабли авиақатновлар Нукус халқаро аэропортига кўчирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилиш давом этмоқда. Вилоятдаги йирик боғбонларнинг ерида 50-100 тонналик музлаткичли омбор ташкил қилиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Айни пайтда Қувада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
12 июль куни Uzbekistan Airways Тошкент – Фарғона – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча ҲЙ81/82 рейсини амалга оширади. Бу ҳақда миллий авиакомпания матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлигида қўшма фильмлар яратилади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, дунёнинг баъзи мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси яна фаоллаша бошлади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон Евросиё патент ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўт ўчириш машинаси ва Gentra иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Юксалиш маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити билан танишди. Ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган бу маҳаллада 3 минг 300 нафарга яқин аҳоли яшайди.
Янгиҳаёт туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) директори и.ф.д. Умид Обидхўжаев Ўзбекистон ва Япония таҳлил марказлари томонидан ташкил этилган конференциясида иштирок этди.
Мамлакатнинг Абшерон вилоятида, аниқроғи Меҳдиобод қишлоғида жуда ноодатий йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Вазир Азиз Абдҳакимов бошчилигидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги делегацияси 8–9 июль кунлари Хитойнинг Синдао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг «Яшил» ривожланиш форумида иштирок этди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.