Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга асосан 2024 йил 13 мартда ”Ўзавиация” агентлиги томонидан “Qazaq Air” авиакомпаниясига Ўзбекистонга Туркистон — Самарқанд – Туркистон йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга ошириш рухсатномаси расмийлаштириб берилди. Парвозлар DHC-8-402 ҳаво кемасида амалга оширилади.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбаева Нью-Йорк шаҳрида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар қилмоқда.
Барчамиз яхши биламизки, ҳамма соҳаларда бўлгани каби ички ишлар тизимида ҳам юксак малакали, замонавий фикрлайдиган, ўз касбига, Ватанимиз ва халқимизга содиқ кадрлар ислоҳотлар тақдирини белгилаб беради. Шу маънода, мамлакатимиз ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига кўтарилаётган бугунги шароитда ҳар бир ходимдан етарли билимга эга бўлиш, мулоқот ва муомала маданиятини ошириш, ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам тўғри қарор қабул қилиб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажариш учун ўз устида тинимсиз ишлаш талаб этилади.
МИБнинг Сергели туман бўлими иш юритувида ИИБ ЙҲХБ органлари қарорларига асосан «Matiz» автотранспорти ҳайдовчиси Н.А. жами 118 та қоидабузарлик содир этиб, 52 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жарималар ишлаб олди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Ўзбекистонда мактабгача таълим болалар саломатлиги ва уларнинг ақлий ривожланишига қандай таъсир қилиши эконометрик таҳлил асосида ўрганилди. Multiple Indicators Cluster Survey (MICS) нинг 2021-2022 йилларга оид ҳисоботига кўра, 2022-йилда Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган ортиқча вазнли болалар умумий болалар сонининг 5 фоиздан камроғини (ўғил болаларда 5 фоиз, қиз болаларда 4 фоиз) ташкил этган.
Шу йилнинг 13-14 март кунлари Нидерландиянинг Алкмар шаҳрида трамполин бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш медалга сазовор бўлди.
Фарғона шаҳрида Damas ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг рациясини олиб, қочиб кетгани тўғрисида хабар берилганди. Фарғона вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилган.
“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари Чехия ва Словакияда ер ислоҳотларининг ўтказилиши бўйича хориж тажрибасини ўрганди. Чехия ва Словакия (ўша пайтдаги Чехословакия)да ер ислоҳотлари 1991-йилда “Ер тўғрисида”ги қонун ва 1992-йилда “Жамоа хўжаликларининг ўзгариши тўғрисида”ги қонун қабул қилинганидан кейин бошланди.
Экология вазирлиги томонидан “Ангрен иссиқлик электр станцияси” фаолияти текширилди ва углерод оксиди белгиланган меъёрдан 4,37 баробар, азот оксиди 7,68 баробардан 15,24 баробаргача юқори эканлигини маълум бўлди. Ҳолат бўйича 2023 йил 4-чораги ва 2024 йил январь февраль ойларида атмосфера ҳавосига ташланадиган ташламалар меъёридан ошганлиги учун қўшимча равишда 140,7 млн сўм компенсация тўлови белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 2893-моддасига мувофиқ, 2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб нефт маҳсулотлари ва бошқа аксиз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгарди. Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Шу сабабли қуйидаги ўзгпришлар белгиланди: 1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги аксиз солиғи: — АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга); — Авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга); — Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга); — ЭКО дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга); 2. Нефт маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда аксиз солиғи: — АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга); — Дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга); — Суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.
Наврўз байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди. Уларнинг рўйхати: Бектемир тумани — “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ; Миробод тумани — “Миробод деҳқон бозори” АЖ; Мирзо Улуғбек тумани — “Наврўз деҳқон бозори” АЖ; Сергели тумани — “Сергели деҳқон бозори” АЖ; Олмазор тумани — “Қора Қамиш деҳқон бозори” АЖ; Учтепа тумани — “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ; Шайхонтоҳур тумани — “Эски Жува деҳқон бозори” АЖ; Яшнобод тумани — “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ; Юнусобод тумани — “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ ва “Олой деҳқон бозори” АЖ; Яккасарой тумани — “Аския деҳқон бозори” АЖ; Чилонзор тумани — “Чилонзор деҳқон бозори”АЖ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 март куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди. Давлатимиз раҳбари Бош вазир Олжас Бектановни яқинда ушбу лавозимга тайинлангани билан самимий қутлади ва масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
2024 йил 1 январь ҳолатига, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида туриб пенсия ва нафақа олаётган 100 ёшга тўлган ва 100 ёшдан катта ёшдагилар сони 514 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда бюджетдан ташқари Пенсия жамғамаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилигича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 март якшанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 июлдан бошлаб Компания томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги асосида тақдим этилади. Экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан тақдим этилаётган субсидия ва преференциялар Тарифлар ва савдо бўйича бош битимга (GATT) ҳамда Субсидиялар ва компенсация чоралари тўғрисидаги битимга (ASCM) мувофиқлаштирилади.
Шу кунларда давлатимиз раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш, ташкилий чора-тадбирларга кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Навоий вилоятида бўлиб турибди. Жумладан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Сариев бошчилигидаги Халқ қабулхонаси, вазирлик ва идора масъулларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари Қизилтепа туманидаги асалaричиликка ихтисослаштирилган Тавоис маҳалласида бўлди.
“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, бу йил Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади. Яъни: 21 март — пайшанба — Наврўз байрами; 22 март — жума — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни ; 23 март — шанба — 5 кунликлар учун одатий, 6 кунликлар учун эса қўшимча дам олиш куни; 24 март — якшанба — одатий дам олиш куни.
Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” — “Дўстлик” учрашувида юзага келган 2 та баҳсли вазият эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Ўзбекистон Про лигаси 1-туридан ўрин олган “Арал” – “Дўстлик” баҳсининг 18-дақиқасида мезбонлар ён чизиқдан тўпни жарима майдончаси ичига ошириб берган, ҳимояланаётган жамоа вакили “Арал”нинг 17-рақамли футболчисини чалиб, йиқитган.
Президентнинг тегишли фармони билан Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 15 март куни Россияда президентлик сайлови бошланди. Бошланган сайлов уч кун давом этади.
Олий Мажлис Сенати Раиси, Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссияси раиси Танзила Норбоева Нью-Йорк шаҳрида “БМТ-Аёллар” тузилмаси директори Сима Сами Бахус билан учрашди. Ўзбекистон ва “БМТ-Аёллар” тузилмаси ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу ташкилотнинг мамлакатимиздаги фаолиятини янада фаоллаштириш, гендер тенгликни таъминлаш соҳасидаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.
2024 йилнинг 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Ҳашар Республикада “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилади.
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан январь февраль ҳолати бўйича деярли 82 млн долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогноз 101,3 фоизга бажарилган. Маҳсулотлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак 7,3 минг тонна мис маҳсулотлари, 4,6 минг тонна рух метали, 132 тонна молибден маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар хорижлик истеъмолчиларга юборилди.
Ташқи ишлар вазири Гананинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Эрик Овусу Боатенг ва Австриянинг юртимиздаги Элчиси этиб тайинланган Матиас Радостич билан учрашди ва улардан ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Бахтиёр Саидов уларга алоҳида стратегик шерикликни бойитишга қаратилган фидокорона хизматлари учун ўз миннатдорлигини билдирди.
Пойтахтнинг Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида соат 19:40 ларда 5 та автомашина – «Lacetti,», 3 та «Cobalt» ва «Kinglong» русумли автомашиналари тўқнашуви оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар ҳайдовчи тан жароҳат олиб шифохонага олиб кетилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон, Денов, Тўрткўл, Вобкент туманлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Бандихон ва Деновдаги «A.A.» МЧЖ ва “Я.М.” хусусий автомактаби ўргатувчи усталари 2 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 800 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга тушган. Тўрткўлда фуқаро Х.Б.
Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та МФЙ, шундан 20 та тўлиқ, 13 та қисман ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та МФЙ, шундан 4 та тўлиқ, 3 та қисман бўлган ҳудудлари Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент туманига ўтказилиши белгиланди.
Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА. Қайд этилишича, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси Бенгалуру шаҳри полиция идораси вакиллари билан тезкор тарзда алоқа ўрнатди ва мазкур ҳолат бўйича ойдинлик киритиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда.
Самарқанд вилоятида ичимлик суви таъминоти даражаси ва оқова сув (канализация) хизмати бўйича аҳвол қандай? Ўтган давр мобайнида бу йўналишда нималар қилинди ва жорий йилдаги вазифалар нималардан иборат?
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.