Ўзбекистондаги илк янги тажриба Сайхунободда қўлланилади. Бу ҳақида Президент раислигида Сирдарёда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишда маълум қилинди.
Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапурга етиб келди ва ўз вазифасини бажаришга киришди. Янги элчи Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Сирдарёнинг Сайхунобод туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Умуман, Сайхунободда йўлга қўйилаётган тажриба ҳисобига ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон қамраб олинмоқда.
Польшанинг “LOT Polish Airlines”авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди. Кеча, 13 март куни Варшава аэропортидан Тошкентга биринчи мунтазам парвоз амалга оширилди.
Бугун, 14 март куни Тошкент шаҳрида дарахт Gentra автомашинасининг устига қулаб тушгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати изоҳ берди.
Ўтган йили маҳалладаги тадбиркорлик учун Сайхунободга 120 миллиард сўм берилган. Туман тадбиркорлари ўтган йил солиқдан 85 миллиард сўмлик имтиёз олган.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюриб, аҳолининг яшаш шароитлари билан танишади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
“Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ (“Қўйлиқ” бозори) фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда акциядорлар қарори қабул қилинган.
Оилавий поликлиникаларда беморларни энг кўп қийнайдиган масала нима? Шифокор қабулига узундан узоқ навбат кутиш, албатта.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди. Мониторинг натижалари 11 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.
Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши кутилмоқда. Шу сабабли эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
“Опера ва балет санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан миллий опера ва балет санъатини жаҳон миқёсида кенг тарғиб этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ҳамда маданий алоқаларни янада кенгайтириш мақсадида, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри жамоасининг хорижий давлатларга ҳар йили камида икки марта гастрол сафарлари ташкил этилиши белгиланган. Ушбу қарорга асосан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган режага биноан хорижий гастрол сафарларини ташкил этиб келмоқда.
«Uzbekistan Airways» ижтимоий тармоқларда тарқалаётган компаниянинг Boeing 787 самолёти қанотларидаги ямоқлар акс этган видеога изоҳ берди. Маълум бўлишича, «дреамлайнерлар»нинг қанотларидаги бўёқлар тозаланган ва ишлаб чиқарувчининг тавсиясига кўра, компания уларни махсус ёпишқоқ лента билан ямаб қўйган.
Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ҳукумат қарори (123-сон, 11.03.2024 й) билан “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди. Унга кўра, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни аниқлаш, уларнинг яшаш шароитларини баҳолаш, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритиш, индивидуал тартибдаги ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш ҳамда кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва ёрдамнинг самарадорлигини мониторинг қилиш тартиби белгиланди.
Кўпчилик спорт ва жисмоний фаоллик саломатликка ижобий таъсир кўрсатиши ва умр кўриш давомийлигини ошириши, шунингдек кўплаб касалликлардан ҳимоя қилиши ҳақида эшитган. Аммо бу давримизнинг энг ҳалокатли касалликларидан бири — саратонга тегишлими?
Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги каналлардан биридан Тожикистонда бир ойдан кўпроқ вақт олдин йўқолган 9 ёшли Сафияхон Раҳматованинг жасади топилди. Маълум бўлишича, Тожикистон Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитаси Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан қизни топишда ёрдам сўраган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, унинг ўринбосарлари Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий ва Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий, ИИВ раҳбари Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ва бошқалар билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов хабар қолдирди.
Ўзбекистонлик таниқли эксперт Шоҳида Ибрагимова молиявий саводхонликдан дарс бериб, 2 ойда 300 нафар ўқувчини натижага чиқаргани учун “InterRecord“ халқаро рекордлар китобига кирди. Қайд этилишича, у ушбу дарсларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига кўра, мамлакатимиздаги оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ҳамда бандлигини янада ошириш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, гендер тенглигини таъминлаш мақсадида ташкил этган.
Тошкент вилоятида 2 млрд. 284 млн.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги илк мавсумига 1 февраль кунидан старт берилади. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни жорий йилда уй-жойлар ҳамда “Янги Ўзбекистон” массивлари қурилиши бўйича йиғилиш ўтказди. Халқимизга муносиб турмуш шароити яратиш мақсадида 100 триллион сўм маблағ йўналтирилди.
Душанбе шаҳрида 12 март куни Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Икки мамлакат Бош вазирлари бошчилигида ўтган йиғилишда президентларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимиз дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат руҳида жадал ривожланиб бораётгани, улар томонидан кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилгани таъкидланган.
нда эркаклар ва аёллар миллий терма жамоасида ҳам 9 нафар боксчи иштирок этди. Олимпияда йўлланмаси учун бўлиб ўтган баҳслар якунига кўра, эркаклар терма жамоаси тўлиқ таркибда, 7 та вазнда ҳам Париж-2024 йўлланмасига эга чиқишган бўлса, аёлларимиздан бир нафар вакиламиз Париж-2024 олимпиядасига йўлланмани қўлга киритди.
UzAuto Motors дилерлар билан ҳамкорликнинг янги тизимига босқичма-босқич ўтмоқда. Ўзбекистонда автомобиль бозорининг тўйинганлиги автомобилларни чакана савдосига янгича ёндашувларни талаб қилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 март куни тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш ва экспортга жалб этиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбари 2023 йил 18 декабрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтган эди.
Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда. Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ҳамда ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, керакли амалий ва ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Глобал тупроқ ҳамкорлиги (GSP) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бир қатор ҳамкорлар билан биргаликда Тошкентда “Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларини қайта карбонлаштириш (RECSOIL)” ташаббусининг бошланишига бағишланган кириш семинарини ўтказди. Ташаббус Глобал Экологик Жамғармаси (GEF) томонидан молиялаштирилаётган Ўзбекистондаги ФАОнинг иккита лойиҳаси билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларининг айрим талаба-ўқувчиларига базавий/табақалаштирилган тўлов-контрактнинг бир йиллик ўқитиш қийматидан камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 апрелига қадар этиб белгиланди. Ушбу узайтириш қуйидагиларга тааллуқли: — олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган (ОТМ раҳбарининг фармойиши асосида ўқишга қатнашишга рухсат этилган, фанларни ўзлаштирган лекин, шартнома тузиб, тўловларни белгиланган муддатлардан кечикиб амалга оширган ва бугунги кунгача талабаликка қабул қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаган) абитуриентлар; — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалардан ўқишини кўчираётган, кўчириб тиклаётган ва қайта тиклаётган талабалар; — профессионал таълим муассасалари (коллеж, техникум)га тўлов-контракт асосида ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар.
Соат 06:45 да Самарқанд вилоятида юз берган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 15 та электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.