Латвия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилган бир қатор жиноятлар, жумладан вояга етмаганларга қарши ҳуқуқбузарликлар фонида ўзбекистонликларга виза беришни вақтинча тўхтатиб туриш ташаббуси билан чиқди. Латвия Ички ишлар вазири Янис Домбраванинг таъкидлашича, ушбу вақтинчалик чеклов ўзбек томони билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда мамлакатга келаётган шахсларни текшириш тизимини кучайтириш учун зарурдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони ва қарорига мувофиқ, Илҳом Тоҳирович Сираджев Ўзбекистон Республикаси таълим ва илм-фан вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 523-сон қарорига мувофиқ, республика бўйлаб ҳар йили октябрь ойида “Электр хавфсизлиги ойлиги” ўтказилади. Ушбу тадбирнинг асосий мақсади электр енергиясидан фойдаланишда аҳоли ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, бахтсиз ҳодисалар, ёнғинлар ҳамда аварияларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқароларнинг соҳага оид билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.
“Таълим соҳасидаги бугунги янгиланишларнинг асосий мазмун-моҳияти нимада?” деган савол туғилиши табиий. Президентимизнинг икки вазирликни бирлаштиришдан кўзлаган асосий ғояси қуйидагилардан иборат: – Таълим ва илм-фан вазирлиги барча боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиши ва уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлиши, таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилаши, аккредитациялаш ва лицензиялаш билан шуғулланиши керак; – Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқадиган ўзига хос лаборатория вазифасини бажариши, уларни амалиётга жорий этиши, натижаларини кузатиши ва аниқланган камчиликлар асосида такомиллаштириб бориши керак.
Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузурида инсон капиталини ривожлантириш ва узлуксиз таълим бўйича умуммиллий концепцияни ишлаб чиқиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилади. Жамоатчилик асосида гуруҳга тадбиркор Зафар Ҳошимов раҳбарлик қилади.
Ушбу ислоҳотнинг асосий мақсади мамлакатимизда таълим, тарбия ва илм-фаннинг яхлит тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш бўйича ишларни янги даражага олиб чиқишдан иборат. Шунингдек, таълимнинг барча турлари ўртасидаги ўзаро узвийлик ва бардавомликни таъминлаш, мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача барча босқичларни ҳамда илмий фаолиятни қамраб олган ягона самарали бошқарув тизимини жорий қилиш, унинг жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини ошириш кўзда тутилган.
Транспорт вазирлиги йўловчиларни автобусга чиқиши билан йўл ҳақини тўлашга чақирди. Назорат тадбирлари вақтида инспекторлар автобусдаги валидаторлардан фойдаланишни вақтинча чеклаши ёки блоклаши мумкин. Шу сабабли йўл ҳақини инспектор киргандан кейин ёки бекатга етгач тўлашнинг имкони бўлмаслиги мумкин.
Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги 14 та педагогик ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги 3 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Евросиё миллатлараро ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Тадбирда Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕАИИ) аъзо мамлакатлар ҳукумат раҳбарлари ҳамда Евразия иқтисодий комиссияси Ҳайъати раиси Бакытжан Сагинтаев қатнашади.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Инсон аъзолари ва тўқималарини трансплантация қилиш миллий илмий марказида туғма ўт йўллари атрезияси ташхиси қўйилган икки ёшли болага илк бор жигар қисмини кўчириб ўтказиш операцияси ўтказилди. Операцияга қадар вазни бор-йўғи 7 килограмм атрофида бўлган бемор болага донорлик қилган инсондан жигарнинг чап бўлагидаги учинчи сегмент кўчириб ўтказилди.
Мамлакатимизда педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. Эндиликда ўқитувчилар бир ой давомида Тошкент шаҳри ёки вилоят марказларидаги марказларда бевосита таҳсил олишлари талаб этилмайди.
Қирғизистон Россия технологиялари базасида ишлаб чиқилган ўзининг илк миллий сунъий йўлдошини фазога муваффақиятли учирди. Космик аппарат АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган полигондан орбитага олиб чиқилди.
Жорий йилда мамлакатимизда 800 минг нафар бола 1-синфга қабул қилинди, бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 10 фоизга кўпдир. 2030 йилга бориб биринчи синф ўқувчилари сони 1 миллионга етиши кутилаётган бир шароитда, ҳар йили инвестиция дастурлари ҳисобидан 180–200 минг янги ўқувчи ўрни яратилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев педагог ходимлар билан ўтказилган самимий учрашувда таълим фидойиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди. Янги чора-тадбирлар пакетига кўра, эндиликда миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларнинг ойлик маошига 50 фоиз миқдорида қўшимча устама тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Келажак муҳандислари” республика танловида натижалаи эълон қилинди. Мазкур танлов истиқболли муҳандислик, илмий-техник ва инновацион ишланмаларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларни амалиётга жорий этишга қаратилган.
Муҳофаза этиладиган ва сақланадиган ҳудудларда зооноз патогенларнинг ҳайвонлардан одамларга юқиш хавфини камайтириш табиатни муҳофаза қилиш, ветеринария ва жамоат саломатлиги соҳаларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатларини талаб қилади. Ушбу салоҳиятни мустаҳкамлаш мақсадида 21–22 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Ягона саломатлик» (One Health) ёндашуви ва биохавфсизлик бўйича амалий тренинг ўтказилди.
Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетига ташриф буюриб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижалари ва соҳани янада ривожлантириш режалари билан танишди. Давлат раҳбарига мактабгача таълимдан бошлаб профессионал ва олий таълимга қадар узлуксиз таълимни таъминлашга бағишланган кўргазма тақдим этилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Депутатларнинг қизғин баҳс-мунозараларидан сўнг лойиҳа биринчи ўқишда қабул қилинди.
29 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форумининг якуний ялпи мажлиси бўлди. Ушбу анъанавий халқаро тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси, ЕХҲТ, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ҳамда Халқаро тараққиёт ва адолат маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Иккинчи Фарғона тинчлик форумида Фарғона водийси мамлакатлари ўртасида ишонч, яхши қўшничилик ва амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) директори Элдор Арипов 28–29 сентябрь кунлари Тожикистон Республикаси Суғд вилоятининг Хўжанд шаҳрида ўтказилаётган «Фарғона водийси: тинчлик, ишонч ва фаровонлик макони» мавзусидаги Иккинчи Фарғона тинчлик форумида нутқ сўзлади.
Самарқанд вилоятида 2026-2027 ўқув йили арафасида 138 та мактабни янги жиҳозлар билан таъминлаш лозим эди. Мактаб бинолари, синф хоналари тайёрлаб қўйилди, аммо жиҳозлардан ҳозиргача дарак йўқ.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан эътиборан Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролардан қоғоз шаклидаги ҳужжатлар ва маълумотларни қабул қилиш амалиёти тўлиқ бекор қилинади. Шунга кўра, имтиёзли шартларда пенсия тайинлаш 2026 йил 1 ноябрдан, пенсиянинг бошқа турига ўтказиш бўйича мурожаатлар 1 декабрдан, пенсия тўловини нақд пул шаклига ўтказиш ва тўхтатиб турилган тўловларни тиклаш эса 2027 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг хоҳишига кўра интерактив (электрон) шаклда амалга оширилади.
Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларида заҳарланиш аломатлари кузатилгани юзасидан расмий ахборот берилди. Маълум қилинишича, 23 сентябрь куни соат 11:45 ларда дастлаб 21 нафар ўқувчи кўнгил айниши ва бош оғриғи каби аломатлар билан Ғузор туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.
28 сентябрь куни пойтахтимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форуми очилди. Форумнинг ялпи йиғилишларида 2 та Халқаро пактнинг олтмиш йиллик тажрибаси, ривожланиш ҳуқуқининг универсал инсон ҳуқуқи сифатидаги аҳамияти, глобал ҳамжиҳатлик ва замонавий чақириқларга жавобан халқаро ва миллий инсон ҳуқуқлари тизимини янада кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
28 сентябрь куни пойтахтимизда иш бошлаган Инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форумининг Юқори даражадаги мажлиси “Халқаро мажбуриятлардан – самарали амалга оширишга: инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий имплементация механизмларининг роли” мавзусидаги юбилей мажлисига уланиб кетди. Ушбу тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ташкил этилганининг 30 йиллигига бағишланди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Адолат” СДП фракцияси ташаббуси билан болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси киритилди. Қонунчилик палатаси Кенгашининг йиғилишида ушбу ҳужжатни навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси масъул этиб белгиланди.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб ва олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи бўйича тақдимотлар билан танишди. Янги авлод дарсликларини жорий этиш доирасида 2027 йилга қадар 1 342 номдаги дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар тайёрланади.
28 сентябрь куни пойтахтимизда Инсон ҳуқуқлари бўйича бешинчи Самарқанд форуми тантанали очилиш маросимидан сўнг Форумнинг Юқори даражадаги мажлиси бўлди. Ушбу нуфузли тадбир “Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро пактлар, ривожланиш ҳуқуқи ва глобал ҳамжиҳатлик: замонавий таҳдидлар шароитида янги қараш” мавзусига бағишланди.
Қашқадарё вилоятида суд «Ўзбекнефтегаз»дан 8,8 млрд сўм миқдорида экологик компенсация ундириш ҳақидаги даъвонинг асосий қисмини рад этди. Натижада компаниядан 676 133 сўм ундириш белгиланди.
27 сентябрь куни Шаҳрисабз шаҳрида илк бор халқаро туркумдаги Silk Road Uzbekistan оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди. Югуриш ишқибозлари, талабалар, югуриш клублари аъзолари, блогерлар ва профессионал спортчилар Оқсаройнинг муҳташам деворлари олдида стартга чиқди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.