Самарқанд шаҳридаги Боғимайдон маҳалласида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали (РИО ва РИАТМСФ) мутахассислари иштирокида аҳоли ўртасида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш ва олдини олишга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Боғимайдон МФЙ ва қўшни маҳалла хотин-қизлари, 60-мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари, 16-мактабгача таълим муассасаси тарбиячилари иштирок этди.
Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши пойтахт метроси учун бешта вагондан иборат 14 та поезд сотиб олиш концепциясини маъқуллади. Янги поездлар эскирган вагонларнинг бир қисмини алмаштириш ва йўловчиларнинг кутиш вақтини қисқартиришга хизмат қилиши керак.
9 октябрь куни пойтахтнинг кўчаларидан бирида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янги талаблар жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси дипломатик каналлар орқали олинган маълумотларга таяниб хабар берди.
Кобулда давом этаётган «Имом Абу Ҳанифа – 5-миллий ва халқаро кўргазма ва савдо ярмаркаси»да Ўзбекистон автомобиль саноати маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Савдо-саноат палатаси маълум қилишича, экспозициядан кузов деталлари, автомобиль ойналари, фаралар, фильтрлар, ёнилғи баклари, дисклар, шиналар ва бошқа эҳтиёт қисмлар, шунингдек, енгил электр транспорт воситалари ўрин олган.
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига уй-жой субсидияси ажратиш бўйича илк танлов 2026 йил 9 октябрь куни соат 10:00 да ўтказилади. Дастур давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимлар учун ипотека орқали бирламчи бозордан уй ёки квартира харид қилишда дастлабки бадалнинг 25 фоизини қоплашни назарда тутади.
Ўзгидромет 2026 йил 11–12 октябрь кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Огоҳлантириш Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Навоий, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг қатор ҳудудларини қамраб олади.
Республика онкология маркази Тошкент шаҳри беморлари учун бепул хизматлар тугатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Марказ бепул хизматлар сақлангани, фақат йўлланма тартиби ўзгарганини маълум қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими ўтказган терговга қадар текширувда омонат маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланган. Текширув маълумотларига кўра, тижорат банкининг бўлим бошлиғи О.Р.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Данғара туманида тезкор тадбир ўтказилди. Унда «Умра» тадбирларини ташкил этиш бўйича тегишли лицензияга эга бўлмаган турфирма ишчиси 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 4 400 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 100 долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
«Аваза» мажмуасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатлари раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошлади. Йиғилиш бошланишидан олдин Шавкат Мирзиёевни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақаси учун талаб юқори бўлган касблар ва компетенцияларнинг минтақавий атласини ишлаб чиқишни таклиф этди. Ушбу ташаббус минтақа мамлакатларининг бугунги кунда мутахассислар танқислиги сезилаётган ҳамда яқин йилларда талаб ортиб борадиган соҳалар бўйича прогнозларини бирлаштиришни назарда тутади.
Россиядан Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон ва ЕОИИ мамлакатларига 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқиш тартиби мураккаблаштирилди. Эндиликда ушбу миқдордаги маблағни мамлакатдан олиб чиқиш учун нақд пул банк ҳисобидан ёки омонатдан ечиб олинганини тасдиқловчи банк кўчирмаси талаб этилади.
Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан Фарғона йўли кўчасининг «Қўйлиқ ота» мақбарасидан «УзБУМ»гача бўлган 6 километрлик участкасида жойлашган 13 та светофор объекти ўзаро мувофиқлаштирилди. Аҳоли мурожаатлари ва транспорт оқими таҳлили асосида жорий этилган ушбу «Яшил тўлқин» тизими кеча-ю кундуз бир маромда фаолият юритади.
Санкт-Петербург шаҳридаги Давлат Эрмитажида «Сарой хосхоналарини кашф этиб: Бухоро амири саройидаги санъат» номли кўргазма ўз ишини якунлади. Тўрт ой давом этган ушбу кўргазмага дастлабки маълумотларга кўра 110 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.
Жиззах вилоятида ўтказилган археологик тадқиқотлар давомида олимлар илгари маълум бўлмаган неолит даврига оид манзилгоҳлар ҳамда одамлар, ҳайвонлар ва турли рамзлар тасвирланган 30 га яқин қадимги петроглифларни (қоя тош суратларини) топдилар. Ушбу кашфиёт Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги ва Самарқанд археология институти мутахассислари томонидан амалга оширилди ва бу ҳақда Британиянинг «Heritage Daily» илмий онлайн нашри хабар берди.
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигидаги ишчи гуруҳ Талабалар шаҳарчасида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойидаги вазиятни жойида ўрганди. Текширув давомида ушбу объект расман фойдаланишга топширилмагани, кадастр ва рухсатнома ҳужжатлари расмийлаштирилмагани, шунингдек, иситиш, иссиқ сув ва ёнғин хавфсизлиги тизимлари талабга жавоб бермаслиги аниқланди.
«Latifovs_tigers» номли Telegram-каналида ёвойи ҳайвонларни сотиш бўйича навбатдаги эълон жойлаштирилгани муносабати билан Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига мурожаат қилинди. Жамоатчилик фаоллари ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқий баҳо бериш, сотувга қўйилган ҳайвонларнинг келиб чиқиши ҳамда уларни сақлаш ва сотишнинг қонунийлигини текширишни сўрамоқда.
Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида муҳим воқеа юз берди. Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия космос соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолади.
Устюрт ҳудудининг марказий қисмида жойлашган, маъмурий жиҳатдан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманига қарашли «Қоратау» майдонида олиб борилган геология-қидирув ишлари натижасида чуқур қуйи юра қатламларида саноат аҳамиятига эга бўлган табиий газ захиралари аниқланди. Ҳудуддаги 1-сонли қидирув қудуғи 4860 метр чуқурликкача бурғиланиб, 3273–3213 метр оралиғида ўтказилган синовлар давомида табиий газ ва конденсат оқими олинди.
Президент томонидан қабул қилинган 2026 йил 2 октябрдаги ПҚ–359-сонли қарорга мувофиқ, Хоразм вилоятида Хитой Халқ Республикасининг Ляонинг педагогика университети филиали ўз фаолиятини бошлайди. Муассасада таълим жараёни 2026/2027 ўқув йилидан эътиборан ўзбек, хитой ва инглиз тилларида, кундузги ҳамда муқобил таълим шаклларида ташкил этилади.
Тошкент шаҳрининг туристик ва марказий кўчаларини тозалаш ҳамда ободонлаштириш учун янги махсус техника воситалари фойдаланишга топширилди. Дастлабки шундай замонавий қурилмалар Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчасида ўз ишини бошлади.
Пайтахт аҳолиси ва меҳмонлари учун узоқ вақтдан бери долзарб бўлиб келган санитария-гигиена шохобчаларининг етишмовчилиги муаммоси ҳал этилмоқда. Шаҳар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида Тошкентда 100 та янги санитария-гигиена пункти барпо этилиши режалаштирилган.
Рязань вилоятидаги «Крутицы» аэродромида Россия ва жаҳон рекордчиси, волжскийлик парашютчи Сергей Сергиенко фожиали тарзда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Волгоград вилояти Парашют спорти федерацияси маълум қилди.
Анталияда ўтказилаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси доирасида Самарқанд шаҳрида 79-Халқаро астронавтика конгрессини (2028 йилда) ташкил этиш бўйича дастлабки битим имзоланди. Ҳужжатга Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги, “Ўзбеккосмос” агентлиги, “Сўнъий интеллект альянси” ННТ раҳбарлари ҳамда Халқаро астронавтика федерацияси президенти томонидан имзо чекилди.
Ҳозирги кунда олийгоҳда 4 та таълим йўналиши бўйича ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Университет маъмурий бошқарув, ўқув ва илмий жараёнларга рақамли технологияларни фаол жорий этмоқда.
Беларусь парламенти Ўзбекистон билан фуқароларни вақтинчалик меҳнат фаолиятига жалб этиш бўйича ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни бошлади. Ҳужжат Беларуснинг Миллий ҳуқуқий интернет-порталида эълон қилинган бўлиб, у ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ушбу мамлакатдаги меҳнат муносабатлари, ижтимоий кафолатлари, меҳнат муҳофазаси, иш ҳақи тўланиши, солиққа тортилиши ва тиббий суғуртаси масалаларини тартибга солади.
Бухоро шаҳридаги «Карвон» бозорида 3 октябрь куни оқшомда йирик ёнғин чиқди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот тарқатди.
Президентнинг тегишли фармонига мувофиқ, Камолиддин Карамиддинович Мардонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Обид Арзиқулович Ҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари ҳамда ўриндошлик асосида “Янги Ўзбекистон” университети ректори лавозимига тайинланди. Ушбу тайинлов муносабати билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.