Австриянинг «IMC Krems» амалий фанлар университети ҳамда Ўзбекистон Профессионал таълим агентлиги ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик битими имзоланди. Келишувга кўра, Наманган ва Бухорода турисзм соҳаси учун малакали мутахассислар ҳамда ўқитувчиларни тайёрлашга ихтисослашган иккита марказ очилиши режалаштирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари бўйича инвесторлар ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, уч йил ичида лойиҳага 2 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилди.
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 12 октябрь соат 09:00 дан 13 октябрь соат 15:00 гача сув таъминотида узилиш бўлади. Бу ҳақда сув тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари муносабати билан хабар берилди.
Президент Шавкат Мирзиёев инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Янги Тошкентда бизнес ва хизмат кўрсатиш объектлари учун инфратузилма тўловлари камайтирилишини маълум қилди. Тўловнинг базавий ставкаси савдо, сервис ва бизнес марказлари учун 3 баробар, меҳмонхона ва туризм объектлари учун 5 баробар, маданий ва кўнгилочар масканлар учун 10 баробар камайтирилади.
Айни вақтда Қамчиқ довонида ёмғир ёғмоқда. Йўлнинг айрим қисмларида қуюқ туман туфайли кўриш масофаси қисқарган.
Қонунчиликка кўра, мотоцикл, электромотоцикл, мопед, скутер ва кичик ҳажмли мототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда йўловчилари махсус мотошлем кийиши ва уни маҳкамлаб олиши шарт. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.04.2022 йилдаги 172-сон 9-бандининг 2-қисмида «Мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерда, шунингдек, кичик ҳажмдаги мототранспорт воситаларида ҳаракатланаётган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.» — деб такидланади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–август ойларида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми 22,3 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,8 % га ўсган.
Хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалари учун давлат гранти танловига аризалар 10–17 октябрь кунлари my.uzbmb.uz сайти орқали қабул қилинади. Танловда давлат гранти квоталари ажратилган таълим соҳаларида бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар иштирок этиши мумкин.
Халқаро GetYourGuide платформасида Ўзбекистоннинг туристик маҳсулотлари сони 150 тадан ошди. Туризм қўмитаси кўмагида гастрономик турлардан ташқари ҳунармандчилик, маданий мерос ва маҳаллий ҳаёт билан таништирувчи саёҳатлар ҳам жойлаштирилмоқда.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёддаги Подшоҳ Холид номидаги халқаро аэропортга ҳусийлар томонидан амалга оширилган, инсонлар ҳалок бўлиши ва тинч аҳоли вакиллари жароҳатланишига олиб келган ҳужумни қатъий қоралади. Вазирлик ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади.
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Холид номидаги халқаро аэропортга ракетa зарбаси берилиши натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, 309 нафар инсон турли тан жароҳатларини олди. Дипломатик манбаларга таяниб тарқатилган маълумотларга кўра, мазкур ҳужум учун масъулият яманлик ҳусийлар зиммасига юкланган.
Москва шаҳрининг жанубидаги супермаркетларнинг бирида маҳсулот ҳақини тўламасдан чиқиб кетмоқчи бўлган 11 ёшли мактаб ўқувчисига нисбатан зўравонлик ҳаракатларини содир этган қўриқчи қўлга олинди. Аниқланишича, Ўзбекистон фуқароси бўлган 24 ёшли қўриқчи боланинг рюкзагида тўланмаган ширинлик ва ичимликларни аниқлаб, уни полиция ҳамда катта миқдордаги жарима билан қўрқитган ва ҳожатхонада ғайриқонуний ҳаракатларни амалга оширган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманидаги «Уч қаҳрамон» ЙПХ масканида тўхтаatlib текширилган «Spark» русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Сурхондарё вилоятида туғилган шахсдан 365 грамм «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик моддаси топилди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Тошкент туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ердан ҳам қўшимча равишда 734 грамм «Мефедрон», 63 грамм «Альфа-PVP», 45 грамм «Спайс», шунингдек, электрон тарозилар ва қадоқлаш воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Қўшма Штатлар Президенти Дональд Трамп Атлантик ёки Тинч океанини «Трамп океани» ёки «Америка океани» деб қайта номлашни хоҳлашини билдирди. «Мен лавозимимни тарк этгунимга қадар биз буни қилишимиз керак», — деди АҚШ етакчиси.
Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани фонида Uzbekistan Airways 11 октябрь ҳолатига кўра Тошкент — Жидда — Тошкент ва Тошкент — Мадина — Тошкент йўналишларидаги рейслар жадвал асосида бажарилаётганини тасдиқлади. Авиакомпания минтақадаги вазиятни кузатиб боришни давом эттирмоқда.
Ўзбекистонда «Яндекс Go» иловасининг фаолиятида кенг кўламли узилиш қайд этилди. Фойдаланувчилар такси чақириш имконсизлиги ҳамда геолокацияни аниқлашда муаммолар юзага келаётганини хабар қилмоқда.
Самарқандга қилган ташрифидан сўнг блогер Тошкентга қайтди. Унинг Самарқанддаги бўлиш вақтида мухлислар тўдаси йиғилди, тасвирга олиш гуруҳи эса одамларнинг кўплиги сабабли қийинчиликларга дуч келди.
Ўзбекистонлик Амина Маҳмудова «Татар қиз – 2026» халқаро танловининг ғолибига айланди. Танлов финали Туркманистоннинг Туркманбоши шаҳрида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Туркманистоннинг «Аваза» туристик зонасида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзга чиқиб, Додружлик мамлакатларининг кейинги ҳамкорлигидаги асосий йўналишларини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда оддий товар айирбошлашдан қўшма ишлаб чиқариш ва қўшилган қиймат занжирларини яратишга ўтиш зарурлигини таъкидлади.
Ўзбекистоннинг Ар-Риёддаги элчихонаси минтақадаги вазият кескинлашгани муносабати билан Саудия Арабистонида бўлиб турган фуқароларни авиақатновлар жадвали ва транзит йўналишларидаги эҳтимолий ўзгаришлар ҳақида огоҳлантирди. Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Саудия Арабистонида ички вазият барқарорлигича қолмоқда.
2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқароларининг Мисрга сафар қилиши учун янгиланган талаблар кучга киради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчихонаси расман хабар берди.
Ўзбекистонда 2027 йилдан пенсия тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳузурида халқаро маслаҳатчилар иштирокида лойиҳа офиси ташкил этилади.
Тошкент марказидан чиқишда 2, 26, 37, 68 ва 93-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди. Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун алоҳида BRT йўлагини қуриш ишлари олиб борилаётгани сабабли, Истиқбол кўчаси билан чорраҳада чапга бурилиш вақтинча чекланди.
Ўзбекистон ҳукумати 2026 йил охирига қадар давлат мулкини хусусийлаштириш орқали камида 14 трлн сўм (тахминан 1,2 млрд доллар) тушум олишни мақсад қилган. Савдоларга 84 та компаниядаги давлат улушлари, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва қарийб 8 минг гектар ер майдони чиқарилиши режалаштирилган.
12 октябрдан Тошкентдаги ТЦ-5 иссиқлик таъминоти ҳудудида режали профилактика ишлари сабабли иссиқ сув бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар берди.
Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди. Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.
Ўзбекистонда илк бор 2027 йил 4–5 февраль кунлари халқаро «Tashkent Content Market» контент бозори ўтказилади. У миллий фильмлар, сериаллар, анимация ва рақамли маҳсулотларни халқаро бозорга олиб чиқиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда янги лойиҳаларни яратиш учун профессионал майдонга айланиши кутилмоқда.
Туркияда 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича янги чекловлар жорий этилиши кутилмоқда. Унга кўра, 15 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади, 15–18 ёшдаги ўсмирлар учун эса айрим функциялар чекланади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилган. Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти қуйидагича: 20 ёшгача — 32 902 нафар; 20–30 ёш — 49 280 нафар; 31–40 ёш — 7 570 нафар; 41 ёш ва ундан катталар — 2 562 нафар; Шундан, 50 ёш ва ундан катталар — 694 нафар.
STADA Health Report 2026 халқаро тадқиқотига кўра, мамлакат аҳолисининг 82 фоизи давлат соғлиқни сақлаш тизимидан қониққан, 55 фоизи эса саломатлик билан боғлиқ масалаларда сунъий интеллектдан фойдаланади. Тошкент, 7 октябрь.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.