Ўзбекистонда сифат талабларига жавоб бермайдиган 22 та дори воситаси аниқланди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда белгиланган сифат талабларига мос келмайдиган 22 та дори воситаси аниқланди. Бу ҳақда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази хабар берди.

Ўзбекистон ва АҚШ дипломатлар оила аъзоларининг ишлашига рухсат берувчи келишувни имзолади

Ўзбекистон ва АҚШ дипломатик ваколатхоналар ходимларининг оила аъзоларига қабул қилувчи мамлакат ҳудудида ишлаш имконини берувчи келишувни имзолади. Ҳужжат 9 октябрь куни Самарқандда «С5+1» форматидаги учрашув доирасида имзоланган.

Ўзбекистон ва АҚШ Ой ва Марсни тинч мақсадларда ўзлаштириш бўйича келишувни имзолади

Ўзбекистон Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинч мақсадларда тадқиқ этиш ҳамда улардан фойдаланиш тамойилларини белгилаб берувчи «Артемида» келишувларини имзолаган 77-мамлакат бўлди. Ҳужжат АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан икки томонлама музокаралар якунлари бўйича имзоланди.

Google Pay Ўзбекистонда расман ишга туширилди

Google Pay контактсиз тўловлар хизмати Ўзбекистонда расман ишга туширилди. Бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда бўлиб ўтган панель муҳокамасида Google Cloud вакили Марчин Красуски маълум қилди.

Душанбеда ШҲТга аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда

Тажикстон пойтахти Душанбе шаҳрида Тажикстон Бош вазири Қоҳир Расулзода раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Саммитда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг ҳукумат делегациялари кўп томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қиладилар.

Ҳаво шари Тошкентнинг тўртта туманида электр узилишларига сабаб бўлди

Қибрай туманидаги «Aksa Toshkent» ИЭСнинг очиқ тақсимлаш қурилмасига ҳаво шари тушиб кетиши ҳимоя тизимининг ишга тушишига ва электр таъминотида узилишлар юзага келишига олиб келди. Бу ҳақда энергетика компанияси хабар берди.

Шавкат Мирзиёев Марко Рубио ва Серджио Горни давлат орденлари билан мукофотлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони «Буюк хизматлари учун» ордени, АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Горни эса «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Марко Рубио Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун ушбу мукофотга сазовор бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Марко Рубио стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Самарқандда АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони қабул қилди. Учрашувда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Тошкентда 58 ва 100-сонли автобус йўналишларининг ҳаракат чизмасига ўзгартиришлар киритилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти йўналишларини мақбуллаштириш доирасида 58 ва 100-сонли автобусларнинг ҳаракат чизмасига ўзгартиришлар киритилди. Киритилган ўзгаришлар:  58-сонли йўналиш («Дўстлик-2 мавзеси — Экскаватор заводи»): Илгариги «Экскаватор заводи» охирги бекати ўрнига эндиликда йўналиш «Дархон майдони» бекатигача қисқартирилди.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони Самарқандда кутиб олди. Бу Рубионинг Марказий Осиёга илк ташрифи ҳисобланади.

Францияда нархлар ошишига қарши норозиликлар оммавий тартибсизликларга айланиб кетди

Париж ва Франциянинг бошқа йирик шаҳарларида ҳаёт қимматлашишига қарши бошланган намойишлар зўравонликлар билан давом этмоқда. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар чиқиб, юзлаб дўконлар таланди, биноларга ўт қўйилди.

Шавкат Мирзиёев: Имом Мотуридийнинг минг йил аввал ёзилган асарлари бугун ҳам долзарб

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, уни реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. 10,2 гектар майдонни эгаллаган мажмуа ҳудудида зиёратчилар учун янги масжид қурилган, Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний мақбаралари реконструкция қилинган.

Самарқандда «Ширин» массивидан шаҳар марказигача бўлган масофани 4 километрга қисқартирувчи кўприк қурилмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятида Қорадарё устидан қурилаётган янги кўприк лойиҳаси билан танишди. Кўприк қурилаётган «Ширин» массивини Самарқанд шаҳри ва халқаро аэропорт билан боғлайди.

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг инвестициялар, саноат ва савдо масалалари бўйича ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У аввал Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони ва Қирғизистондаги элчихоналарида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Ўзбекистонда савдо соҳасида 170,5 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги фаол корхона ва ташкилотларнинг 27,5 фоизи савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг учдан биридан кўпроғи ҳам ушбу тармоқда ишламоқда.

Марко Рубио: «Ўзбекистон билан ҳамкорлик биз учун муҳим»

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга ташрифи остонасида Самарқандга сафари ҳақида тўхталиб, Тошкент билан муносабатлар стратегик аҳамиятга эга эканини ва ушбу ташриф ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилаётганини таъкидлади. Маълум қилинишича, Давлат котиби 17–22 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё тури доирасида дастлаб Самарқандга ташриф буюради.

Тошкентда Халқаро мода академияси ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2026 йил 16 октябрдаги қарори (ПҚ–378-сон) билан енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида давлат муассасаси шаклидаги Халқаро мода академиясини ташкил этишни тасдиқлади. Янги олий таълим муассасаси Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда Париж халқаро мода академиясининг қўшма таълим дастури негизида шакллантирилади.

Тошкент Иссиқлик электр маркази ҳудудида иссиқ сув сифати тўлиқ меъёрга келтирилди

Тошкент Иссиқлик электр маркази (ИЭМ) ҳудудида иссиқ сув сифати билан боғлиқ вазият тўлиқ барқарорлашди ва аксарият истеъмолчиларда кўрсаткичлар белгиланган меъёрларга келтирилди. Сув намуналари корхонанинг ички лабораториясидан ташқари «Тошкент шаҳар сув таъминоти» кимё-бактериологик лабораториясида ҳам текширувдан ўтказилди.

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 18-ғалабасини қўлга киритди

Лондонда ўтказилган профессионал бокс кечасида икки карра Олимпия ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўзининг 18-жангини ўтказди. Ҳамюртимиз британиялик Соломон Дакресга қарши 10 раунд давом этган баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

Ҳоким ва прокурор “хўжайин”ми?

Кейинги йилларда раҳбарларга “хўжайин” деб мурожаат қилиш урфга айланди. Айниқса ҳоким, прокурор, суд раисига нисбатан ушбу мурожаат шаклини ишлатилишини ўта ноўрин деб ҳисоблайман.

ЭИЗ «Сурхон-Агро» иштирокчилари беш йил муддатга учта солиқ туридан озод этилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2026 йил 13 октябрда «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни (ПҚ–224-сон) имзолади. Ҳужжатга кўра, «Сурхон-Агро» ЭИЗ иштирокчилари киритилган инвестициялар ҳажмидан қатъи назар, беш йил муддатга юридик шахсларнинг ер солиғи, мол-мулк солиғи ҳамда фойда солиғидан озод этилади.

«Ўзбекистон талабалар театрлари лигаси» лойиҳаси «Евразия» халқаро мукофоти ғолиби бўлди

Ўзбекистон Давлат ёшлар театри директори Фарҳод Ўктамович Жўраев II «Евразия» халқаро мукофотининг «Маданий код» номинациясида ғолиб бўлди. Ушбу мукофотга Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси ва Ўзбекистон Давлат ёшлар театри ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ўзбекистон талабалар театрлари лигаси» лойиҳаси сазовор бўлди.

Сирож Бекчанов «Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекцияси» раҳбари этиб тайинланди

Бекчанов Сирож Бозор ўғли «Ўзатом» агентлиги ҳузуридаги «Атомчилар шаҳарчасини қуриш дирекцияси» давлат муассасаси директори лавозимига тайинланди. Сирож Бекчанов Урганч давлат университетини тамомлаган бўлиб, шу вақтга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг қуриш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт маблағларини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 2026 йилнинг 1 ноябрига қадар узайтирилди. Ушбу тартиб бакалаврият ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, шунингдек, ўқиши кўчирилган ёки қайта тикланган талабаларга татбиқ этилади.

Ўзбекистонда энг кўп талабалар 19 ёшда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йилида йилда Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1,5 млн нафарни ташкил этган.Талабаларнинг ёш бўйича тақсимоти қуйидагича: 17 ёш ва ундан кичиклар — 37 074 нафар; 18 ёш — 200 578 нафар; 19 ёш — 220 598 нафар; 20 ёш — 207 146 нафар; 21 ёш — 179 230 нафар; 22 ёш — 116 890 нафар; 23 ёш — 81 400 нафар; 24 ёш — 60 409 нафар; 25 ёш — 49 377 нафар; 26–29 ёш — 136 855 нафар; 30–34 ёш — 122 742 нафар; 35–39 ёш — 69 224 нафар; 40 ёш ва ундан катталар — 53 483 нафар.

Тошкентда 19 октябрдан 100-сонли автобус йўналиши ўзгаради

Тошкентда 19 октябрдан 100-сонли автобус ҳаракат йўналиши ўзгартирилади. Янги схема Дилсарой кўчасини жамоат транспорти билан таъминлаш мақсадида аҳоли мурожаатлари асосида ишлаб чиқилган.

Наманганда 5,2 миллиард сўмлик ноқонуний дори воситалари сақланаётган яширин омборлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Божхона ва Ички ишлар бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида 1987, 1997 ва 2002 йилларда туғилган уч нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, 5 та хонадонда яширин омборлар ташкил этгани ҳамда сифат сертификатига эга бўлмаган тиббиёт воситаларини сақлаб келаётгани аниқланди.

Иш жойларида номақбул ҳолатларнинг олдини олиш бўйича Миллий дастур ишга тушди

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ўзаро ҳурматга асосланган меҳнат муҳитини таъминлаш бўйича Миллий дастурни амалга ошириш бошланди. Дастур ходимларнинг ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, тазйиқ, зўравонлик ва камситишнинг олдини олиш, мурожаатларни кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган.

Фарғонада Cobalt, Damas ва Labo учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарадиган завод очилди

Фарғона вилоятида автомобилларнинг тормоз ва рул бошқаруви тизимларини ишлаб чиқарувчи «Hansae Mobility Turan» заводи очилди. Корхона дастлаб Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун йилига 310 минг тўплам бутловчи қисмлар етказиб беради.

Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари этиб тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғи билан адлия катта маслаҳатчиси Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Н. Аллабергенова тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.