Фарғонада беш нафар шахс сохта ҳужжатлар орқали 428,8 млн сўм кредит олгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Текширувда беш нафар фуқаро ўзаро тил бириктириб, ҳеч қаерда расман ишламаса-да, ўзларини Миллий гвардияга қарашли ҳарбий қисм хизматчилари сифатида кўрсатгани аниқланган.

Намунали истеъмолчилар учун электр ва газга олдиндан тўлов 15 фоизгача пасайтирилди

Президент Фармонига мувофиқ, тўлов интизомига риоя қилувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг айланма маблағларини тежаш мақсадида “намунали истеъмолчи” мақоми жорий этилди. Янги тартибга кўра, тегишли автоматик ҳисобга олиш тизимларига (ЭҲНАТ ва ТГНҲАТ) уланган, муддати ўтган қарздорлиги ва қоидабузарликлари бўлмаган корхоналар эндиликда электр энергияси ва табиий газ учун 100 фоиз эмас, балки ойлик истеъмол қийматининг атиги 15 фоизини олдиндан тўлайдилар.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди. Олий даражадаги мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, шунингдек, замонавий сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва соҳада тажриба алмашиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

1 октябрдан Тошкентда жамоат транспорти тарифлари оширилади

2026 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳрида автобус ва метрода бир марталик қатнов учун электрон тўлов 2 500 сўм бўлади. Нақд пулда тўлаш тарифи 3 000 сўмлигича қолади.

Ўзбекистон яна бир бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

Ўзбекистон эркаклар асосий миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг ҳал қилувчи турида Нодирбек Якуббоев, Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов дуранг қайд этган бўлса, Муҳиддин Мадаминов ўз партиясида ғалаба қозонди.

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бир неча кундан буён давом этаётган кучли жала сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Айрим ҳудудларда бир суткада 210 мм гача ёғингарчилик қайд этилиб, шаҳарнинг барча 50 та тумани сув остида қолди.

Ўзбекистон ҳудудларининг прогрессив рейтинги эълон қилинди

Прогрессив ислоҳотлар маркази томонидан мамлакат ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини комплекс баҳоловчи Прогрессив рейтинг учинчи бор эълон қилинди. Мазкур тадқиқот ҳудудлардаги ҳолатни соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт, инфратузилма, имкониятлар, жамоат хавфсизлиги ва табиий муҳитдан иборат еттита асосий йўналиш бўйича баҳолаб, сўнгги уч йиллик динамикани кўрсатиб беради.

Ўзбекистонда электр энергиясининг узоқ вақтли узилишлари учун компенсация тўлаш механизми ишлаб чиқилади

Президентнинг 2026 йил 22 сентябрдаги ПФ-202-сонли Фармонига асосан, ёнилғи-энергетика тармоғини ислоҳ қилиш доирасида электр таъминоти белгиланган муддатларда қайта тикланмаган ҳолларда истеъмолчиларга компенсация тўлаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Тегишли низом лойиҳаси 2026 йилнинг декабрь ойига қадар ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар билан келишилгач, Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқаришдаги жароҳатлар онлайн рўйхатга олинади

2026 йил 1 декабрдан эътиборан корхона ва ташкилотларда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳамда ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар «Xavfsiz mehnat» ягона электрон тизими орқали мажбурий тартибда қайд этилади. Янги тартибга кўра, нохуш ҳодиса юз берган тақдирда, иш берувчи 24 соат ичида Давлат меҳнат инспекцияси, юқори турувчи ташкилот ва ички ишлар органларига электрон шаклда хабарнома юбориши шарт.

Маҳалла бошқаруви: ислоҳотни пастдан бошлаш лозим

Мамлакатимизда маҳалла тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, МФЙлар фаолиятини ташкил этишга салмоқли мабалағ ажратилмоқда, маҳалла раиси ва “еттилик”нинг бошқа аъзоларига тегишли ваколатлар берилган. Аммо нега шунча эътиборга қарамасдан маҳаллалар кўнгилдагидек ишни ташкил этиб, аҳолининг оғирини енгил қилишга эришмаяпти?

Ўзбекистон Токиодаги Tourism EXPO Japan 2026 халқаро туризм кўргазмасида иштирок этмоқда

2026 йилнинг 24–27 сентябрь кунлари Токио шаҳрида ўтказилаётган дунёдаги энг йирик туризм анжуманларидан бири — Tourism EXPO Japan 2026 кўргазмасида Ўзбекистон миллий делегацияси фаол иштирок этмоқда. Мамлакатимиз шарафини “Uzbekistan Airways” миллий авиакомпанияси ҳамда “Tourlink”, “Megatour”, “Assalam Travel”, “Moel Bosh” ва “Elite Cars Travel” каби етакчи сайёҳлик корхоналари вакиллари ҳимоя қилмоқда.

Хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш қайси ҳудудларда қайд этилди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,7 фоизга ошган.

Шахсни 3 ёки 10 суткагача маъмурий ушлаб туришга оид норма Конституцияга зид деб топилди

«Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарори (ҚСҚ–8-сон, 2026 йил 22 сентябрь) қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – омбудсман Конституциявий судга мурожаат қилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 288-моддаси иккинчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 27-моддаси учинчи қисмига мувофиқлигини аниқлашни сўраган.

ИШИДни молиялаштиришда айбланаётган Ўзбекистонда туғилган шахс Грузиядан АҚШга экстрадиция қилинди

Ўзбекистонда туғилган Давуд Ансари, шунингдек, Қозимжон Ғафуров номи билан танилган шахс Грузияда қўлга олиниб, АҚШга экстрадиция қилинди. АҚШ ҳукумати уни ИШИД ва «Ан-Нусра фронти»га моддий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, бундай ёрдамни ташкил этиш мақсадида тил бириктиришда айбламоқда.

Ўзбекистон Мудофаа вазири Қозоғистон Элчихонасида таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Халмухамедов Қозоғистон Республикаси ҳарбий-деңиз кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан Тошкент шаҳридаги Қозоғистон Элчихонасига ташриф буюрди. Вазирлик раҳбари қўшни давлатнинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхонасида бўлиб, фожиа муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди ҳамда Қозоғистон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдирди.

Каспийдаги ҳарбий машғулотларда Қозоғистоннинг 12 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди

Қозоғистон Ҳарбий-деңиз кучларининг Каспий денгизида (Манғистау вилояти) ўтказилаётган “Каспий мудофааси – 2026” машғулотлари вақтида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва кучли шамол сабабли 17 нафар ҳарбий очиқ денгизга оқиб кетган. Олиб борилган қутқарув ҳаракатлари давомида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани аниқланди, 3 киши қутқариб олинди ва 2 нафарини қидириш ишлари давом этмоқда.

Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги электрон тизим жорий этилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 сентябрдаги 508-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 24 декабридан эътиборан Тошкент шаҳрида ушланган автомобилларни жарима майдончасига олиб келиш, сақлаш ва олиб чиқишнинг янги тартиби кучга киради. Янгиликнинг асосий моҳияти шундаки, барча жараёнлар «Жарима майдончаси» модули орқали тўлиқ электрон форматга ўтказилади.

ИИВ ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар бериш учун махсус Telegram-бот ишга туширилди

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси фуқаролар ва соҳа ходимлари билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш мақсадида @iiv_shxbb_bot махсус Telegram-ботини ишга туширди. Ушбу электрон платформа орқали ички ишлар органлари ходимларининг коррупция, тамагирлик, ноўрин хатти-ҳаракатлари ҳамда хизмат фаолиятида дуч келинаётган муаммолар ҳақида тезкор хабар бериш имконияти яратилди.

Лондон мода ҳафталигида: Омар Мансур «Жонли тўқув дастгоҳи» коллекциясини тақдим этди

Омар Мансур Лондон мода ҳафталиги доирасида «The Living Loom» («Жонли тўқув дастгоҳи») коллекциясини тақдим этди. Бу дизайнернинг мода ҳафталигидаги 21-иштироки бўлди.

Владлен Денисов ва Нилуфар Зокирова Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритдилар

Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида бўлиб ўтаётган XX ёзги Осиё ўйинларида каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Владлен Денисов ҳамда Нилуфар Зокирова жуфтлиги навбатдаги муваффақиятни қайд этди. Микст дастурида иштирок этган спортчиларимиз маҳорат кўрсатиб, финиш чизиғига иккинчи бўлиб етиб келдилар ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги кумуш медални тақдим этдилар.

Тошкент метросида 56 та янги вагон қатновга қўйилди

Тошкент метрополитени йўловчилари учун яна бир қулайлик яратилди – метро парки 56 та янги вагон, яъни 14 та замонавий поезд таркиби билан бойиди. 2026 йилда харид қилиниши режалаштирилган барча янги поездлар ўқув йили бошланишига қадар олиб келинди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда “Сояли сайр кўчалари” барпо этилмоқда

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб аҳоли масканларини кўкаламзорлаштириш ва “Сояли сайр кўчалари” тармоғини ташкил этиш ишлари жадал давом этмоқда. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Сайқал” маҳалласида 550 туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, 700 метр масофадаги пиёдалар йўлаги ободонлаштирилмоқда.

Тошкентда Шаҳриобод кўчасида ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳрида Шаҳриобод ва Навниҳол кўчалари кесишмасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Чеклов диаметри 700 мм бўлган иссиқлик тармоғининг бир қисмини алмаштириш ишлари билан боғлиқ.

1 октябрдан my.gov.uz’да мол-мулкни сотишни тақиқлаш ва картани блоклаш имконияти пайдо бўлади

2026 йил 1 октябрдан my.gov.uz порталида фуқаролар ва бизнес учун янги имкониятлар жорий этилади. Улар орқали мол-мулк, телефон рақамлари ва банк карталарини онлайн бошқариш мумкин бўлади.

Сурхондарёда туман санитария-эпидемиология бўлими бошлиғи 2,1 млн сўм пора олаётганда ушланди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи 2,1 млн сўм миқдорида пора олаётганда ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, бўлим раҳбари тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг 42 нафар ходимига санитария сертификатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Тошкентда ҳарорат инверсияси сабабли ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Экология қўмитаси маълумотига кўра, 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь тонги соат 4:00 гача бўлган оралиқда Тошкент шаҳрида атмосферада ҳарорат инверсияси ҳодисаси кузатилиши мумкин. Ер юзасидаги ҳаво совиб, юқори қатламдаги ҳаво илиқроқ қолиши ҳамда шамол тезлиги 0,5–1 м/с гача пасайиши натижасида ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашади.

Урбанизация миллий қўмитаси:Тошкентда шаҳрида яшил ҳудудлар сақлаб қолиниши шарт

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим яшил ҳудудлар ўрнида атотураргоҳ қурилиши, жамоат парки режалаштирилган ҳудудлар аукцион савдосига чиқарилгани билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама қилинмоқда. Урбанизация ва уй-жой бозори миллий қўмитасига кўра, шаҳар марказидаги мавжуд яшил ҳудудларни камайиши, аҳолининг сайр қилиши ва дам олиши учун қулай жамоат жойлари ўрнида конструктив қурилишлар бўлиши мутлақо мақсадга мувофиқ эмас.

Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди

— ҚаҳрамонжонЗоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. — Адлия полковниги Жахонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Самарқандда суюқ совун хариди бўйича 1,1 млрд сўмлик зарар аниқланди

Самарқанд вилоятида бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки растрата қилиш натижасида 1,1 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда маълум бўлган.

Холни олдириш саратонга олиб келадими ва ҳуснбузарга тиш пастаси суртиш тўғрими?

Дерматологлар кенг тарқалган афсоналар ва тери муаммоларининг реал сабабларини очиқлади Эл орасида “холга тегиб бўлмайди, олдирсанг саратонга айланади” деган гапларни жуда кўп эшитамиз. Бундан ташқари, “ҳуснбузарни сиқиб ташласанг тезроқ кетади” ёки “унга тиш пастаси суртсанг, тезда қурийди” деган “халқона” маслаҳатларга ишонувчилар ҳам кам эмас.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.