“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ахборот хизматининг хабар беришича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб бериш ва авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд қурилмаларда таъмирлаш мақсадида эртага, 30 май куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади: Бектемир тумани: “Забардаст”, “Устозлар”, “Ийк ота” ҳамда “Гулбоғ” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 08:00 дан 13:00 гача; Учтепа тумани: “Тақачи”, “Бешқайрағоч”, “Кўркамобод”, “Ҳожиобод”, “Латиф Гузар”, “Ҳайратий”, “А.Қодирий”, “Журжоний”, “Қуйи Дархон”, “Хуршид” ҳамда “Ўткир” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
Қасддан одамларга қарата ҳайдаб, бир кишини уриб юборган ҳайдовчига безорилик моддаси билан жиноят иши очилди. Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинада стадионга кириб, у ердаги одамлар устига ҳайдамоқчи бўлгани ва бир кишини уриб кетгани акс этган видео тарқалди.
IBA расмий сайтида хабар қилинишича, Париж-2024 Олимпия ўйинларининг бокс беллашувлари учун соврин жамғармаси 3,1 миллион доллардан ортиқ бўлиб, 100 дан ортиқ боксчилар ўртасида тақсимланиши режалаштирилган. Олтин медални қўлга киритган спортчи 50 000 доллар олиши белгиланди, унинг миллий федерацияси ва мураббийи 25 000 доллардан ишлаб олади.
Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, томонлар икки давлат етакчиларининг қатъий сиёсий иродаси ва ўзаро ишончга асосланган дўстона муносабатлари туфайли Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик ривожланиб бормоқда. Мулоқот чоғида мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва парламентлараро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Бугун, 29 май куни соат 15:50 ларда Тошкент шаҳар Сергели туманида тепловоз ва автобус ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳолатга изоҳ берди.
Прокуратура маҳкум йигит ўзини ўзи осганини маълум қилди. Аммо, йигитнинг онаси ўғли қийноқ сабабли вафот этганини даъво қилмоқда.
Гумонланувчини қўлга олиш чоғида ундан Ўзбекистонга олиб ўтилиши керак бўлган 16 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси олинган. Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистоннинг Ақси ва Ала-Бука вилоятлари орқали Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб кираётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велошоссе бўйича “Tour of Bostonliq Ladies" баҳслари якунига етди. 3 босқичдан иборат бўлган қизиқарли пойга якунида ҳамюртимиз Янина Кускова ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом ҳамда тренерлик учун 6 йиллик сертификат берилади. Ўзбекистонда Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги Ўзбекистонда мажбурий автосуғурта тарифлари қайта кўриб чиқилишини эълон қилди. Маълум қилинишича, сўнгги йилларда суғурта ташкилотлари томонидан суғурта товонлари ўз вақтида тўланмаётгани ҳамда тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаётгани бўйича транспорт воситалари эгаларининг мурожаатлари сони ортиб бормоқда.
Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. 36 та янги давлат қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирди.
«Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-197-сон, 28.05.2024 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (Академия) ташкил этилади.
28 май куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши жароҳатланди. Бу ҳақда пойтхт ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Ишлаётган талабалар ўртасида Тошкентда ўқиётганлар етакчи эканлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги Матбуот хизматининг хабар берди.
Тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу каби омиллар сабаб ИЛМА тарифларни қайта кўриб чиқишни режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ишлаётган талабалар ўртасида Тошкентда ўқиётганлар етакчи. Бандлик вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 114 135 нафарни ташкил этмоқда.
Улар сохта ҳужжатлар орқали фуқароларни "Ҳаж"га юбориш учун улардан 5,5-10 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарони ишончига кириб, танишлари ёрдамида, унга Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бошқа ҳолатда эса пойтахтда фаолият юритувчи иккита сайёҳлик фирмалари ходимлари Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига улардан биридан 5,5 минг, иккинчисидан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ўзбекистон фуқаролари қиролликда 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади. Таиланд ҳукумати қиролликнинг туризм саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни тасдиқлади.
Ҳаракат таркиблари асосан, “Ер усти ҳалқа йўли йўналишда”да ҳаракатга чиқарилади. Бугун Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари натижасида топилган топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига тегишли эканлиги аниқланган. Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.
Жорий йилнинг 28 май куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди.
Белгиланмаган жойларга чиқинди ташланишининг олдини олиш мақсадида республика бўйлаб 200 га яқин замонавий видеокамералар ўрнатилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лола Раҳмонбоева маълум қилди.
Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.
Майамидан Лос-Анжелес шаҳрига учган бокс афсонасини фавқулодда госпиталга олиб кетишга тўғри келди. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт қўнишига ярим соатдан кўпроқ вақт қолган бир пайтда бортда шифокор борми деган эълон янгради.
Жаҳон чемпиони Исроил Мадримов Теренс Кроуфoрд билан бўладиган жангига сўнгги тайёргарлик машғулотларини ўтказиш учун АҚШга йўл олганди. Чарм қўлқоп устамиз Лос-Анжелес шаҳрига етиб борди.
“The Grand Serai” номи билан қуриладиган паркда мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляжлар бўлади. Лойиҳа учун инвестициялар ҳажми 200 млн АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2’нинг газ баллони портлаб кетгани натижасида бир нечта инсонлар вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Президентнинг бюджет ҳисобидан таълим кредитини ажратиш бўйича фармони эълон қилинди.
2024 йил январь — апрель ойларида Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи 66 513 та юридик шахс томонидан 12,1 триллион сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Фискал таҳлиллар портали маълум қилди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги “InterHotel” МЧЖдаги (International меҳмонхонаси) 100 фоиз давлат улушини хусусийлаштириш бошланганини маълум қилди. Қайд этилишича, хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида “Deloitte” компанияси жалб этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.