Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 майдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил II чоракдан бошлаб 128 700 сўмни ташкил қилади.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрини сув билан таъминлаётган асосий магистрал сув қувурларидан бири тешилгани туфайли айрим кўчаларни сув босгани айтилган видео хабарлар тарқалди. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги Чўпон ота сув иншоотидан келаётган диаметри 1000 миллиметрлик катта босимдаги марказий сув қувурида фавқулодда носозлик юзага келган.
Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 540 млн сўм товон пули талаб қилиб, судга шикоят қилган. Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган.
Боғча нархларининг ошиши, хорижда ишлашга кетаётганларга компенсациялар, имтиёзли ипотека каби қатор ўзгаришлар 1 июндан кучга киради. Қонунчиликка кўра, “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар тўланади: — хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм) миқдорда; — хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 700 минг сўм) миқдорда; — йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
Франциялик теннисчи, дунёнинг 121-ракеткаси Теренс Атманн 26 май, якшанба куни “Ролан Гаррос-2024”нинг беш сетлик биринчи давра баҳсида ATP рейтингининг 45-рақами, австриялик Себастьян Офнерга ютқазди – 6:3, 6:4, 6:7, 2:6, 5:7.Учрашув давомида Атман хатоларини жуда оғир қабул қилди ва кўп асабийлашди. Ўйиннинг бир вазиятида у тўп билан томошабинга зарба берди.
Ўзбекистон-Россия саммити доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Тошкент шаҳридаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрдилар. Кўп миллатли халқларимиз кўп асрлик умумий тарихимиз ва унинг ёрқин саҳифалари, жумладан, Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабани алоҳида ҳурмат-эътибор билан ёд этадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди. Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди.
27 май куни Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев ва Путин раислигида Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоизки, бу платформа олти йил аввал икки давлат раҳбарлари томонидан ишга туширилган бўлиб, қўшма Ҳудудлараро ҳамкорлик форуми шаклида фаолият юритган.
Жорий йилнинг 17-25 май кунлари Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 103 мамлакат орасида 3-ўринни эгаллаган терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди. Матонатли пара атлетларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оила аъзолари томонидан катта тантана билан кутиб олинди.
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Париж Олимпиадасига лицензия берувчи турнир ўтказилмоқда. Мусобақа доирасида -75 кг вазнда иштирок этаётган Азиза Зокирова, ўзининг мусобақадаги илк учрашувида латвиялик Китижа Зарбергани 5:0 ҳисобида таслим этди ва кейинги босқичга йўл олди.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль Франция Очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиқа олмади. Испаниялик теннисчи турнирнинг биринчи даврасида германиялик Александр Зверевга 3:6, 6:7 (5:7), 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.Ушбу мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза, жами 12 та медаль қўлга киритган ҳолда дунёнинг 50 га яқин давлати орасида умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллади.
Ўзбекистоннинг оғир вазн тоифасида жанг қилувчи профессионал боксчиси Баҳодир Жалолов жанглардан тушган даромади қандай сарфлагани маълум бўлди. Бу ҳақда спортчи Халқаро бокс ассоциациясига (IBA) берган интервьюсида айтиб ўтган.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Янги Тошкент кўчаларидан бири “Санкт-Петербург” деб номланиши ҳақида маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашувда Тошкент кўчаларидан бирига Россия Федерациясининг маданий пойтахти шарафига ном бериш қарори ҳақида гапирди.
Агар талабанинг ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда кредит миқдори ҳам контарктга нисбатан пастроқ миқдорда берилади. Президент тегишли фармонга имзо қўйди.
Шавкат Мирзиёев ва Путин Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолашди. – Дунёдаги деярли барча етакчи давлатлар ўз энергетик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини атом энергетикаси ҳисобига таъминламоқда.
Жумладан, Қўшма баёнот, товар айирбошлашни ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, Бауман университети филиалини очиш тўғрисидаги меморандум ва икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид бошқа ҳужжатлар бор. Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин Қўшма баёнотни имзоладилар, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.
Ўтказилган музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қўшма баёнот имзоладилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида кам қувватли атом электр станцияларини қуришни назарда тутади. Россия Ўзбекистонда қуввати 55 МВт бўлган 6 тагача энергоблокни ўз ичига олувчи кам қувватли атом электр станцияларини қуриши мумкин.
Вилоят ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, бугун соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин музокараларни расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар. Музокараларда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровлик стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини, энг аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини таьминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Президент Халқ қабулхонасининг «Мурожаатдан даромадга» лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятининг Хазорасп, Шовот, Тупроққалъа ҳамда Янгибозор туманларида яшовчи деярли 400 нафар мурожаатчи аёлларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Ўзбекистонга ташриф буюрган Рамзан Қодиров Кўкча масжиди ва Шайх Зайнуддин қабристонини зиёрат қилди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқ саҳифасида маълум қилди.
2024 йил 1 июндан меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Қонунчиликка кўра, бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган. Жорий йил 1 июндан эътиборан бир куб метр "метан" газнинг энг баланд нархи 3750 сўмдан ошмаслиги белгиланмоқда.
Чеченистон раҳбари Тошкентдаги бир қатор исломий зиёратгоҳларга ташриф буюрди. Ўзбекистонга ташриф буюрган Рамзан Қодиров Кўкча масжиди ва Шайх Зайнуддин қабристонини зиёрат қилди.
Япониянинг Кобе шаҳрида бўлиб ўтган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етди.Дунёнинг 103 та мамлакатидан мингдан ортиқ пара атлет иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза, жами 13 та медал жамғариб, умумжамоа ҳисобида Буюк Британия, АҚШ, Германия, Ҳиндистон ва Эрон каби етакчи давлатларни ортда қолдирган ҳолда 3-ўринни эгаллади.
Ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланган ҳолда мактаб таълими жараёнини ортиқча қоғозбозликдан ҳоли этиш орқали самарадорликка эришилади ва бошқарув жараёнларини шаффофлиги таъминланади. Хусусан, электрон баҳолар табели «эмактаб.уз» платформасида автоматик тарзда шаклланади ва ота-оналар учун тизимдан юклаб олиш имконияти яратилади.
Жорий йил 24 май куни Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоийлашувини таъминлаш учун инновацион ижтимоий ҳимоя тизими» (ИНСОН) лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 100 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредитни тасдиқлади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.