Gentra ҳайдовчиси аёлларни йўловчи мижоз сифатида олиб, йўлда кетаётганда ЙПХ ходимлари тўхтатган, лекин у бунга қарамай юқори тезлик билан номаълум томонга қочиб кетган. Олий суд Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Gentra ҳайдовчиси Урганч шаҳрида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, светофорнинг қизил чироғидан ўтган ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг эшиги очилмади мазмунидаги хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени матбуот хизмати изоҳ берди.
БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Унда қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани иккита медаль билан якунлади.
Чўмилишга бориб оқиб кетган 6-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан текширув олиб борилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилар дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари чўмилишга боришган.
Боксчи қизларимиз Таиланддаги жаҳон лицензион турнирини муваффақиятли бошлашди. -66 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Навбаҳор Ҳамидова ўзининг илк жангини болгариялик Ёана Нвамеруга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига орзу қилишдан тўхтамасликларини, эзгу интилишлардан ҳеч қачон қайтмасликларини тилади. Қуйида Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзларини келтирамиз: Қадрли фарзандларим!
Тўй кортежида гувоҳномасиз автомобиль бошқарган ва машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочган йигитларга жазо тайинланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ҳаракатланаётган Lacetti йўловчиси машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочаётгани акс этган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда йўлда турган фуқаро пичоқлаб кетилгани тасвирланган видео тарқалди. Фарғона вилоят ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
“Qanot Sharq” (Ўзбекистон) авиакомпанияси 30 июндан бошлаб Тошкент — Будапешт — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам қатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маст йигитлар қизларга гап отиб, жанжал кўтаришган ҳамда жанжални тўхтатмоқчи бўлган ресторан қоровули ва бошқа ходимини калтаклашди. Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, ҳодиса Жиззах шаҳрининг “Оққўрғонлик” маҳалласида жойлашган савдо мажмуасидаги овқатланиш шохобчасида содир бўлган.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятида тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео тарқалганди. Вилоят ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан хабар берди.
У хонадонларга кўз тирқишлари орқали қараб, ушбу хонадонларни эшитиб туриш орқали кузатиб юрганлиги натижасида хонадонда яшовчиларни қўрқитган. 2020 йили ўғрилик жиноятини содир этганлиги учун судланган фуқаро жорий йилнинг 21 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида хонадон эшикларини бирма-бир тортиб, ташқаридан туриб хонадон ичкарисини эшитаётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! Кобе шаҳрида давом этаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этади.
Муҳайё Абдусатторова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди! Жорий йилнинг, 19-21-май кунлари Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Бишкек шаҳрига амалий ташрифи давомида Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши Торағаси Нурланбек Шакиев билан учрашув ўтказди. Суҳбат аввалида икки давлат ўртасидаги яқин қўшничилик, вақт синовидан ўтган қардош стратегик ҳамкорлик муносабатларининг бугунги кундаги юксак даражасига тўхталиб ўтилди.
Хоразмда ўқувчиларга қўпол муносабатда бўлиб, калтаклаган ўқитувчи ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси хабар берди.
Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлигида ўтаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунги баҳслари бошланди.
Бугун БААнинг Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионати ўз якунига етади. Мусобақанинг сўнгги кунида аралаш жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Хоразмда мактаб ўқитувчиси 2 нафар ўқувчини дарс хонасида калтаклагани акс этган видеолавҳа тарқатилди.
Чирчиқ дарёсидан ноқонуний қазиб олинаётган қум-шағаллар ҳисобига табиатга зарар етказиш ҳолатлари аниқланди. Президент Администарцияси, Бош прокуратура ва Эковазирлик иштирокида жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Швейцариянинг Люцерн шаҳрида пара академик эшкак эшиш бўйича «Париж-2024» ёзги Паралимпия ўйинлари учун лицензион мусобақа бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ушбу мусобақанинг аёллар ўртасида М1Х классида 2000 метр масофага ўтказилган баҳсларда стартга чиққан ҳамюртимиз Муҳайё Абдусатторова барча рақибларини ортда қолдириб маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Наманганда қарийб 80 млн Россия рублини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди. Қарийб 80 млн Россия рублини Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган шахс 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Статистика агентлиги сўнгги 4 ойдаги туғилишлар сонини маълум қилди. Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилганлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.
Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала бошчилигидаги ЕИ делегацияси билан учрашув ўтказди. Мулоқот чоғида Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш режалари муҳокама қилинган.
Россия президенти Владимир Путин 26-27 май кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда zamon.uz Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг журналистларга айтган сўзларига таяниб маълум қилди.
Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги V – VII асрларга оид “Қорабоғтепа-1” археологик ёдгорлигининг 585 м3 майдони фуқаро С.С. ва М.С.лар томонидан уй-жой қуриш мақсадида текислаб юборилиб, ёдгорликка 19,3 млрд.
Тошкент шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасида лицензион турнир бўлиб ўтади. Осиё чемпионати 24 май санасидан бошланади.
Япония мезбонлик қилаётган пара енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида бугун ўзбекистонлик Ҳусниддин Норбеков олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Эртадан Бангкок шаҳрида Париж-2024 Олимпия ўйинлари учун йўлланма берувчи 2-Жаҳон квалификацион турнири старт олади. Мусобақанинг биринчи куни доирасидан бир нафар боксчимизнинг жангги ўрин олган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.