Мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузилган. Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни тахминан соат 17:20 ларда Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган.
Ясалган ҳайдовчилик гувоҳномалари нархлари 3,5-5,5 млн сўм бўлган. Қўлга олинганлар 200 нафардан ортиқ фуқароларни алдаб, пулларини олишган.
Тафсилотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. ФВВ хабарига кўра, А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи 229-километрида жалали ёмғирларнинг ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қумтошли масса қоплаган.
Uzbekistan Airports ҳаво кемаларига лазер нурлари солиш ҳолатлари сонини маълум қилиб, жавобгарлик ҳақида эслатди. Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январидан 10 майига қадар ҳаво кемаларининг қўниши ва қўниши вақтида лазер нурлари самолётларга йўналтириш ҳолатлари аниқланди.
Маълумотларга кўра, автобус ичида 20 га яқин одам бўлган. Бир нечта йўловчилар вафот этишган.
Айни дамда 8 баллик магнит бўрони бўлаётгани ҳақида фейк хабарлар ижтимоий тармоқларга тарқалганди. Ушбу хабар юзасидан Ўзгидромет муносабат билдирди.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактабнинг 8 синф ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани маълумот берди.
Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Чақалоқнинг отаси 2006 йилда туғилган йигит. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Йиғилишда соҳага ипак қуртини парваришлаш, касалликдан сақлаш агротехникаси ва инновациялари кириб келмагани ҳисобига уруғдан пилла олишда йўқотишлар сақланиб қолаётгани таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ходимлар фуқаронинг 41,6 млн қарздорлигини ундириш юзасидан уйига борганида фуқаро жанжал кўтарган. Мажбури ижро бюроси хабарига кўра, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Қўлга олинганлар Қозоғистондаги университетда ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, Ўзбекистондаги олийгоҳларга киритишни ваъда қилишган. Прокуратура департаменти хабарига кўра, фуқаро А.Х.
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашув кун тартибида иқтисодий дипломатиядаги муҳим имкониятларни кўрсатувчи кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Покистон президенти Асиф Али Зардорий қабулида бўлди.
Кеча унинг ўлимидан сўнг, танишлари марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, тармоқларда видео жойлади. Тошкентдаги пойгада қатнашган автомобиль уриб юборган пиёда AutoTuning_uz асосчиси 27 ёшли Дониёр экани маълум бўлди.
9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи А.Х. КИА русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1997 йилда туғилган пиёда уриб юборган.
Ҳаво кемаларининг учиши ва қўниши вақтида лазер нурларини ҳаво кемасига йўналтириш ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилмоқда.
Пойтахтдаги 30, 95, 110 ва 129 сонли автобусларнинг ҳаракат йўналиши ўзгарди. Йўловчиларнинг мурожаатларига асосан 72 сонли автобус йўналишининг иш бошлаш вақти соат 5:30 дан 5:00 га узайтирилди.
Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган 101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов билан учрашиб, унга уй берилишини айтганди. 8 май куни давлат раҳбари Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олганди.
Биринчи ярим енгил вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар, WBA ва IBF йўналишларида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев АҚШда машғулотларга киришди. Маълумот учун, Аҳмадалиев айни пайтда япониялик Наоя Иноуэга тегишли бўлиб турган WBA камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
Миллий Олимпия қўмитасида Енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Йиғилишда мамлакат енгил атлетикачиларининг “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
2023 йилда Ўзбекистонда 174 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 112 нафарга камайган. Маълум бўлишича, Республиканинг турли вилоятларида саноқли фахрийлар қолган: Тошкент – 42, Сирдарё – 1, Қорақалпоғистон – 2, Бухоро вилояти – 6 та, Қашқадарё – 8, Наманган вилояти – 4 та, Сурхондарё – 3, Андижон вилояти – 5, Жиззах вилояти – 3 та, Навоий вилояти – 4, Самарқанд вилояти – 4, Тошкент вилояти – 16, Фарғона вилояти – 9, Хоразм – 5. Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан ташқари 5271 нафар меҳнат фахрийси истиқомат қилади, улар ҳам Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2024 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 1 кв. километрга ўртача 82,3 киши тўғри келмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси вакиллари Хитой ногиронлар федерацияси вакиллари билан навбатдаги самарали учрашув ўтказди. Бу ҳақда Агентлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
8 май куни Москва шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Бугун Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда терма жамоанинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига олиб бораётган тайёргарлиги кўриб чиқилиб, федерация бошқарувига янги раис сайланди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Қозоғистонга бораётган ёки у ердан қайтаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан мамлакатга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришларини тавсия қилмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ, Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказади.
Шавкат Мирзиёев янги ёдгорлик лойиҳаси билан танишиб, барча юртдошларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади. Президентга “Ғалаба боғи”га ташрифи чоғида унинг ҳудудида янги ёдгорлик барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди.
2024 йилда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Европа куни доирасида Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллигини нишонлайди. Ушбу муҳим воқеани нишонлаш мақсадида 2024 йил 18 май шанба куни Тошкент Ботаника боғида йилнинг асосий оммавий тадбири – “Европа Иттифоқи – Ўзбекистон ҳамкорлигининг 30 йиллиги”га бағишланган оммавий фестивал ва консерт бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.