Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида сел хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» агентлиги кутилаётган ёмғирлар сабабли жорий йилнинг 8-9 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Агентликка кўра, қуйидаги ҳудудларда тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин: Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида; Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ туманларида; Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида; Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида; Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида; Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида; Фарғона вилояти: Фарғона, Бешариқ туманлари ва Сўх, Шоҳимардон ҳудудларида; Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси доирасида Покистон Ислом Республикаси Сенати Раиси Юсуф Ризо Ғилоний бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Президент администрацияси собиқ раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар қилди.

Бадиий гимнастикачиларимиз Жаҳон кубогининг илк босқичида тўртта медалга сазовор бўлишди

4-6-апрель кунлари Болгариянинг София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг биринчи босқичи бўлиб ўтди. 50 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун кураш олиб боришди.

Хоккей. Овечкин тарихий шайбани киритди

"Вашингтон Кэпиталз" жамоасининг россиялик ҳужумчиси Александр Овечкин НҲЛ тарихидаги энг яхши снайперга айланди ва Уэйн Грецкийнинг рекордини янгилади. Овечкин навбатдаги мавсумнинг иккинчи бўлимида "Нью-Йорк Исландерс"га қарши ўйинда гол урди.

World Boxing жорий йил бир қатор йирик турнирларга ташкилотчи бўлади

Хабарингиз бор, яқинда ҳамюртларимиз бокс бўйича ўтказилган жаҳон кубоги беллашувларида муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва битта бронза медалларини қўлга киритишди. Бу билан делегациямиз вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Қозоғистонга режадан кўпроқ сув жўнатди

Беш ойда Қозоғистон 12 миллиард куб метрдан ортиқ сув олди. Ўзбекистон Қозоғистонга 2024 йилнинг октябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар 12,6 миллиард куб метр сув жўнатди, бу аввалроқ режалаштирилганидан 1,7 миллиард куб метрга кўпдир.  2025 йилги суғориш мавсумида Ўзбекистон Қозоғистонга Сирдарё орқали қарийб 3,7 миллиард куб метр сув жўнатади, дея хабар бермоқда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги матбуот хизмати.

Россия армиясида Украинага қарши ҳарбий хизмат қилган ўзбекистонлик судланди

Наманган вилоятида яшовчи 51 ёшли фуқаро Россия қуролли кучлари билан шартнома тузиб, Мариуполь шаҳрида хизмат қилган. Иш материалларига кўра, 2023 йил май ойида судланувчи К.

Шавкат Мирзиёев Валентина Матвиенкони қабул қилди

Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясида Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган Россия Федерал мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвага боради

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади. Буни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади.

«Глобал ўзгаришлар парламентлар олдига янги вазифаларни қўймоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси ялпи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Нутқ матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик ёрдам берилади

Эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида президент тегишли қарор қабул қилди. 2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади

Базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади. Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишда эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори қабул қилинди.  Қарорга кўра, 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реестрига киритилган, шунингдек, Реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга: — электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача; — табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.

Чим устида хоккей бўйича Ўзбекистон кубоги якунланди

Спортнинг чим устида хоккей тури бўйича Ўзбекистон кубоги ўз ниҳоясига етди. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги "Ёшлик" спорт мажмуасида спортнинг чим устида хоккей тури бўйича U-14 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўз якунига етди.

Нодирбек Абдусатторов катта турнирда иштирок этади

Ханс Ниманн Париждаги ""Freestyle Chess Grand Slam Tour"  босқичида иштирок этмайди. Фишер шахмати бўйича Grand Slam Tour мусобақасининг Париждаги босқичида америкалик гроссмейстер Ханс Ниманн иштирок этмаслиги маълум бўлди.

Ферстаппен мавсумдаги илк ғалабасини Япония Гран присида қўлга киритди, Норрис иккинчи, Пиастри эса учинчи бўлди

Бугун Япониянинг Миэ префектурасида жойлашган Сузука трассасида "Формула-1"нинг жорий йилги мавсум, учинчи босқичининг асосий пойгаси бўлиб ўтди. Япония Гран присида ғалаба "Ред Булл"нинг нидерландиялик пилоти Макс Ферстаппенга насиб этди.

Бен Аскрен Двалишвили - О'Мэлли реваншидан норози

Bellator'нинг собиқ чемпиони Бен Аскрен Мераб Двалишвили ва Шон О'Мэлли ўртасида реванш жангини ташкил этиш қароридан норозилигини билдирди. "Нега мен бундай деб ҳисоблайман?

Велоспорт. Ҳамюртимиз профессионал пойгада шоҳсупага кўтарилди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Янина Кускова UCI тоифасидаги “Tour El Salvador” нуфузли халқаро кўп кунлик профессионал пойганинг иккинчи босқичида иштирок этди. Мазкур пойгалар якунига кўра, Янина Кускова маррага учинчи бўлиб етиб келди ва велоспорт бўйича миллий терма жамоамиз учун икки босқич таснифида 78 UCI рейтинг очкосини қўлга киритди.

Россиялик гимнастикачилар халқаро мусобақаларда иштирок этишдан бош тортишди

Бадиий гимнастика бўйича бетараф мақомга эга бўлган барча россиялик спортчилар Халқаро гимнастика федерацияси (ХГФ) шафелигида бўлиб ўтадиган бўлажак мусобақаларда қатнашишдан бош тортишга қарор қилишди. Бу ҳақда Россия гимнастика федерацияси (РГФ) баёнотида айтилди.

Боксчиларимиз Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди!

Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.  World Boxing томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шубҳасиз, бундай натижа билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Собиқ Европа чемпиони ҳибсга олинди

Узоққа сакраш бўйича собиқ Европа чемпиони кокаин контрабандасида айбланиб ҳибсга олинди. Болгариялик Олимпиада иштирокчиси ва узунликка сакраш бўйича собиқ Европа чемпиони Петар Дачев кокаин контрабандасида гумон қилиниб ҳибсга олинди.

Жаҳон кубоги. Асилбек Жалилов терма жамоамизга илк олтин медални олиб келди!

Бразилияда бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси якуний паллага етиб келди. -50 кг да Асилбек Жалилов франциялик Ники Куммингсга қарши жанг қилди.

Бокс. Баҳодир Жалолов украиналик рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди

Супер оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов фаолиятидаги навбатдаги жангини украиналик Игор Шевазускийга қарши ўтказди. 10 раунд давом этган жанг якунида Жалолов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Марказий Осиёда интеграциядан кўра ҳамкорликнинг устуворлиги; ЕИдан нималарни ўрганиш мумкин?

Самарқандда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги илк саммит минтақа мамлакатлари орасида машҳур бўлган «C5+» форматига янги ҳамкорни расман қўшди. Бундан ташқари, йирик дебютларга хос равишда, ушбу учрашув ўзаро дўстлик ва стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидловчи ишончли баёнотлар билан тўла бўлди.

ФАО раҳбари Виорел Гутсу Самарқанд иқлим форумида сув хавфсизлиги масалаларида минтақавий ҳамкорликни муҳимлигини таъкидлади

САМАРҚАНД, ЎЗБЕКИСТОН – Маълумки, Самарқанд шаҳрида “Марказий Осиё глобал иқлим муаммолари қаршисида: умумий фаровонлик йўлида бирлашиш” мавзусидаги нуфузли Самарқанд иқлим форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбир Марказий Осиё минтақасида иқлим ўзгариши, сув ресурслари бошқаруви ва экологик барқарорлик масалаларига бағишланган.

Баҳодир Жалолов чемпионлик жанги ўтказишга тайёр

Бугун Астана шаҳрида профессионал бокс фаолиятидаги 15-жангини ўтказадиган Баҳодир Жалолов The Ring нашрига интервью берди. Ҳаваскор боксда икки карра Олимпиада чемпиони бўлган супероғир вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз бугун Астанада Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган турнир доирасида украиналик Игорь Шевадзуцкийга қарши рингга кўтарилади.

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлат раҳбарлари икки ва кўп томонлама кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Россиялик ўқувчилар Ўзбекистон оромгоҳларига келади

Россиянинг Приморск ўлкаси мактаб ўқувчилари Ўзбекистонда жойлашган болалар оромгоҳларига ташриф буюришади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди.

Субсидия ва ссуда бериш бўйича аризалар қабули бошланди

Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди.  Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

WBA янги рейтингида боксчиларимиз пешқадам

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) апрель ойи учун ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан 6 нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари жой олди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.