Камондан отиш бўйича Осиё кубогида юртимиз шарафини 8 нафар спортчи ҳимоя қилади

Таиланднинг Бангкок шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубогининг биринчи босқичи старт олди. Қитъамизнинг энг кучли мерганлари иштирок этаётган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам қатнашмоқда.

Курашнинг катталар ўртасидаги вазн тоифалари 16 тага етказилди

Халқаро нуфузли спорт мусобақаларида кураш бўйича спортчилар иштирокини мустаҳкамлаш мақсадида эркаклар учун янги – 120 кг вазн тоифаси жорий этилди. 2024-йил давомида AIMC ташкилотига аъзолик жараёнларида вазн тоифаларини мақбуллаштириш масаласи бир неча бор муҳокама қилинди.

Сенат диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади, дея хабар бермоқда юқори палата матбуот хизмати.Ялпи мажлисда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун кўриб чиқилади.

Олмалиқдаги қамоқхонада 21 ёшли маҳкум вафот этди — видео

Унинг онаси ўғлининг соғлиги яхши бўлганлиги, тўсатдан вафот этгани шубҳали ҳолат эканлигини даъво қилди. Омбудсман ҳолатни назоратга олиб, прокуратурага мурожаат юборди.

Водий ва Хоразмда “Ҳаж” ва "Умра" жўнатаман деб, одамларнинг пулларини ўзлаштирган шахслар ушланди

ДХХ ва ИИВ томонидан жойларда ўтказилган тезкор тадбирларда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларига ноқонуний юбориш ҳолатлари фош этилди Маълум қилинишича, Наманган вилоятида қайд этилган ҳолатда, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи, 1969 й.т. шахс маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, унинг ота-онасини Наманган шаҳридаги сайёҳлик фирмаларидан бири орқали жорий йилги мавсумда Саудия Арабистонига “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Канадада йўловчи самолёт қўниш вақтида ағдарилиб кетди — видео

Воқеа содир бўлганда самолёт бортида 76 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг аксарияти жароҳатларсиз эвакуатсия қилинган. Delta Airlines Bombardier CRJ900LR самолёти Торонто халқаро аэропортига қўнаётганда ағдарилди.

Эпилепсия касаллигини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди

Бугунги кунга келиб эпилепсия касаллигини сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот берди.

Интерпол қидирувидаги шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирувда бўлган шахс Мисрдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан ўғирлик ва катта миқдорда товламачилик жиноятларини содир этганлик учун халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Т.Х.М.

Ҳоккей. Овечкин НХЛда 1500 та баҳсда қатнашмоқчи

Машҳур ҳоккейчи Александр Овечкин НҲЛ мунтазам чемпионатларида 1500 та ўйин ўтказа оладими ёки йўқми деган саволга жавоб берди. 2005 йилдан бери у 1465 та ўйин ўтказди, аммо кейинги мавсумдагина у 1500лик довонга етиб олиши мумкин.

Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлиси 20 февраль куни чақирилади

Мажлисда тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, кредит ахбороти алмашинувини янада такомиллаштириш, солиқ маъмуриятчилиги, ер участкаларидан фойдаланиш ва бошқа қонунларни кўриб чиқиш режалаштирмоқда. 17 февраль куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисини 2025 йил 20 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерациясига раҳбарлар сайланди

Миллий Олимпия қўмитасида бугун, 17 февраль куни Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциацияси ва теннис федерацияси навбатдан ташқари сайлов конференциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Президент Кувайт ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ал-Кувайт шаҳрида Кувайт ташқи ишлар вазири Абдулла ал-Яҳё билан учрашув ўтказди. Кувайтга амалга оширилаётган тарихий ташриф давомида эришилган келишувлар доирасида фаол сиёсий мулоқотни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция-молиявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

18 ёшгача бўлган ёшларимиз 2025-йил 28-февралдан 6-мартгача У18 жаҳон чемпионатининг ИИИБ дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказадилар. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (видеошарҳ)

Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 15 февраль куни профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жунжу Пауэрга қарши рингга кўтарилди.

Хоккей. Ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон тарихида илк бор жаҳон чемпионатида иштирок этади

Хоккей бўйича Ўзбекистоннинг 18 ёшгача бўлган терма жамоаси 2025 йил 28 февралдан 6 мартгача U18 жаҳон чемпионатининг IIIB дивизионида (кучлар бўйича еттинчи) ўйин ўтказадилар. Турнир Бангкок (Таиланд)да бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ва Кувайт шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди

Ал-Кувайт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ Ўзбекистон-Кувайт кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон президенти ва Кувайт амири тор доирада ва расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳ 17 февраль куни Ал-Кувайт шаҳридаги «Ал-Баян» саройида тор доирада учрашув ҳамда расмий делегациялар аъзолари иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

“Chessable Masters” турнирида Нодирбек Абдусатторов “NAVI” шарафини ҳимоя қилмоқда

“NAVI” киберспорт клуби уч нафар шахматчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, АҚШ вакили Уэсли Со ва украиналик Александр Бортник бир йил мобайнида киберспорт йўналишида ўтказиладиган шахмат мусобақаларида ушбу клуб шарафини ҳимоя қилади.

Расман: якшанба кунлари энди таътиллар учун тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинмайди

Меҳнат кодексига йиллик меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш тартибини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилди. Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

SMS-хабар бериш хизмати 1 мартдан бошлаб икки баравар қимматлашади

Битта SMS нархи электр энергияси нархининг ошиши, инфратузилма, техник хизмат кўрсатиш харажатларининг ошиши ва бошқа омиллар туфайли 168,4 сўмгача ошади. SMS-хабар бериш хизматларини кўрсатувчи Play Mobile компанияси UZCARD тизимидаги кирувчи хабарлар учун тарифлар ўзгаришини эълон қилди.

Президент ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича 3 та муҳим ҳужжатни имзолади

2,5 миллиард сўмгача бўлган имтиёзли кредитлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ёшлари учун “Ёрқин келажак” лойиҳасининг ишга туширилиши ва бошқалар шулар жумласидандир. Президент Шавкат Мирзиёев 14 февраль куни ёшлар билан мулоқот қилди.

Самарқандда 2 тонна яроқсиз гўштларни олиб кетаётганлар қўлга олинди

Наманган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган автомобиль текширилганда, унда истеъмолга яроқсиз гўштлар борлиги аниқланди. Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, жорий йилнинг 14 февраль кунидан 15 февраль кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Булунғур туманида жойлашган “Юқори нуқта” ЙПХ масканида Наманган-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги автомашина тўхтатилиб текширилганда, автомашина юкхонасида жами оғирлиги 2 000 кг мол гўшти борлиги аниқланди.  Мазкур гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги “Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази”да текширилганда, муассасанинг хулосасига асосан истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

АҚШдаги ўзбек спортчиси: оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони Фарҳодбек Собиров ҳикояси

Нью Йоркнинг Бруклин боросидаги U авенюсига Ocean авенюси томондан кириб келсангиз, бу кўча номи шунчаки инглиз алифбосидаги “U” ҳарфига кўча эмас, “Uzbekistan” сўзининг биринчи ҳарфига аталгандек.Қаторасига бир нечта ўзбекча ресторан, ўзбекларга хизмат кўрсатувчи дўконлар ва ҳоказо.

Шахмат. Нодирбек Абдусатторов NAVI киберспорт клуби билан шартнома имзолади

NAVI киберспорт клуби уч нафар шахматчи билан шартнома имзолади.Маълум қилинишича, Нодирбек Абдусатторов, Уэсли Со ва Александр Бортник Украинанинг мазкур киберспорт клуби сафида ўйин ўтказади.

МОҚ расмийлари Тошкент вилоятидаги спорт соҳаси ривожини ўрганишди

Ўзбекистон МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров ҳамда Миллий Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев бошчилигидаги расмийлар вилоятдаги спорт соҳаси ривожини ўрганишди. Ўрганишлар давомида мутасаддилар вилоят стол тенниси марказига ташриф буюришди.

Қўл жанги бўйича мамлакат чемпионлари муносиб тақдирланди

Пойтахтимиздаги “Универсал” спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган Қўл жанги бўйича Ўзбекистон чемпионатини финал жанглари кутилганидек қизғин ва муросасиз беллашувларга бой бўлди. Ғолибларга Миллий гвардия, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси ва Қўл жанги федерациясининг мутасадди раҳбарлари томонидан медаль ва дипломлар тантанали равишда топширилди.

Қиличбозимиз Тошкентдаги жаҳон кубогида совриндор бўлди

Тошкентда қиличбозликнинг рапира йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичи ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Мусобақанинг йигитлар ўртасидаги баҳслари спортчилармиз учун омадли ўтди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Кувайтга боради

Шавкат Мирзиёев Кувайт амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан 17−18 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Ташриф дастурига мувофиқ, Ал-Кувайт шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар ҳамда ушбу мамлакат ҳукумати аъзолари, етакчи компаниялари ва банк-молия тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтади.

Машрабжон Рўзибоевнинг UFC’даги дебют жанги бекор бўлди

Ўзбекистонлик MMA устаси Машрабжон Рўзибоевнинг 16 февраль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган UFC’даги дебют жанги бекор қилинди. Спортчи қисқа муддатда жангга розилик берган эди, аммо вазн меъёрини бажара олмади.

Энди автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун онлайн тарзда рухсатнома олиш мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида автомобилга газ ускунасини ўрнатиш учун рухсатнома олиш хизмати пайдо бўлди. Хизматдан фойдаланиш учун онлайн ариза тўлдириш керак.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.