Шерзод Шерматов АКТ вазири лавозимига тайинланди

Президент фармонига асосан, Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди. У 2017−2018 йилларда ушбу вазирликни бошқарган.

Шавкат Мирзиёев 19 ноябрда Россияга ташриф буюради

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланганидан кейинги илк икки томонлама ташрифи 19 ноябрь куни Россияга бўлади.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни Россияга ташриф буюради.

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев йил охиригача Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда келишувга эришилди.

«Ҳеч кимни мажбурлашга ҳаққи йўқ». Адлия вазири — ҳоким ёрдамчиси лавозимига мажбурий тайинловлар ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов республикадаги барча маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимига молия-иқтисодиёт сектори ходимлари мажбуран ўтказилаётганига изоҳ берар экан, «бу ноқонуний», дея таъкидлади. «Ҳеч кимни мажбур қилишга ҳаққи йўқ… Тазйиқлар бўладиган бўлса мурожаат қилиши мумкин», — деди у.

Афғонистоннинг янги ҳукумати ваъдаларини бажаришга қодир — Ўзбекистон ТИВ раҳбари

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг фикрича, Афғонистоннинг янги ҳукумати ўз ваъдалари ва халқаро мажбуриятларини бажара олади. Чунки мамлакатни тинчлик ва фаровонликка олиб боришнинг бошқа йўли йўқ.

Ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашуви тақиқланди

Президент ҳокимларнинг ғалла етиштирувчилар фаолиятига ҳар қандай аралашувини тақиқлашни назарда тутувчи қарорни имзолади. Эндиликда, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар агротехник тадбирлар ўтказиш, кредитлардан фойдаланиш, буғдойни сотиш жараёнларига аралаша олмайди.

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади

Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда асосий эътибор «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қаратилади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кутилмоқда.

Рустам Иноятов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Бахтиёр Исломов президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. 2018 йилнинг август ойидан буён ушбу лавозимни Рустам Иноятов эгаллаб келаётган эди.

«Агрессив кадр сиёсатини юритиш керак» — Русланбек Давлетов коррупцияга қарши курашиш ҳақида

Адлия вазири Русланбек Давлетов коррупцияни кескин камайтиришда бирёқлама ёндашув, жумладан, фақат ўлим жазосини жорий қилиш ёки фақат диний таълимни кучайтириш билан иш битмаслигини таъкидлади. Вазирнинг фикрича, муаммони ҳал этиш учун комплекс ёндашиш, «агрессив кадр сиёсатини юритиш керак».

Давлат идораларида қариндош-уруғчиликка йўл қўйган мансабдорларни жавобгарликка тортиш таклиф этилди

Антикоррупция агентлиги Меҳнат кодексига давлат органларига ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларни ишга қабул қилишни тақиқловчи ўзгартишлар киритишни таклиф қилди. Қариндошлиги ҳақида хабар бермаган ходимларга 5,4 млн сўмгача, ходимларнинг қариндошлигини била туриб чора кўрмаган мансабдорларга эса 8,1 млн сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.

«Инвестиция дастури вазирликда эмас, балки маҳалладан бошлаб шаклланади» — президент

Шавкат Мирзиёев келгуси йилдан маҳаллалар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда инвестиция дастурлари ишлаб чиқилишини, бунга эса ҳоким ёрдамчилари масъул бўлишини маълум қилди. «Бундан буён инвестиция дастурларини ҳокимларнинг ўзи маҳаллабай тамойили асосида ишлаб чиқади.

Россиялик музейшунослар ташрифи

Музейлар ҳамма замонларда улкан таммуддунлар ҳақида жамоатчиликда тасаввур уйғотиш билан бирга тарихдан жонли дарак бериши билан аҳамият касб этган. Бу борада катта тажрибага эга бўлган Россиялик музейшунослар иш фаолияти ўзига хосдир.

Ўзбекистон Мозори Шариф аэропортини реконструкция қилишни бошлади

Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шарифидаги халқаро аэропортни реконструкция қилиш, техник носозликлар ва жиҳозларни таъмирлашда ёрдам бериш учун 30 кишидан иборат техник гуруҳ юборди. Шунингдек, аэропортнинг 83 нафарга яқин афғон техник ходимлари Ўзбекистонда ўқитилади.

Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари раисига ўринбосар бўлди

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Абдухаким Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари раҳбарига ўринбосар этиб сайланди.Абдухаким Мўминович Хаджибаев Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.

«Асосий вазифамиз — тиббиёт соҳасини халқчил тизимга айлантириш». Президент соҳа ходимларини байрам билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик мактубини йўллади. Давлат раҳбари беш йилда олий тоифали шифокорлар маошини 1000 долларга етказиш, соҳага икки баравар кўпроқ маблағ йўналтириш кўзда тутилганини қайд этди.

«32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак» — Алишер Қодиров

Миллий тикланиш партияси раҳбари электрон сигареталарни чеклаш таклифи билан чиқди. «32 мамлакатда электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак», — деди Алишер Қодиров.

“Уч авлод учрашуви” кўҳна диёрда

Дунё тараққиётининг бешиги ҳисобланган шаҳарлар, цивилизациялар саноқли. Улар қаторида Хоразмнинг борлиги ҳар бир ўзбекистонлик учун фахр ва ифтихор эканига шубҳа йўқ.

Пойтахтимизда Халқаро медиа холл очилди

Бугун Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси Халқаро медиа холл ташкил этилди. Мазкур очилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, юридик фанлари доктори, профессор Акмал Саидов, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси Бошқарув раиси Фирдавс Абдухолиқов ва бошқалар иштирок этишди.

III Ренессансга муносиб ҳисса

Куни-кеча, яъни жорий йил 7-октябрь кунида Дўрмондаги Ёзувчилар уйида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан республика Бош прокуратураси, вилоят ва Қибрай туман ҳокимликлари ташкил этди.

Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари Ўзбекистон Президентига мурожаат қилишди

Тошкент халқаро кинофестивали ёпилиш маросимида, унинг иштирокчилари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилишди. Мурожаатни машҳур рус режиссёри Тимур Бекмамбетов ўқиб эшиттирди.

Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

— Аввалги кинофестивалларда жудаям ёш эдик. У пайтларда ҳозиргидек катта санъаткорлар билан яқиндан мулоқот қила оладиган даражада эмасдик, уларга ҳавас билан боқардик, холос.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.