«Марказий Осиё иқтисодий уйғонишни бошдан кечирмоқда». Глобал турбулентлик шароитида инвесторлар минтақа келажаги ҳақида нима демоқда?

Глобал ноаниқлик кучайиб бораётган шароитда Марказий Осиё инвесторлар томонидан капитал жойлаштиришнинг янги йўналишларидан бири сифатида тобора кўпроқ кўриб чиқилмоқда. Айрим экспертлар минтақани глобал турбулентлик ўртасидаги «барқарор орол» деб атаётган бўлса, бошқалар унинг йирик бозорлар ўртасидаги оддий транзит йўлагидан аста-секин мустақил ўсиш ва ишлаб чиқариш марказига айланаётганини таъкидламоқда.

Робахон Маҳмудова Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Олий судининг янги раиси этиб Робахон Анваровна Маҳмудова сайланди. Сенат уни 18 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев тақдимномасига биноан бўлиб ўтган йиғилишда сайлади.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов муддатидан олдин лавозимини тарк этди

Ўзбекистон Олий суди раиси Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов муддатидан олдин лавозимидан озод этилди. Бу ҳақдаги тақдимнома президент Шавкат Мирзиёев томонидан Олий Мажлис Сенатига киритилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор қўшма лойиҳаларга старт берди

Ўзбекистон ва Германия президентлари Мирзиёев ва Франк-Вальтер Штайнмайер 17 июнь, чоршанба куни ўтказилган музокаралардан сўнг, бир қатор қўшма инвестиция ва таълим лойиҳаларига старт берди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев миссиясини якунлаётган Озарбайжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» орденини топширди

Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Озарбайжоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиевни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

«Футболчиларимиз тажрибали жамоага қарши ўзининг кучли характерини кўрсатди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги Колумбияга қарши ўйинидан (1:3) сўнг фикрларини билдирди. Бу акс этган видео Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Ўзбекистон Албаниянинг Дуррес порти орқали Жанубий Европа бозорларига чиқиш имкониятини ўрганади

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Албания президенти Байрам Бегай расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Албания президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Албания президенти Байрам Бегай рафиқаси ҳамроҳлигида 16−17 июнь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот химзати.Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишувни дипломатик ютуқ сифатида олқишлади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасида урушни тугатиш ҳамда Ҳурмуз бўғозини блоклашдан чиқаришни назарда тутувчи ўзаро англашув меморандуми имзолангани юзасидан баёнот берди.«Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганини ҳозирги мураккаб халқаро шароитда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни тиклаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида олқишлайди», — дейилади унда.

Фото: Шавкат Мирзиёев Тошкентга келган Албания президентини кутиб олди

16 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатга расмий ташриф билан келган Албания президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди.

Германия президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер ва унинг рафиқаси Эльке Бюденбендер Осиё мамлакатларига сафари доирасида 17−18 июнь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар берди мамлакат президент администрацияси.Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий шерикликни кенгайтиришга қаратилган ҳужжатларни тасдиқлаши кутилмоқда.

«Эй, қўзичоқ, ёп». Музработ ҳокими план бажармаган фермерларни ҳақоратлаб, таҳдид қилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Музработ тумани ҳокими Абдулла Маматқуловга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув тарқалди. Унда туман раҳбари экани иддао қилинаётган шахс фермерлар билан қўпол оҳангда гаплашиб, уларни сўкканини эшитиш мумкин.

«Бу масалани шахсан назоратимга олдим». Саида Мирзиёева — наркожиноятчиликка қарши кураш ҳақида

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида эълон қилинган видеода гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун қабул қилинишига муносабат билдирди. Постга илова қилинган матнда у ушбу масалани шахсий назоратига олганини айтди.

ЕИ «яқин келажакда» Марказий Осиё бўйича стратегиясини янгилаши мумкин — махсус вакил

— Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси охирги марта 2019 йилда — пандемия, ҳозирги урушлар ва жаҳон савдосидаги ўзгаришлардан аввал янгиланган эди. Сизнингча, бу стратегия бугунги кунда минтақадаги воқеликларга қай даражада мос келади?

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.