Яна 2 кундан сўнг Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар Олимпиадаси старт олади. Унда қатнашадиган Ўзбекистон делегацияси Олимпия шаҳарчасидан қўним топди.
Сомбор шаҳрида (Сербия) бокс бўйича аёллар ўртасидаги Миллатлар кубоги мусобақасининг биринчи куни ортда қолди. Унда рингга кўтарилган 3 нафар ҳамюртимизнинг барчаси рақибларига ҳеч қандай имконият қодирмай 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
UFC-300 турнирида яна бир катта жанг бўлиб ўтади.Жастин Гетжи Макс Ҳоллоуэйга қарши жангда BMF камарини ҳимоя қилади.
Кеча Сербияда бокс бўйича аёллар ўртасида “13-Миллатлар кубоги” халқаро мусобақаси старт олади. Биринчи кун дастурида терма жамоамиздан 3 нафар боксчи ринга кўтарилди.
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов бу сафар WBC рейтингига киритилмади.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 4-тур баҳслари ўтказилмоқда. Турнирнинг Мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 4-турда франциялик Алиризо Фиружага қарши қора донада ўйнади.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 17 февраль куни Саудия Арабистонида ўтказади.Баҳодирнинг жанги Олександр Усик ва Тайсон Фьюри жанги оқшомида бўлиб ўтади.
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надал Саудия Арабистони теннис федерацияси элчисига айланди. Бу ҳақда қироллик теннис федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнирида бугун 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Турнирнинг мастерс гуруҳида иштирок этаётган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши қора донада ўйнади.
20-21 январь кунлари қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубоги босқичларининг янги мавсуми старт олади. Аҳамиятлиси, беллашувлардан бири Тошкентда ўтади.
Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 30 март санасида ўтказади.Рўзибоев АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Седрик Дюмага (9-1) қарши жанг қилади.
14-22 январ кунлари Сербиянинг Сомбор шаҳрида аёллар ўртасида халқаро “13 Миллатлар кубоги” бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий аёллар терма жамоамиз, олдинда турган Олимпиядага йўлланма берадиган мусобақалардан олдин, ушбу турнирда ўзларининг имкониятларини яна бир бор саралаб олиш мақсадида, Сербияга йўл олдилар.
Нидерландиянинг Вейк ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича Tata Steel Chess 2024 турнири старт олди.13 январь куни мусобақада илк партия беллашувлари ўтказилди.
Халқаро бокс федерацияси (IBF) январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.Ушбу рейтингдан 4 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган:Биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ўтган ойдаги каби 3-ўринда қайд этилди;Ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) Шаҳрам Ғиёсов 15-ўринда қолди;Супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдагидан бир поғона пастлаб, 12-ўринни банд этди;Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 6 поғона пастлаб, 14-ўриндан жой олди.
26-28 январь кунлари Португалияда дзюдо бўйича йилнинг илк турнири – Одивелаш Гран-приси бўлиб ўтади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур мусобақада иштирок этадиган терма жамоа таркибини эълон қилди.
Машҳур ирландиялик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси, икки вазн тоифасида UFC промоутерлик компанияси собиқ чемпиони Конор МакГрегор қайтиши ҳақида гапирди. “Мен профессионал ММА карьерамдаги 20-нокаутимни амалга ошириш учун қайтдим”, — деб ёзди МакГрегор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Диёрбек Ўрозбоев ёшлар терма жамоаси мураббийига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди: “Рио-2016” ХХХI ёзги Олимпиада ўйинларининг бронза медали соҳиби, “Жакарта-2018” Ёзги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионати совриндори ва яна кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ҳамда совриндори Диёрбек Ўрозбоев эндиликда дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида мураббий бўлиб фаолият юритади. Хоразмлик спортчимиз ўз билим ва кўникмалари ҳамда тажрибасини ёшларимиз билан ўртоқлашади.
Лас-Вегасда ўтадиган UFC 300 турнирининг навбатдаги иштирокчилари номи маълум бўлди.13 апрелда бўлиб ўтадиган мусобақада UFC чемпиони Вейли Чжан ўз ҳамюрти Ян Сяонанга қарши октагонга кўтарилади.
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун терма жамоамиз сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди.
Нигина Абдураимова теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Австралия очиқ чемпионати (Australian Open)даги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз саралаш босқичининг иккинчи даврасида чехиялик Доминика Шалковага имкониятни бой берди.
Енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев июнь ойида америкалик Жастин Гейджи билан жанг ўтказишини маълум қилди. Жангчи 2024 йилда яна бир жанг ўтказишини ҳам эълон қилди ва 2025 йил февралида октагонга киришни режалаштираётганини айтди.
Россиялик аралаш яккакураш (ММА) жангчиси Хабиб Нурмагомедов БАА бош вазири Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум номидаги мукофот билан тақдирланди. Унга спортдаги юксак ютуқлари учун мукофот топширилди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йилда 2 та жанг ўтказишига ишора қилди.Махачев Х (собиқ Twitter) саҳифасида қуйидаги изоҳни қолдирди: “8 июнь куни Гетжига қарши, ноябрда Оливейра в Сарукян ўртасидаги жанг ғолибига қарши.
Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Абдураимова Австралия очиқ чемпионатининг ("Australian Open") саралаш босқичини муваффақиятли бошлади. Ҳамюртимиз дастлабки даврада Токио-2020 Олимпиадаси совриндори, бразилиялик Лаура Пигосси устидан ғалаба қозонди.
2024 йилнинг дастлабки 3 ойида ўзбекистонлик профессионал боксчиларни муҳим жанглар кутиб турибди. Профессионал бокс ассоциацияси январь, февраль, март ойларида бўлиб ўтиши кўзда тутилган муҳим жангларга тўхталиб ўтди.
Хабарингиз бор, 2-10 февраль кунлари Тошкент оғир атлетика бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади. Париж-2024 Олимпиадаси учун йирик рейтинг очколарини тақдим этадиган ушбу турнирда қитъамизнинг энг сара спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йилнинг ёзида октагонга қайтади. Бу ҳақида UFC президенти Дана Уайт маълум қилди.
UFC енгил вазнда даъвогарлар жангини белгилади.Унга кўра, UFC 300 турнирида Чарльз Оливейра Арман Сарукянга қарши октагонга кўтарилади.
Жорий йилнинг 2-10 февраль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича қитъа чемпионати баҳслари бўлиб ўтади. Юртимизда ташкил этилаётган 2024 йилнинг илк нуфузли спорт мусобақасига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?
Ортда қолган 2023 йилда гроссмейстерлар қанча пул ишлаб топгани статистикаси эълон қилинди.2023 йилда энг кўп пул топган шахматчи хитойлик Динг Лирен бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.