Франциянинг Орлеан шаҳрида қиличбозлик бўйича Гран-при мусобақаси давом этмоқда. Айни пайтга келиб, дастлабки саралаш босқичи ортда қолди.
«Юнусобод спорт мажмуаси» мезбонлик қилган дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида оғир вазн тоифасидаги спортчилар ғолиблик учун беллашишди.
Майкл Баффер кимни замонамизнинг энг яхши боксчиси деб билишини айтди. “Ҳақиқатан ҳам жуда яхши боксчилар бор.
Тошкентда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида аёллар кураши бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Бундан бироз аввал Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган халқаро Гран-При турнирида эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Достон Ёқубов -73 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этди. «А» гуруҳида кураш олиб борган вакилимиз даст кўтаришда 145 кг натижа билан 8-ўринни, силтаб кўтаришда 182 кг натижа билан 4-ўринни, икки кураш якунига кўра эса 327 кг натижа билан 6-ўринни эгаллади.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Диёра Келдиёрова ҳамда Шукуржон Аминова Туркияда бўлиб ўтган халқаро ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этишди. Бир ҳафта давом этган йиғин спортчиларимиз учун олдиндаги мусобақаларга пухта тайёргарлик вазифасини ўтаб берди.
Маълумки, оғир атлетикачиларга ҳамиша шубҳа билан қарашган ва ўтмишда улар допинг билан боғлиқ айрим масалаларга аралашиб келган. Бироқ, жорий йил 4-17 сентябрь кунлари Ар-Риёдда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати вақтида ўтказилган барча допинг синовлари манфий натижалар кўрсатди.
8-10 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида, IBAнинг 4-глобал форуми бўлиб ўтади. Форум доирасида эса, 9 декабрь куни дунёнинг энг кучли боксчилари ўртасида "IBA чемпионлар кечаси" ташкил этилади.
«Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатида эркин кураш баҳслари якунланди. Ортда қолган кун Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган 5 та вазнда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди.
Қатарда оғир атлетика бўйича Гран-при мусобақаси давом этмоқда. Бугун эркаклар ўртасидаги -73 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.Рейтингни норвегиялик Магнус Карлсен (2830) бошқариб бормоқда.
Арманистонда бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Кеча тунда, уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида, Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги мутассадилари, Ўзбекистон бокс федерацияси расмийлари ва спортчиларимизнинг ота-оналари тантанали кутиб олдилар.
Бугун Қатар пойхтахти Доҳа шаҳрида Халқаро оғир атлетика федерациясининг (IWF) Ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан яқин келажакдаги мусобақалар мезбонларини аниқлаш ҳам ўрин олган эди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ярим марафон бўйича миллий рекорд соҳиби Шоҳруҳ Давлатов марафон дастурида (42 км, 195 метр) Париж-2024 Олимпиада нормативини бажаришга муваффақ бўлди. Ҳамюртимиз Испанияда ўтган нуфузли «Valencia Marathon Trinidad Alfonso» мусобақасидаги натижаси орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича якуний Гран-при турнирининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг уч нафар аъзоси медаллар учун жанг қилади.
Бугун Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондо WТ бўйича якуний Гран-при мусобақаси старт олади. Хабар берганимиздек, мазкур нуфузли турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Бугун Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. Дунёнинг 84 мамлакатидан 500 нафардан зиёд спортчини жамлаган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.
Кеча ўсмирлар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг ярим финал баҳслари ўтказилди. Вакилларимиздан эса 11 нафари финал йўлида ринга кўтарилишди.
Чемпионлар лигаси дунёдаги энг машҳур спорт мусобақасидир. SportingPedia сайти ижтимоий тармоқлардаги энг йирик спорт мусобақалари обуначиларининг умумий сонини ҳисоблаб чиқди ва уларнинг машҳурлигини солиштирди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда -109 кг вазн тоифасида даст кўтариш ва икки кураш якунига кўра олтин медални қўлга киритган Акбар Жўраев тақдирланди, дея хабар бермоқда Olamsport.
Самарқанд шаҳрида 26-30 декабрь кунлари Рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Қуйидаги ўзбекистонлик шахматчилар Рапид ва Блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди:Эркаклар:1. Нодирбек Абдусатторов 2. Жавоҳир Синдаров 3. Нодирбек Ёқуббоев 4. Жаҳонгир Воҳидов 5. Шамсиддин Воҳидов 6. Абдумалик Абдусалимов 7. Муҳиддин Мадаминов 8. Ортиқ Ниғматов 9. Саидакбар Сайдалиев 10. Муҳаммадали Абдураҳмонов 11. Олмос Раҳматуллаев 12. Ҳумоюн Бегмуратов 13. Акмал Файзуллаев 14. Муҳаммадзоҳид Суяров15. Бобур Сатторов 16. Баҳром Баҳриллаев 17. Жамшид Мустафоев 18. Асроржон Омонов 19. Али Қосимов 20. Далер Воҳидов.
Финляндия терма жамоаси хоккей бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортади, агар Россия терма жамоаси мусобақада иштирок этишига рухсат берилса. Бу ҳақда 30 ноябрь куни Iltalehti нашри ёзди.
Арманистон мезбонлигидаги ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати тобора ўзининг якуний босқичларига яқинлашиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасидан 8 нафар вакилимиз ярим финал остонасида жангларга киришишади.
UFC президенти Дана Уайт яқин орада катта жангни эълон қилишини айтиб ўтди.“Биз ҳозирда ушбу жангни муҳокама қиляпмиз.
Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ниҳоясига етди. Эркаклар ўртасида кечган бир-биридан қизиқарли финал баҳслари мусобақага ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади.
Айни кунларда бокс бўйича Ўзбекситон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Биров аввал 63,5 кг вазн тоифасидаги марказий жанг якунланди. Унда Мужибулло Турсунов ҳамда Руслан Абдуллаев куч синашди.
Пойтахтимиздаги «Универсал» спорт мажмуаси мезбонлик қилаётган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионатида аёллар ўртасидаги баҳслар якунланди. Кутилганидек, терма жамоа етакчилари ўзларига билдирилган ишончни оқлаб, яна бир карра мамлакат чемпионати ғолиблигини қўлга киритишди.
Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ислом Махачев 2024 йил март ойида навбатдаги жангини ўтказмоқчи.“Исломнинг кейинги жанги 11 мартга қадар бўлиб ўтади.
Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши хабар қилинганди.Холматов вакант қолган WBA камари учун Раймон Форд билан жанг қилади.
Бокс бўйича катталар ўртасидаги мамлакат чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун кечки дастурда эркаклар ўртасидаги финал жанглари ўтказилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.