Таэквондо WТ. Бугун Уси «Катта дубулға» турнирининг финал босқичи бошланади

Бугун таэквондо WТ бўйича Уси «Катта дубулға» турнирининг финал босқичига старт берилади. Ушбу кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар аъзоси медаллар учун кураш олиб боради.

Муроджон Аҳмадалиев: «Менга ҳозир рақибнинг фарқи йўқ»

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) мексикалик Кевин Гонсалесга (26-0-1, 13 КО) қарши жанг қилади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан якшанба тонгида АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Десерт Diamond аренасида ташкил этиладиган бокс оқшоми доирасида ўтказилади.

Нодирбек Абдусатторов Champions Chess Tour-2023 турнирида 3-ўринни эгаллади

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнирида кеча ярим финалнинг иккинчи сет баҳслари ўтказилди.Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов, афсуски, Уэсли Со устидан ғалаба қозона олмади.

Бокс. Энтони Жошуа Деонтей Уайлдерга қарши жанг қилиши мумкин

Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер 2024 йилнинг бошида жанг қилиши мумкин.ESPN нашрининг хабар беришича, Жошуа ва Уайлдер 9 март куни рингга кўтарилиш борасида келишиб олган.

Нигина Абдураимова Франциядаги турнирнинг 1/8 финалида иштирок этади

Франциянинг Лимож шаҳарида теннис бўйича W125 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.Соврин жамғармаси 125 минг долларни ташкил этувчи мазкур мусобақада ўзбекистонлик Нигина Абдураимова ҳам иштирок этмоқда.

Дзюдочиларимизнинг йиғини 30 декабрга қадар давом этади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси календарь режага асосан, галдаги қишки ўқув-йиғин машғулотларини Тошкент вилоятининг тоғ ён-бағирларида олиб бормоқда. Мураббийлар бошчилигида вакилларимиз техник ва тактик ҳаракатларни пухта ўрганишяпти.

WADA' янги йилдан тақиқланган моддаларнинг янгиланган версиясини эълон қилади

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Ижроия қўмитаси «Спортда тақиқланган моддалар ва усуллар»нинг янгиланган 2024 йилги версиясини тақдим этди.  Шунингдек, тақиқланган рўйхатга кирган асосий ўзгаришларнинг қисқача мазмунини эълон қилинди. Мазкур тақиқланган рўйхат 2024 йилнинг 1 январидан кучга киради.

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов ярим финалнинг биринчи сетида ғалаба қозонди

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнирида ҳал қилувчи баҳслар бошланди. Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақада кеча ярим финалнинг дастлабки жанглари бўлиб ўтди.

Бугун ҳамюртимиз Париж-2024 Олимпиадаси учун ҳаракат қилади

Бугун Қатарда оғир атлетика бўйича Париж-2024 Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини берувчи Гран-при турнири якунига етади. Сўнгги кунда эркаклар ўртасида энг оғир вазн тоифасидаги беллашувлар ўтказилади.

Бугун Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WТ бўйича «Катта дубулға» мусобақаси старт олди

Дастурга кўра, бугун ва эртага саралаш турнири ўтказилади. Унда чорак финалгача етиб борган спортчилар 16-17 декабрь кунларига белгиланган ҳал қилувчи мусобақада иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлуб этиб, ярим финалга чиқди

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнири бўлиб ўтмоқда. Баҳслар рапид йўналишида ўтказилмоқда (ҳар бир спортчига 15 дақиқадан вақт ва ҳар бир юришга қўшимча 3 сония қўшиб берилмоқда).

Сузувчиларимиз Қозондаги турнирда муваффақиятли иштирок этяпти

Айни кунларда Россия Федерациясининг Қозон шаҳри синхрон сузиш бўйича халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этяпти.

Сана: 12.12.2023 05:30 Снукер. Home Nations.

Champions Chess Tour. Нодирбек Абдусатторов Накамурани мағлуб этди, Уэсли Сога ютқазди

Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour—2023 турнири бўлиб ўтмоқда.Умумий мукофот жамғармаси 500 000 долларни ташкил этувчи ушбу мусобақанинг финал босқичида дунёнинг саккиз нафар кучли гроссмейстери қаторида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этмоқда.

Ўзбекистонлик дзюдочилар Европа чемпионлар лигасида совриндорга айланди

Сербиянинг Белград шаҳрида дзюдо бўйича клублар ўртасида Европа чемпионлар лигаси бўлиб ўтди. “Кўҳна қитъа” жамоаларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар совринли ўринларни эгаллади.

Таэквондочиларимиз ҳал қилувчи мусобақага жўнаб кетишди

Таэквондо WT бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга йўл олди. Ҳамюртларимиз Уси шаҳрида ўтказиладиган йилнинг сўнгги ва ҳал қилувчи “Катта дубулға” турнирида иштирок этишади.

Конор Макгрегор: «Навбатдаги жангим баҳорда бўлиб ўтади»

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор (22-6) қачон октагонга қайтмоқчилигини айтиб ўтди.Ирландиялик спортчи 2024 йилнинг баҳорида жанг ўтказмоқчилигини маълум қилди.

Конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» турнирининг 10-босқичи ортда қолди

Конкур бўйича «Uzbekistan Global Tour 2023» турнирининг 10-босқичи ортда қолди. «Universal Horses Stable» от спорти клуби мезбонлик қилаётган бу галги беллашувлар ҳам қизиқарли курашларга бой бўлди.

Бокс. Саиджамшид Жафаров жаҳон чемпионини мағлуб этди (видео)

Аввалроқ хабар берганимиздек, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёнинг энг кучли боксчилари ўртасида “IBA чемпионлар кечаси” ташкил этилди. Этиборлиси,унда вакилимиз Саиджамшид Жафаров ҳам иштирок этиб, 6 раунд якунига кўра, япониялик Осиё ўйинлари ва Жаҳон чемпиони Куинсе Оказавани мағлубиятга учратди.

Доҳа Гран-При: Муҳаммадқодир Тоштемиров мусобақани кучли ўнликда якунлади!

Бундан бироз аввал Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича халқаро Гран-При турнирида эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида баҳслар ўз якунига етди.Унда «B» гуруҳида кураш олиб борган ҳамюртимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 160 кг, икки кураш якунига кўра эса 295 кг натижа билан 9-ўринни эгаллади.

2024 йил спорт ишқибозларини зериктириб қўймайди

2024 йил миллий терма жамоалар иштирокидаги қитъа мусобақалари: - Осиё кубоги: 12 январь - 10 февраль, Қатар - Африка миллатлар кубоги: 13 январь - 11 февраль, Кот-д’Ивуар - Евро: 14 июнь - 14 июль, Германия - Океания миллатлар кубоги: 15-30 июнь, Вануату - Копа Америка: 20 июнь - 14 июль, АҚШ

Дилором Турдиқулова Париж-2024 Олимпиадасида ҳакамлик қилади

Халқаро қиличбозлик федерацияси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайдиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, улар орасида ҳамюртимиз, халқаро тоифадаги ҳакам Дилором Турдиқулова ҳам бор.

Шахматчиларимиз Барселонадаги турнирда муваффақиятли иштирок этишди

Испаниянинг Барселона шаҳрида ўтказилган «El-Lobregat Open» турнири тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.Маросимда «А» ва «B» гуруҳида ғолибликни қўлга киритган шахматчилар ва меҳмонлар иштирок этди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.