Енгил атлетика. Екатерина Воронина Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг илк олтин медалини қўлга киритди

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Екатерина Воронина Қозоғистонда ўтаётган ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида терма жамоамизнинг биринчи олтин медалига муаллифлик қилди. Бешкураш дастурида иштирок этган ҳамюртимиз 4386 очко тўплашга эришди ва рақибларини анча ортда қолдирди.

3 нафар боксчимиз Венгрияда финалга йўл олди, 3 боксчимизда эса бронза

Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи халқаро хотира турнири ўз якунига етиб бормоқда.Бугун мусобақада ярим финал жанглари ўтказилди.

Бокс бўйича АҚШ терма жамоаси Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатига бойкот эълон қилиши мумкин

2023 йилда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионатларида АҚШ терма жамоаси иштирок этмаслиги мумкин. Эслатиб ўтамиз, эркаклар ўртасида мусобақа Тошкентда ўтказилса, аёллар ўртасидаги турнирга Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилади.

Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги ҳақида фикр билдирди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-0, 8 КО) ва IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалес (36-3, 19 КО) ўзаро жанг қилади. Ушбу жанг 8 апрель куни АҚШнинг Техас штати Сан Антонио шаҳрида бўлиб ўтади.

Хоккей. «Ҳумо» мунтазам чемпионатни 2-ўринда якунлаб, плей-офф босқичига йўл олди

Жорий мавсумда Қозоғистон чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби мунтазам чемпионатни 2-ўринда якунлади.Жамоамиз ўтказилган 44та ўйинда 68 очко жамғарди.

Дзюдо. Тошкент «Катта дубулға» турнири: Ҳозиргача 23 давлатдан талабнома келиб тушган

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 3-5 март кунлари Тошкент дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирига мезбонлик қилади. Унда спортчилар чемпионлик билан бирга Париж-2024 Олимпиадаси йўлидаги қимматли рейтинг очколари учун ҳам кураш олиб боришади.

Энтони Жошуанинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Бокс бўйича супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (24-3-0, 22 КО) навбатдаги жангини Жермейн Франклинга (21-1-0, 14 КО) қарши ўтказади.Буюк Британия ва АҚШ вакиллари ўртасидаги жанг 1 апрель куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистонлик ёш спортчилар Туркиядаги зилзила ўчоғидан олиб чиқилди

Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида халқаро мусобақада қатнашаётган ўзбекистонлик ёш курашчилар зилзила ўчоғидан муваффақиятли олиб чиқилди, дея хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашаётган ўзбекистонлик курашчилар зилзила ўчоғи ҳисобланган Қаҳрамонмараш шаҳридан Туркия пойтахти Анқарага олиб борилган.

Боксчиларимиз Венгриядаги турнирга жўнаб кетишди

7-11 февраль кунлари Венгриянинг Дебрецен шаҳрида Иштван Бочкаи хотирасига бағишланган 67-халқаро турнир бўлиб ўтади. Ушбу анъанавий турнирда ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишади.

Дзюдочиларимиз Париж «катта дубулға» турнирини 2 та бронза медали билан якунлашди

Франция пойтахтида дзюдо бўйича «катта дубулға» турнири ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 2 та бронза медали билан тугатди.

Fujairah Open-2023: Таэквондочиларимиздан сермаҳсул натижа

Бирлашган Араб Амирликларида «Fujairah Open-2023» мусобақаси бошланди. Дастлабки кунда катталар тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дзюдо. Бахтиёров Париж «катта дубулға» турнирида 3-ўринни олди, Нуриллаев «бронза» учун курашда ютқазди

Париж «катта дубулға» турнирининг дастлабки кунги беллашувлар бўлиб ўтди. -60 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Камолиддин Бахтиёров Исроил, Қозоғистон ва Корея вакилларини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, аммо финал йўлланмаси учун курашда озабойжонлик Балабай Оғаевга ютқазди.

Теннис. Дэвис кубоги. 17 ёшли ҳамюртимиз тажрибали рақибига сезиларли қаршилик кўрсатди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Дэвис кубогида АҚШ билан кечган беллашувларда катта тажриба тўплади. Бугун жуфтлик баҳсидаги ғалаба меҳмонларга кейинги босқич эшигини очди.

Дзюдо. Бугун «Катта дубулға» турнири старт олади

Бугун Францияда дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири старт олади. 2 кун давом этадиган мусобақанинг илк кунидан эркаклар ўртасидаги -60 кг, -66 кг ва -73 кг вазн тоифасидаги беллашувлар ўрин олган.

Польшада ёзги Олимпия ўйинларига бойкот эълон қилиниши мумкин

Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблоньский мамлакат мутасаддиларини агар Россия ва Беларус спортчиларига нейтрал мақомда турнирларга рухсат берилса, 2024 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини бойкот қилишга чақирди. Аввалроқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларга қатъий қоидаларга риоя қилган ҳолда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилганди.

Дэвис Кубогининг биринчи кунги ўйинлари якунланди

Теннис бўйича Дэвис кубоги саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон терма жамоаси АҚШ термасига қарши илк кунги ўйинини ўтказди. Илк баҳсда Сергей Фомин Маккензи Макдональдга 4:6, 1:6 ҳисобларида ютқазиб қўйди.

Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасида жанг санаси аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBA Супер, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби Олександр Усик ва WBC чемпиони Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.Фьюрининг промоутери Фрэнк Уоррен ушбу жанг 29 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилди.

Жаҳон чемпиони Париж «катта дубулға» турнирида иштирок этмайди

Дзюдо бўйича эртага старт оладиган Париж «катта дубулға» турнири олдидан Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ўзгариш бўлди. -90 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Давлат Бобонов мусобақани ўтказиб юборадиган бўлди.

«Девис кубоги». АҚШга қарши ўйинда Истомин Ўзбекистонга ёрдам бера олмайди

3-4 февраль кунлари пойтахтимизда теннис бўйича Девис кубоги саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва АҚШ терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. Бугун беллашувлардан олдин матбуот анжумани ва қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Дзюдо. Париж «катта дубулға» турнирида қатнашадиган таркибимиз аниқ

4-5 февраль кунлари Франция пойтахти дзюдо бўйича йилнинг илк «катта дубулға» турнирига мезбонлик қилади. Ўзбекистон дзюдо федерацияси мазкур турнирда иштирок этадиган терма жамоамиз таркибини маълум қилди.

Велоспортчимиз 2 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик велоспортчи Анна Куликовадан олинган допинг-синамасида тақиқланган модда борлиги аниқланди.Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги маълумотига кўра, ўтган йил 25 октябрь куни спортчи А.Куликовадан мусобақадан ташқари ҳолатда допинг синама олинган.

Ўзбекистон Europe Echecs талқинига кўра 2022-йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб топилди

Франциянинг "Europe Echecs" нашри Ўзбекистонни шахмат бўйича йилнинг энг яхши мамлакати деб топди.Нашр раҳбари Бахар Куатли Нидерландияга ўтган Tata Steel Chess мусобақасидан кейин махсус совринни Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоровга топширди.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили аниқ бўлди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-8) UFC’даги олтинчи жангини 2023 йилнинг 11 мартида ўтказади.Бу ҳақида спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Нодирбек Абдусатторов Нидерландиядаги мусобақадан кейин FIDE рейтингида 12 поғона кўтарилди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess 2023 мусобақасидан кейин FIDE рейтингида катта ўсишга эришди.Нидерландияда ўтган турнирда Абдусатторов иккинчи ўринни қўлга киритди.

Дзюдочиларимиз Алмада Гран-присини кучли учликда якунлашди

Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Алмада Гран-приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 81 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди.

Новак Жокович Australian Open’нинг 10 карра ғолибига айланди

Австралиянинг Мелбурн шаҳрида эркаклар ўртасида Australian Open мусобақасининг финали 29 январь, якшанба куни ўтказилди.Ҳал қилувчи баҳсда сербиялик Новак Жокович Греция вакили Стефанос Циципас билан баҳс олиб борди.

Жокович: «Жамоам ва оилам учун ажойиб саёҳат бўлди»

Австралия очиқ чемпионатида ғалаба қозониб, «катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларнинг 22 карра чемпиони бўлган Новак Жокович мусобақа сўнггида фикр билдирди. Ҳал қилувчи баҳсда Жокович Стефанос Циципасни 6:3, 7:6 (7:4), 7:6 (7:5) ҳисобида мағлуб этди.

«Tata Steel Chess-2023». Ягона мағлубият Абдусатторовни 2-ўринга тушириб қўйди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" турнири деярли якунига етди.Ушбу мусобақада илк марта қатнашган Нодирбек Абдусатторов "Мастерс" гуруҳида ажойиб иштирок этди.

«Tata Steel Chess-2023». Синдаров сўнгги турда ғалаба қозониб, «Challengers» гуруҳида 3-ўринни эгаллади

Нидерландияда нуфузли «Tata Steel Chess-2023» шахмат турнири якунига етди. "Challengers" гуруҳида иштирок эттган Жавоҳир Синдаров бугун сўнгги тур доирасида Томас Беердсен (Нидерландия, 2515) билан тўқнаш келди ва ғалабани қўлга киритди.

Теннис. Жокович Надалга етиб олди

Хабарингиз бор, сербиялик теннисчи Новак Жокович Австралия очиқ чемпионати ғолибига айланди ва «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирларда совринлар сони бўйича испаниялик Рафаэль Надалга етиб олди. Ҳар икки теннисчи ҳисобида 22 та йирик ғалаба бор.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.