Шахмат Олимпиадасида ғолиб чиққан ўзбекистонлик шахматчилар 600 млн сўм пул мукофотига эга бўлади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган шахматчи ва мураббийларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдорлари эълон қилинди. Бу ҳақда Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев маълум қилди.

«Осиё болалари-2022»: Ўзбекистон делегацияси умумжамоа ҳисобида 2-ўринга кўтарилди

Узоқ шарқнинг марказий шаҳри бўлмиш Владивостокда давом этаётган VII “Осиё болалари” халқаро спорт ўйинлари дастури учун белгиланган 6-кунги мусобақалар ўз якунига етди.Ёш спортчиларимиз ўйинларнинг яна бир довонидан муваффақиятли ўтишди.

WBА янгиланган рейтингни эълон қилди: Аҳмадалиев 1-ўрин, Дўсматов-2-ўрин...

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) рейтинги янгиланди. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси июль ойи якунига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

2024 йилги VIII «Осиё болалари» ўйинлари қаерда бўлиши эълон қилинди

Шу кунларда Россия Федерацияси Приморе ўлкаси марказида ўтаётган VII «Осиё болалари» халқаро спорт ўйинлари жараёнида унда қатнашаётган давлат ва жамоа раҳбарлари, мутахассисларининг учрашуви ташкил этилди.Учрашувда Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Абдулла Аслонов ва Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Акрам Низаметдинов қатнашди.

Дзюдо: Диёра Келдиёрова — икки карра Осиё чемпиони!

Қозоғистонда дзюдо бўйича навбатдаги қитъа биринчилиги бошланди. Ушбу кун дастурида уч вакилимиз шоҳсупага кўтарилди.

Шахмат-2022. Жамоаларимизнинг 7-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнагач, ўз очколарини 10тага етказди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси кучли рақиб — Ҳиндистонга қарши баҳсларда иштирок этди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шотландияни таслим этди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 6-тур ўйинлари якунланиб бормоқда. Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси биринчи бўлим ўз ўйинларини якунлади.

Лайло Ҳасанова ЖЧдаги энг яхши таэквондочи қиз деб эътироф этилди

Таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 10 та медал қўлга киритди. Олтин медал соҳибаси Лайло Ҳасанова мусобақанинг энг яхши қиз таэквондочиси деб топилди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эртага Ҳиндистон билан ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида бешинчи кун баҳслари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Словакия устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, ўз очколарини 9тага етказди ва жадвалда 9-ўринга кўтарилиб олди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Словакияни тор-мор келтирди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида бешинчи кун баҳслари якунланиб бормоқда. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Словакияга қарши баҳс олиб боришди.

Шахмат-2022. Ўзбекистон аёллар жамоаси Вьетнамга ютқазди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида бешинчи кун баҳслари якунланиб бормоқда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Вьетнамга қарши баҳс олиб боришди.

Владивосток-2022: Зафарли эстафетани дзюдочиларимиз давом эттиришди

“Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинлари доирасида бугун ёш дзюдочиларимиз ҳам баҳсларга киришишди. Уларнинг 5 нафари финал босқичига етиб келганди.

Владивосток-2022: Эркин курашчиларимиздан сенсацион старт!

Ҳозиргина эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “Осиё болалари” Халқаро спорт ўйинларида ўз чиқишларини якунлашди. Эътиборлиси мусобақада иштирок этган 7 нафар спортимиздан 5 таси финал босқичига йўлланма олганди.

«Осиё болалари-2022»: енгил атлетикачиларимиз навбатдаги медалларни делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйишди

Хабарингиз бор, айни кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида VII “Осиё болалари” спорт ўйинлари давом этмоқда.Мусобақанинг бешинчи кунги беллашувларида ҳам енгил атлетикачиларимиз ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олишди.

«Осиё болалари-2022»: Ўзбекистон делегацияси бир поғона юқорилади

Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтаётган VII “Осиё болалари” спорт ўйинларининг тўртинчи кунги беллашувлари кеча бўлиб ўтди.Тўртинчи кунги беллашувлар ҳам вакилларимиз учун омадли келди.

Шахмат-2022. Терма жамоаларимизнинг 5-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида 4-тур ўйинлари якунига етди.Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун АҚШ билан дуранг ўйнагач, ўз очколарини 7тага етказди.

Шахмат-2022: АҚШ Ўзбекистон билан ўйинда бир амаллаб дурангни сақлаб қолди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни ўз якунига етиб бормоқда. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун АҚШ билан баҳслашиб, жанговар дурангга имзо чекди.

Шахмат-2022: Аёллар терма жамоамиз Доминиканни мағлуб этди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг тўртинчи куни ўз якунига етиб бормоқда. Ўзбекистон аёлар терма жамоаси бугун Доминикан Республикасига қарши баҳслашиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шахмат-2022: Ҳар икки жамоамиз бугун ғалаба қозонди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтаётган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг учинчи куни ўз якунига етди. 3-турда эркаклар терма жамоамиз ҳам, аёллар терма жамоамиз ҳам яна бир ғалабасини қўлга киритди.

Таэквондо бўйича кадетлар ўртасида ЖЧ. Ўзбекистонликлар яна 2та медални қўлга киритишди

Болгарияда таэквондо бўйича кадетлар ўртасида жаҳон чемпионатида навбатдаги кун баҳслари бўлиб ўтди. Терма жамоамиз мусобақада яна 2 медалга сазовор бўлди.

«Осиё болалари-2022»: Ҳамюртларимиз делегациямизга навбатдаги медаллар шодасини тақдим этишмоқда

Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ўтказилаётган ВИИ «Осиё болалари» спорт ўйинларининг учинчи кунги беллашувлари вакилларимиз учун анча омадли келмоқда. Вакилларимиз  беллашувларда қуйидаги медалларни қўлга киритишди:Ульяна Назмутдинова 100 метрга чалқанча сузишда 1.06.75 натижа билан бронза медалини қўлга киритди.

Шахмат-2022. Жамоаларимизнинг 3-турдаги рақиблари аниқ бўлди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида эртага 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Терма жамоаларимизнинг 3-турдаги рақиблари аниқ бўлди.

Шахмат-2022. Аёллар терма жамоамиз 2-турда ҳам АҚШга ютқазиб қўйди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун АҚШга қарши баҳс олиб борди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Шахмат-2022. Эркаклар терма жамоаси 2-турда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Фарер оролларига қарши баҳс олиб борди.

Владивосток-2022: Таэквондочиларимиз делегациямиз ҳисобида иккита олтин ва битта кумуш медалларни тақдим этишди

Россиянинг Владивосток шаҳрида "Осиё болалари" спорт ўйинларининг иккинчи куни давом этмоқда. Бугун таэквондочиларимиз делегациясмиз ҳисобига 3та медаль тақдим этишди: 2та олтин ва битта кумуш.

Спорт курашлари бўйича U17 ЖЧ. Севинч Султонова ҳам бронза медалини қўлга киритди

Италиянинг Рим шаҳрида ўтказилаётган спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча яна бир ватандошимиз совриндор сафидан ўрин олди.Кечаги беллашувларда Севинч Султонова ҳам бронза медали учун баҳсда ғалаба қозониб, совриндорлар қаторидан жой олди.

Илк бор таэквондочи қизимиз жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

ЖЧнинг иккинчи кунида вакилларимиз яна учта медалга эга чиқишди. Эътиборлиси, Лайло Ҳасанова барча рақибаларини таслим этди ва қизларимиз орасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган биринчи ўзбек таеквондочиси бўлди.

Шахмат. Гулруҳбегим Тоҳиржонова бугун Ўзбекистон термасига қарши ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бошланган шахмат олимпиадасида АҚШ терма жамоаси шарафини ўзбекистонлик Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳимоя қилмоқда. Америкалик қизлар кеча Пуэрто Рикага қарши баҳсларда иштирок этиб, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби номи маълум бўлди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродов (25-7) навбатдаги жангини UFC 280 турнирида ўтказади.Абу-Дабида бўлиб ўтадиган мусобақада Муродовга бразилиялик Кайо Борральо рақиблик қилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.