Тайсон Фьюри келгуси фаолияти бўйича қарор қабул қилди

Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Тайсон Фьюри кейинги фаолияти ҳақида берилган саволга жавоб берди. Британиялик боксчи украиналик Александр Усикка қарши кечган реванш жангида ҳам мағлубият аламини тотиб кўрганди.

Ўзбекистон ўқ отиш, гандбол ва сузиш федерацияларига янги раҳбарлар сайланди

Миллий Олимпия қўмитасида Ўзбекистон ўқ отиш, гандбол ва сузиш федерацияларининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Федерацияларга янги раҳбар сайланиб, янги Олимпия цикли учун режалар кўриб чиқилган мазкур тадбирда Спорт вазири Адҳам Икрамов, Отабек Умаров бошчилигидаги МОҚ раҳбарияти, мамлакат ўқ отиш, гандбол ҳамда сузиш федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Пенчак Силат бўйича чемпионларимиз кутиб олинди

Жорий йилнинг 16–23-декабрь кунлари Абу-Даби шаҳри (БАА)да Пенчак Силат бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон спорт делегацияси жаҳон чемпионатида 7 та олтин, 11 та кумуш, 20 та бронза, жами 38 та медални қўлга киритишди.

Дзюдо: Алишер Юсупов жамоаси Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди

Франциянинг Монпелье шаҳрида дзюдо бўйича 6 та давлатнинг 14 та жамоаси иштирокида ўтган клублар ўртасидаги Европа чемпионлар лигаси мусобақасида ҳамюртимиз, "Париж-2024" Олимпиада ўйинлари бронза медали соҳиби Алишер Юсупов ҳам иштирок этди. Беш карра Олимпия ўйинлари ғолиби франциялик Тедди Ринер билан биргаликда Франциянинг "ПСЖ" жамоаси таркибида мусобақада қатнашган маҳоратли дзюдочимиз баҳсларни муваффақиятли ўтказди.  Алишер Юсуповнинг жамоаси аввалига Франциянинг яна бир дзюдо клуби “AM Asnieres” жамоасини 4-1 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, ярим финалда Украина терма жамоасига очко бермади.

Шахмат. Рапид ва блиц бўйича ЖЧда 6 нафар ўзбек спортчиси иштирок этади

2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 1 январга қадар АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.Турнирда қуйидаги ўзбекистонлик шахматчилар иштирок этишади:Абдусатторов Нодирбек (2740) - (рапид ва блиц)Воҳидов Шамсиддин (2540) - (рапид ва блиц)Синдаров Жавохир (2655) - (рапид ва блиц)Ваҳидов Жаҳонгир (2466) - (рапид ва блиц)Мадаминов Муҳиддин (2456) - (рапид ва блиц)Ҳамдамова Афруза (2232) - (аёллар ўртасида)Мусобақада Магнус Карлсен (2838), Фабиано Каруана (2766), Алиризо Фирузжа (2766), Хикару Накамура (2755) каби кўплаб таниқли шахмат юлдузлари иштирок этишади.

Канадалик хоккейчи: «Тошкент менга ёқди. Паловдан 2-3 тарелка едим»

Минскнинг «Динамо» клуби канадалик ҳимоячиси Роберт Хемилтон "РБ Спорт" нашрига берган интервьюсида Тошкентга ташрифи ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. КХЛ Жаҳон ўйинлари лойиҳаси доирасида Беларус жамоаси «Спартак» билан ўйин ўтказди.

Sport телеканалида 24-декабрь куни хоккей трансляцияси бор

Sport TV телеканали бугун — 24-декабрь, сешанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган. Манба: stadion.uz

Нганну Жон Жонс билан жангга тайёр

UFC собиқ чемпиони Фрэнсис Нганну Жон Жонсга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди. "Мен бу ҳақида тўрт йилдан бери гапириб келаман.

Усикнинг кейинги режалари қандай бўлади?

Александр Усик Фьюри устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималарни режалаштираётгани ҳақида гапирди. "Навбатдаги қадам?

Термизда дзюдо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Сурхондарё вилояти маркази Термиз шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Уч кун давомида Термиз Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби залида ўтган мамлакат биринчилигида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланиб келган 2005-2006 йилларда таваллуд дзюдочилар жами 14 та вазн тоифасида медаллар йўлида баҳс олиб боришди.

Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистонда йилнинг энг яхши ёш спортчиси бўлди

Тошкентдаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида 2024 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда бир неча йўналишларда йилнинг энг яхшилари номи эълон қилинди.

Бугун йилнинг энг яхши спортчилари аниқланади

Бугун соат 14:30да пойтахтимиздаги Олимпия ва Парлимпия Шон-шуҳрати музейида "Миллий спорт мукофоти-2024" ғобиларини тақдирлаш маросими ўтказилади. Ҳар йилгидек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда бир нечта номинацияда ғолибларни эълон қилади.

Бокс. Усик - Фьюри жанги видеошарҳи

Бугун, 2024 йил 22 декабрда, Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида украиналик боксчи Александр Усик ва британлик Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги бўлиб ўтди. Жанг 12 раунд давом этди ва Усикнинг бир овоздан қабул қилинган ғалабаси билан якунланди.

Кураш ватани полвонлари дунёда янги саҳифалар очмоқда

Сўнгги йиллар давомида миллий спортимиз – кураш бўйича ўтказиб келинаётган турли миқёсдаги ички ва халқаро мусобақалар бутун дунё бўйлаб минглаб мухлисларда катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлган ушбу спорт турининг кенг миқёсда профессионал тан олинишини таъминлаш, унинг тарихий аҳамиятини ошириш ҳамда кучли рақобат муҳитини яратиш йўлида ташкил этилаётган йирик турнирлар ва унда қўлга киритилаётган салмоқли натижалар курашни жаҳон спорт майдонларида оммалаштиришга хизмат қилади.

Мадримов билан жанг ўтказиши керак бўлган Богачук британиялик рақибини мағлуб этди

Саудия Арабистонида профессионал бокс оқшоми давом этмоқда. Ушбу турнир доирасида украиналик Сергей Богачук британиялик Ишмаэль Девисга қарши жанг қилди.  12 раундга мўлжалланган жанг 6-раунддан сўнг тугади.

Усик ва Фьюри жангида илк бор сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланилди

Бироз олдин Ар-Риёдда Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги якунланди. Усик ғалаба қозониб, WBA, WBC ва IBO камарларини ҳимоя қилди.

Бокс. Александр Усик Тайсон Фьюрини енгиб, камарларини ҳимоя қилди

Ар-Риёдда Александр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги оғир вазн тоифасидаги чемпионлик жанги якунланди. Усик ғалаба қозониб, WBA, WBC ва IBO камарларини ҳимоя қилди.

Усик ва Фьюри вазн ўлчаш маросимида иштирок этди

Бугун Саудия Арабистонида катта бокс оқшоми ташкил этилади. Кечанинг марказий жангида супероғир вазн тоифасининг учта йўналиши чемпиони Александр Усик Тайсон Фьюрига қарши жанг қилади.  Кеча боксчилар мазкур жанг олдидан тарозига чиқишди.

Жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган ёш спортчиларимиз пул мукофот билан тақдирланишди

Пойтахтимиздаги Олимпия ва Паралимпия шон-шуҳрати музейида дунё биринчиликларида шоҳсупага кўтарилган ёш атлетларимиз ва уларнинг тренерларига пул мукофотлари топширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 114-сон Қарорига биноан ҳар йили Олимпия ва Паралимпия спорт турлари бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларни тайёрлаган мураббийлар бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланишади.  Тадбирда Ўзбекистон Респубилкаси Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов, ёш спортчиларимиз ҳамда уларнинг устозлари иштирок этишди.

Бугун ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатидаги иштирокларини бошлайдилар

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Қитъамизнинг 20 давлатидан 200 нафарга яқин атлетлар қатнашаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Махачев учун қайси жанги энг оғир ўтганди?

Енгил вазн тоифасида UFC'нинг амалдаги чемпиони россиялик Ислам Махачев қайси жанг фаолиятидаги энг оғири бўлиб турганини очиқлади. "Ҳа, Царукян билан биринчи жанг қийинларидан бири эди, лекин бу энг қийини эмас.

Поло федерацияси раиси ўринбосарлари сайланди

Пойтахтимизда Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. Йиғилишда дастлаб, мамлакатимиз Поло федерациясининг 2024 йилги фаолияти, поло спорт тури бўйича ўтказилган мусобақалар, мазкур спорт турини юртимизда янада оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.

Неймар Усик - Фьюри жанги ғолибини тахмин қилди

"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмон сифатида иштирок этди.  Бразилиялик юлдузнинг бу жанга қандай прогноз қилаётгани журналистлар учун қизиқ мавзулардан бири бўлди.

Ўзбек кураши Ислом бирдамлиги ўйинлари дастуридан жой олди

Албаниянинг Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг Сессияси ўтказилаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Унинг доирасидаги 13-Бош Ассамблеяда ўзбек спорти учун муҳим келишувлардан бирига эришилди.

Мексикалик рақибини нокаутга учратган Аҳмадалиев Тошкентда кутиб олинди

Бир неча кун олдин мексикалик Рикардо Эспиноса Франкога қарши баҳс олиб бориб, уни 3 раундда нокаутга учратган профессионал боксчимиз Муроджон Аҳмадалиев бугун тонгда юртимизга қайтиб келди. WBA Interim камари соҳибига айланган боксчимизни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро айрапортида, терма жамоамиз мураббийлари, федерация расмийлари, ОАВ вакиллари ва спортчининг яқинлари тантанали равишда кутиб олдилар.

Разамбек жаҳон рейтингидаги пешқадамлигини сақлаб қолди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 74 кг вазнда Париж-2024 XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Разамбек Жамалов ўз вазн тоифасининг жаҳон рейтингидаги пешқадамликни сақлаб қолди. 26 ёшли спортчимиз Париж Олимпиадаси орқали жамғариб олган очколари эвазига декабрь ойи учун янгиланган рейтингда ҳам пешқадамликни ҳеч кимга бермади.

Фьюри Усикка қарши жанг олдидан қайси устунлигига ишонмоқда?

Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Александр Усикка қарши жанг олдидан вазни ҳақида гапирди. "Ҳозир 127 кг атрофидаман.

Тошкентда кураш бўйича халқаро мусобақа ўтказилди

Кеча пойтахтимиздаги "Универсал" спорт мажмуасида миллий курашимиз бўйича World Series Pro халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ташкил этилган ушбу мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 170 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, ҳар бир вазн чемпионлари 10 000 долларга эга чиқишди.  Бу йил World Series Pro турнири жами 10 та вазн (эркаклар 6 та, аёллар 4 та) тоифасида ўтказилиб, унда жаҳон ва қитъа чемпионатлари ҳамда халқаро турнирларда юқори рейтинг очколарини қўлга киритган 18 давлатдан 80 нафар курашчи финалга йўлланма олганди.

WBC ва Турки Ал аш-Шейх янги лойиҳа бошлаяпти

Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтган WBC ташкилотининг 62-Конвенциясида бир қатор муҳим масалаларни муҳокама қилиш баробарида янги лойиҳаларга ҳам тамал тоши қўйилди. Жумладан, WBC президенти Маурисио Сулейман Саудия Арабистони Кўнгилочар бошқармаси раҳбари Турки Ал аш-Шейх (Riyadh Season) билан ҳамкорликда катта масштабдаги турнир ташкил этади.

Расман: 2025-йилги Ислом бирдамлиги ўйинлари Ар-Риёдда ўтказилади

Айни кунларда Албания пойтахти Тирана шаҳрида Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг навбатдаги Сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда келаси йил ўтказилиши кўзда тутилган Ислом бирдамлиги ўйинларининг мезбонлиги ва ташкилотнинг келгусидаги фаолиятига оид масалалар кўриб чиқиляпти.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.