Хитойнинг Пекин шаҳрида аёллар ўртасида давом этаётган WTA 1000 туркумига кирувчи “China Open — 2026” халқаро турнирида Полина Кудерметова навбатдаги босқичга йўл олди. Нуфузли мусобақанинг яккалик баҳслари иккинчи босқичида Полина Кудерметова даниялик Клара Таусон билан куч синашди.
Бугун Осиё ўйинларида делегациямиз умумий медаллар сони бўйича ўз натижасини янгилай олиши мумкин. Қуйидаги йўналишларда бугун спортчиларимиздан медаллар кутишимиз мумкин: — дзюдода терма жамоа бронза медали учун баҳс олиб боради; — бадиий гимнастикада Тахмина Икромова олтин медаль учун асосий даъвогарлар сафида; — эркин курашнинг 97 килограммгача бўлган вазн тоифасида Шерзод Пайонов финалда эронлик Амироли Азарпирага қарши майдонга тушади. — таэквондода Светлана Осипова ва Марат Мавлянов ярим финалда; — бадиий гимнастикада гуруҳ баҳслари; — футбол.
Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг 13-куни Ўзбекистон делегацияси учун сермаҳсул ўтди. Ҳамюртларимиз бир куннинг ўзида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза — жами 9 та медални қўлга киритди.
Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг илк кунида таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг иккинчи медалига эга чиқди. Эркаклар ўртасидаги -80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жасурбек Жайсунов ўзининг ишончли чиқиши орқали мусобақанинг финал босқичига қадар етиб келди.
Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг илк кунида таэквонда бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки медалига эга чиқди. Жамоамизнинг -67 кг вазн тоифасидаги вакиласи Озода Собиржонова ўзининг ишончли чиқиши орқали мусобақанинг финал босқичига қадар етиб келди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жаҳонгир Зокиров Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз +90 кг вазн тоифасининг ҳал қилувчи баҳсида қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади — 0:5. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 63 тага етди — 19 та олтин, 22 та кумуш ва 22 та бронза.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Музаффарбек Тўрабоев икки карра Осиё ўйинлари чемпионига айланди. Ҳамюртимиз +100 кг вазн тоифасидаги чемпионлик баҳсида мезбон спортчи — Ота Ҳёгани иппон услуби билан мағлуб этди ва олтин медални қўлга киритди.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Халоков (-60 кг) иккинчи бор Осиё ўйинлари чемпионилигини қўлга киритди. Жанубий кореялик Донгхван Канг билан чемпионлик баҳсида рингга кўтарилган юртдошимиз ўз устунлигини намойиш қилди ва олтин медалга эга чиқди — 5:0. Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 61 тага етди — 18 та олтин, 21 та кумуш ва 22 та бронза.
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Велотрек бўйича эркаклар ўртасидаги мэдисон дастурида Сергей Ростовцев ва Никита Светков жуфтлиги 45 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Тўрабек Ҳабибуллаев -90 кг вазн тоифасида Осиё ўйинлари чемпионига айланди.
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Теннис бўйича терма жамоамиз аъзоси Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларининг 12-кунини 2 та кумуш медаль билан якунлади. Бугунги баҳсларда спортчиларимиз икки спорт турида совриндорлар қаторидан жой олди.
Ўзбекистонлик теннисчи Ҳумоюн Султонов Аичи–Нагоя 2026 Осиё ўйинларида муваффақиятли юришини давом эттириб, эркаклар ўртасидаги яккалик баҳсларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу натижа Султонов учун нафақат ярим финал чиптаси, балки камида бронза медал кафолатланганини ҳам англатади.
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE ) 2026-йилнинг сентябрь ойи якунларига кўра дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди. Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 46-бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ўз якунига етганидан сўнг, 2026-йилнинг сентябрь ойи бўйича дунёнинг энг кучли шахматчилари рейтингини эълон қилди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз -60 кг вазн тоифасининг финалда Қирғизистон вакилига имкониятни бой берди ва иккинчи ўринни эгаллади
Ўзбекистон делегацияси Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Шаҳрам Аҳадов -73 кг вазн тоифасида кумуш медалига сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Ғаниев Aichi-Nagoya–2026 Осиё ўйинларининг юнон-рум кураши баҳсларида муваффақиятли иштирокини давом эттирмоқда. Ҳамюртимиз мусобақада ҳозирча мағлубиятсиз бормоқда.
Ўзбекистон шахмат терма жамоаси 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида ғолиб чиқиб, иккинчи марта чемпионликни қўлга киритди. Самарқандда ўтказилган 46-Шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон очиқ дивизионда барча рақибларини ортда қолдириб, 2022 йилдан сўнг яна бир бор олтин медалга сазовор бўлди.
Японияда ўтказилаётган ёзги Осиё ўйинларининг бокс бўйича ярим финал жанглари ўз ниҳоясига етди. Шу муносабат билан финалга йўл олган давлатлар ва уларнинг кўрсаткичларини тақдим этамиз: Хитой — 4Ўзбекистон — 3Ҳиндистон — 3Қозоғистон — 2Жанубий Корея — 2Хитой Тайпейи— 2Япония — 1Иордания — 1Филиппин — 1Веьтнам — 1Шимолий Корея — 1Таиланд — 1 Манба: stadion.uz
Аичи–Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг 11-кунида Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали қўшилди. Олтин медалларга дзюдо бўйича -52 кг вазн тоифасида Сита Қадамбоева ҳамда юнон-рум курашида -67 кг вазн тоифасида Айтжан Халмаханов сазовор бўлди.
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг футбол турнири финалига чиқиш имкониятини қўлдан бой берди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари ярим финалда Японияга қарши баҳсни жуда яхши бошлади.
Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси аъзоси Рафаэль Ситсуашвили Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди. -130 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз финалда Эрон вакили Амин Мирзазадага қарши гиламга чиқди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳим Нутфуллоев ўз номини мусобақа совриндорлари сафига қўшди. Ҳамюртимиз -66 кг вазн тоифасида чемпионлик учун кечган беллашувда мўғулистонлик Йолк Казирбекка қарши гиламга чиқиб, имкониятни бой берди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жалғасбай Бердмуродов ўз номини мусобақа совриндорлари сафига қўшди. Ҳамюртимиз -87 кг вазн тоифаси 3-ўриин учун кечган беллашувда қозоғистонлик Шамил Ожаевга қарши гиламга чиқиб, 9-1 ҳисобида рақибини мағлуб этди.
Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Айтжан Халмаханов ҳам ўз номини мусобақа чемпионлари қаторига қўшди. Ҳамюртимиз -67 кг вазн тоифаси финалида япониялик Кётаро Согабени мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди.
Японияда бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинларидан хушхабар! Дзюдонинг аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Сита Қадамбоева Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Самариддин Қўчқоров Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. -60 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз бронза медали учун баҳсда тожикистонлик Лоиқ Қудбиддиновдан устун келиб, мусобақанинг 3-ўрнини эгаллади.
Осиё ўйинларининг футбол бўйича ярим финал босқичида Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди. Учрашувда ҳисоб 23-дақиқада очилди.
Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тўрабек Хабибуллаев финалга йўл олди. -90 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз ярим финалда ҳиндистонлик Капил Покхарияга қарши рингга кўтарилди.
Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди. Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Шавкатжон Болтаев -70 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.