Польшанинг Варшава шаҳрида World Boxing ташкилоти кубогининг иккинчи босқичида ўзбек чарм қўлқоп усталари ғалабали одимларини давом эттирмоқда. Бироз олдин маҳоратли ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов -55 кг вазнда ярим финалга йўл олди.
Тунис давлатининг Монастир шаҳрида аёллар ўртасида W15 таснифига кирувчи халқаро турнир ўтказилмоқда. Унда мамлакатимиз шарафини ёш теннисчимиз Лариса Бекметова муносиб ҳимоя қилмоқда.
Жиззах шаҳрида спортнинг велоспорт турининг БМХ–рейсинг йўналиши (вело-мотокросс) бўйича барча ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. БМХ–рейсинг йўналиши (вело-мотокросс)нинг "классик" пойгаси ва "жамоавий пойгаси" бўйича катталар, ёшлар, ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда республикамизнинг турли ҳудудларидан келган эркак ва аёл спортчилар ғолиблик учун беллашди.
Халқаро конкида учиш иттифоқи 18 нафар россиялик конкида учувчи ва шорт-трекчини Олимпия саралашига қабул қилди. Халқаро конкида учиш иттифоқи (ISU) 18 нафар россиялик конкида учувчи ва шорт-трекчига 2026 йилги Олимпиада ўйинлари учун саралашда иштирок этишга рухсат берди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти пойтахтимизда барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюриб, қурилиш жараёнининг бугунги ҳолати билан танишди. Ташриф чоғида расмийлар иншоотларни замонавий инвентарлар билан жиҳозлаш, муқобил энергия манбалари ва сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлашди.
Бугун, 14 май куни Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида давом этаётган “Superbet Chess ClassicRomania-2025” турнирининг 7-турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов польшалик Ян-Криштоф Дуда билан куч синашади. Умумий мукофот жамғармаси 350 минг АҚШ долларидан иборат халқаро турнирнинг кеча ўтказилган 6-турида Нодирбек франциялик Максим Вашье-Лагравга қарши қора доналарда ҳаракатланди.
Халқаро пирамида конфедерациясининг навбатдаги ижроия қўмитаси йиғилишида бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Делегатларнинг овоз бериши натижасида 2026 йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳрида бильярд спорт турининг “Динамик пирамида” бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши эълон қилинди.
Ҳамзат Чимаев ўрта вазнда UFC чемпиони Дрикус ду Плессис билан жанг қилади. Жанг 18 август куни АҚШдаги UFC 319 турнирида бўлиб ўтади.
Ultimate Fighting Championship (UFC) раҳбари Дана Уайт жонли эфирда енгил вазндаги UFC чемпионлик камарини вакант қолдирган Ислам Махачевнинг навбатдаги жанги ҳақида гапирди. Промоушеннинг 54 ёшли президенти Махачев енгил (70 кг) вазндаги камарини эгасиз қолдириб, яримўрта вазн (77 кг) тоифасига ўтганини расман тасдиқлади.
Вилоятимизда велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича кичик ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Велосипед спорти федерацияси томонидан ўтказилган ушбу нуфузли мусобақа юртимизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли ва умидли спортчиларни қамраб олди.
Хитойнинг Жиангшан шаҳрида ўтаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳам аста секин поёнига етиб бормоқда. Бугун қиъта биринчилигида биз учун муҳим кун.
Хитойнинг Жиангшан шаҳрида ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди. -81 кг вазн тоифасида қатнашган ҳамюртларимиз Ригина Адашбаева ҳамда Мадина Файзуллаева ўз номларини совриндорлар қаторига қўшиб қўйишди.
БААдан хушхабар. Кадетлар ўртасида ўтказилаётган таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионатининг бугунги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди.
Россиялик эшкак эшувчилар сиёсий декларацияни имзолашдан бош тортгани учун Польшада бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатига бормайди. Бу ҳақда ТАССга Россия эшкак эшиш федерацияси раҳбари Алексей Свирин маълум қилди.
Бугун Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги спорт мактабида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 342 нафар энг сара полвонлар иштирок этаётган мазкур чемпионатнинг дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди.
Спорт вазири Адкҳам Икрамов ҳузурида мамлакатимиз спортчиларининг хорижда ўтказилувчи нуфузли комплекс мусобақаларда иштирокини таъминлаш масалаларига доир йиғилиш ўтказилди. Хусусан, жорий йил 25 сентябрь – 9 октабр кунлари Озарбайжонда бўлиб ўтадиган III МДҲ ўйинлари ва 22-31 октябрь кунлари Манама шаҳрида (Баҳрайн) бўлиб ўтадиган III ёшлар Осиё ўйинларида иштирок этувчи Ўзбекистон спорт делегациясини тайёрлаш стратегияси бўйича тақдимотлар билан танишди.
Бу ҳақида Осиё Олимпия Кенгашининг (ООК) 45-Бош Ассамблеясида маълум қилинди. ООК Бош директори Ҳусайн Ал Мусалламнинг Бош Ассамблеяни 2026-йил Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Аралаш яккакураш устаси Михаил Аллахвердян (9-2) Москвада қўлга олинди. Бу ҳақда "Sport Baza" телеграм канали хабар бермоқда.
Иккинчи энг енгил вазн тоифасида япониялик мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ дивизион билан боғлиқ ўзгаришлар ҳақида гапирди. "Ярим енгил вазн (57,1 кг) — менинг чегарам.
Колумбиянинг Богота шаҳрида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича Гран-при турнири бўлиб ўтди. Қувонарлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Вадим Анохин бронза медалини қўлга киритди.
Octagon 72 турнирининг қизиқарли беллашувларидан бири бўлиб ўтди. Ярим ўрта вазн тоифасида ташкил этилган беллашувда Ўзбекистоннинг энг машҳур ММА жангчиларидан бири бўлмиш Шоҳасан Мирзаматов октагонга кўтарилди.
Хабарингиз бор, 13-20 июнь кунлари Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бугун Астана шаҳрида якунига етадиган "Катта Дубулға" турниридан кейин дунёнинг барча терма жамоалари жаҳон чемпионатига тайёргарлик бошлайди.
Супер оғир вазнли боксчи Тайсон Фьюрининг отаси Жон Фьюри ўғлининг рингга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Тайсон аввалроқ фаолиятини якунлашга қарор қилганди.
UFC жангчиси Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик Асу Алмабаев қарши ўтказади. Бу ҳақда ўзбекистонлик спортчи ўзининг Instagram саҳифасида хабар берди.
Афғонистон ҳукумати мамлакатда шахмат спорт турини расман тақиқлади. “Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
Жорий йилнинг 11-21 май кунлари Италиянинг Маниаго шаҳрида пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтади. Бугун ушбу мусобақада иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Италияга жўнаб кетди.
Канаданинг Монреаль шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди. Турнирнинг марказий жангида яримўрта вазн тоифаси чемпиони Билол Муҳаммад даъвогар Жек Делла Маддаленага қарши октагонга кўтарилди. Жанг тўлиқ давом этди ва унда ғолиб ҳакамлар қарорига кўра аниқланди.
8-10-май кунлари Хитойнинг Нанчанг шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 3 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Тошкент вилоятининг Паркент туманида спортнинг кураш ва белбоғли кураш тури бўйича “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тумани ҳокими кубоги учун Республика очиқ турнири бўлиб ўтди. Тумани ҳокимлиги, тумани прокуратураси, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси, ҳамда туман спорт мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур беллашувларда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 300 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.
Қозоғистоннинг Остона шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг учинчи кунги беллашувлари бошланиш арафасида. Бугун Qazaqstan Barysy Grand Slam турнирининг иккинчи куни оғир вазн тоифаларида беллашувлар ташкил этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.