Канадалик 61 ёшли аёл беш соат планка ҳолатида туриб, жаҳон рекордини ўрнатди

50 ёш ва ундан катта спортчилар учун мўлжалланган дунёдаги энг йирик мусобақа — фахрийлар ўртасидаги Ҳунцман жаҳон ўйинларида (Ҳунцман World Senior Гамес) ажойиб натижа қайд этилди. Канадалик 61 ёшли Донна Жин Уайлд планка ҳолатида беш соат туриб, аёллар ўртасидаги жаҳон рекордини янгилади.

Сузиш бўйича Жаҳон кубоги: Ўзбекистон ҳисобига дастлабки медаль ёзилди

Сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўтаётган Жаҳон кубоги босқичида дастлабки медалига эга чиқди. Эркаклар ўртасида 800 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Илья Сибирцев совриндорлар сафидан жой олди.

Ўзбекистон таэквондочилари Париж Гран-присида иштирок этади

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида таэквондо WT бўйича Гран-при турнири старт олади. 11 октябрга қадар давом этадиган G6 таснифидаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Бокс. Жошуа ва Фьюрининг Кардиффда рингга чиқиши тунги соат 1:00 га белгиланди

Собиқ оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони Энтони Жошуа (30-4, 27 КО) ва WBC версияси бўйича собиқ чемпион Тайсон Фьюри (36-2-1, 25 КО) ўртасидаги жанг маҳаллий вақт билан тунги соат 1:00 да (Тошкент вақти билан 5:00 да) бошланиши кутилмоқда. Жанг Кардиффдаги «Принсипалити» аренасида бўлиб ўтади.

UFC. Арман Царукян Абу-Дабида RAF турнирида собиқ Bellator жангчиси билан тўқнашади

UFC енгил вазн тоифаси рейтингида иккинчи ўринда турган, Арманистон ва Россия шарафини ҳимоя қиладиган Арман Царукян Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Real American Freestyle (RAF) турниридаги рақибини билиб олди. Царукян 14 ноябрь куни «Этихад Арена»да Bellatorнинг собиқ жангчиси Нейман Грейсига қарши баҳс олиб боради.

UFC. Пётр Ян UFC камари учун ярим енгил вазнда жанг қилиш шартини айтди

UFCнинг ярим енгил вазн тоифасида (61 кг гача) амалдаги чемпиони, россиялик Пётр Ян иккинчи UFC камарини қўлга киритиш имконияти учун ярим енгил вазнга кўтарилишга тайёрлигини маълум қилди. Бироқ бунинг учун Александр Волкановски ушбу вазн тоифасида чемпион бўлмаслиги керак.

UFC. Ислом Махачев Қирғизистон президенти билан учрашди

UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасида (77 кг гача) амалдаги чемпиони, россиялик Ислом Махачев Бишкекдаги «Бишкек Арена» стадионининг очилиш маросимида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди. «Қирғизистон, меҳмондўстлигингиз учун раҳмат», — деб Махачев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида учрашувдан олинган суратларни эълон қилди.

Шавкат Раҳмонов 2027 йилда қайси UFC жангчиси билан тўқнашмоқчи эканига ишора қилди

Енгилмаган, ярим ўрта вазн тоифасида UFCда иштирок этаётган ва Қозоғистон шарафини ҳимоя қилаётган Шавкат Раҳмонов 2027 йилда 27 ёшли эквадорлик Майкл Моралес билан жанг қилишни исташига ишора қилди. Моралес ярим ўрта вазн тоифасидаги UFC рейтингида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Бокс. Уайт: «Жангни ташкил қиламан ва унда иштирок этаман»

Дана Уайт Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жангни ташкил этишда иштирок этишини маълум қилди. «Бу жангни ташкил қилиш билан айнан мен шуғулланишим — факт.

Нодирбек Абдусатторов: “Кўп хатолар психологиядан келиб чиқади”

Олимпиада чемпиони Нодирбек Абдусатторов юқори даражадаги шахматда психологик барқарорлик қанчалик муҳим эканини таъкидлади. “Партиядан кейинги салбий фикрларни ортда қолдириш керак.

“Текинга жанг қилишга ҳам тайёрман” — Бектемир Мелиқўзиев

Айни пайтда WBA рейтингида ўз вазн тоифасида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев чемпионлик жангини текинга ўтказишга ҳам тайёр эканини маълум қилди. У жаҳон чемпиони Хайме Мунгуяга қарши чемпионлик жангини ўтказиш учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.

Дана Уайт: «Биз UFCни 2 миллион долларга сотиб олганмиз, ҳозир эса у 50 миллиард доллар туради»

UFC президенти Дана Уайт ташкилотнинг ҳозирги қийматини 50 миллиард долларга баҳолади. «Мен бу бизнес билан шуғуллана бошлаганимда, унга кам одам ишонарди.

Қатар, Ҳиндистон ва яна 5 та мамлакат 2036 йилги Олимпиада мезбонлиги учун даъвогарлик қилмоқда

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2036 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини қабул қилиш учун даъвогарлик қилаётган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. Ташкилот расмий сайтидаги хабарга кўра, ҳозирча Германия, Венгрия, Ҳиндистон, Қатар, Жанубий Корея, ЖАР ва Туркия ушбу нуфузли турнирга мезбонлик қилишга қизиқиш билдирган.

“Тарихий натижа учун мукофот йўқ” — қозоғистонлик шахматчи Олимпиадада кумуш медали учун мукофот пули берилмаганидан норози бўлди

Қозоғистонлик шахматчи Алуа Нурман 2026 йилги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида қўлга киритилган кумуш медали учун спортчиларга давлат томонидан ҳеч қандай мукофот пули тўланмаслигини маълум қилди. Унинг айтишича, ушбу нуфузли мусобақа мукофотланадиган турнирлар рўйхатига киритилмаган.

Бокс. Тайсон Фьюри Энтони Жошуа билан жангга Дональд Трампни таклиф қилмоқчи

WBC, WBO, IBO, WBA Super, The Ring ва IBF версиялари бўйича супер оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Тайсон Фьюри АҚШ президенти Дональд Трампни ҳамюрти Энтони Жошуага қарши бўлажак жангига таклиф қилмоқчи эканини маълум қилди. Уларнинг жангги 11 декабрь куни Кардиффда бўлиб ўтади.

Осиё ўйинларида 70 та медаль олган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди

Японияда ўтказилган Aichi–Nagoya-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда тантанали кутиб олинди. 19 сентябрдан 4 октябрга қадар давом этган мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қилган спортчиларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ҳукумат вакиллари, мутасаддилар ҳамда уларнинг яқинлари қарши олди.

Фьюри Усик билан учинчи жангни истамоқда

Тайсон Фьюри Александр Усик билан учинчи марта жанг қилишни исташини маълум қилди. «Аввал анави Жошуа деган дайдисини мағлуб этаман, кейин бошқа бир инсон — “қуён тишли” билан трилогия ўтказмоқчиман.

Сауль Альварес карьерасидаги сўнгги жангни «Ацтека»да ўтказмоқчи

Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Сауль Альварес карьерасидаги сўнгги жангни қайси стадионда ўтказишни исташини маълум қилди. «Ростини айтсам, ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман.

Энтони Жошуа: «10 раунд ичида Фьюрини йиқитаман»

Энтони Жошуа Тайсон Фьюрига қарши бўлажак жангдан кутаётган натижаси ҳақида фикр билдирди. «Аниқки, менинг мақсадим — жангни имкон қадар эрта якунлашга ҳаракат қилиш.

Осиё ўйинлари якунланди. Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғаришда нечанчи ўринни эгаллади?

Японияда ўтказилган ХХ Осиё ўйинлари ўз якунига етди. Қитъанинг энг йирик спорт мусобақасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси турнирни 5-ўрин билан якунлади.

Бугун Бокуда дзюдо бўйича жаҳон чемпионати бошланади

Бугундан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. 11 октябрга қадар давом этадиган мусобақада дунёнинг 93 мамлакатидан 600 нафардан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишади.

Жавоҳир Синдоров Clutch Chess турнирида иштирок этади

Олимпиада чемпиони Жавоҳир Синдоров 27–29 октябрь кунлари АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида бўлиб ўтадиган Clutch Chess: Champions Showdown 2026 турнирида қатнашади. Турнирда Синдоровдан ташқари Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Рамешбабу Праггнанандҳа каби юқори рейтингга эга шахматчилар иштирок этади.

Жанубий Корея Японияни енгиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди

Осиё ўйинларининг футбол бўйича финал баҳсида Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Японияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистонлик чемпион ва мураббийларга бериладиган мукофотлар маълум

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар давлат томонидан бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади. Белгиланган тартибга кўра, олтин медаль соҳиби 25 минг АҚШ доллари, кумуш медаль олган спортчи 12,5 минг доллар, бронза медаль учун эса 6 250 доллар миқдорида мукофот пули олади.

Шерзод Поёнов Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди

Япониянинг Нагоя шаҳрида давом этаётган ёзги Осиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда. Эркин кураш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз Шерзод Поёнов шоҳсупанинг кумуш медалини қўлга киритди.

Аичи-Нагоя-2026, дзюдо. Ўзбекистон аралаш жамоавий баҳсларда бронза медалини қўлга киритди

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида дзюдо терма жамоамиз Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир медални тақдим этди. Спортчиларимиз дастлаб чорак финал босқичи доирасида кучли Японияга қарши гиламга чиқиб, 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Марат Мавлонов — Осиё Ўйинлари вице-чемпиони!

Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг таэквондо WT бўйича навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир медалга эга чиқди. Терма жамоамизнинг +80 кг вазн тоифасидаги вакили Марат Мавлонов ишончли иштирок этиб, мусобақанинг финал босқичига қадар етиб борди.

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 бронза учун баҳсда Хитойга пенальтиларда ютқазди

Осиё ўйинларининг футбол бўйича 3-ўрин учун учрашувида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга пенальтилар сериясида имкониятни бой берди. Баҳснинг 15-дақиқасида Ху Хэтао Хитойни олдинга олиб чиқди — 1:0. Биринчи бўлим якунига яқин, 43-дақиқада Сардорбек Баҳромов ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Иккинчи бўлимда, 53-дақиқада Ван Юйдун Хитойни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Аичи-Нагоя-2026. Тахмина Икромова Осиё Ўйинларининг икки карра чемпионига айланди

XX Осиё ўйинларининг бадиий гимнастика бўйича индивидуал кўпкураш баҳсларига якунига етди. Икки кун аввал ўтказилган саралаш босқичида 3-ўринни эгаллаб финалга йўл олган Тахмина Икромова бугун медаллар учун ўтказилган баҳсларда чемпионликни қўлга киритди.

Светлана Саидова — Осиё ўйинлари совриндори

Аичи-Нагоя-2026 XX Осиё ўйинларининг таэквондо WT бўйича навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг учинчи медалига эга чиқди. Терма жамоамизнинг +67 кг вазн тоифасидаги вакили Светлана Саидова ишончли иштирок этиб, мусобақанинг ярим финал босқичига қадар етиб борди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.